I. X + R XR (бевосита усул)
аниқлана- электромагнит
диган ион нурланишни
ютадиган бирикма
I I. М + У МУ (билвосита усул)
электромагнит аниқлана-
нурланишни диган ион
ютадиган бирикма
III . X + R XR (билвосита усул)
аниқлана- эримайдиган
диган ион бирикма
схема кўринишида юқорида келтирилган учинчи (III) холатда чўкма ҳосил бўлади. Чўкмани ажратиб олиб тегишли эритувчида эритилади. Шундан сўнг ҳосил килинган эритма таркибидаги ё Х ёки R компонент фотометрик усул билан аниқланади. Демак, билвосита усуллар билан таҳлил ўтказилган пайтда электромагнит тебранишли нурларни ўзига ютадиган моддаларнинг парчаланиши, шу билан бирга, чўкма ҳосил бўлиши ва ниҳоят, чўкмани эритиб, унинг таркибида бўлиши мумкин бўлган компонентларнинг аниқлаш ишлари амалга оширилади.
Юқори кўрсатилган таҳлил усуллари орасида бевосита тури (I) сузсиз энг самарали ҳисобланади. Амалда бажарилиши бўйича III усул энг ноқулайдир ва шу сабабли у жуда кам ишлатилади.
Аналитик киме амалиётида хусусан қуйида келтирилган усуллар кенг миқиёсда қўлланилади.
Нефелометрик ва турбидиметрик анализ усуллари. Мазкур усуллар воситасида кўпингча текшириладиган моддаларнинг суюқлик (ёки эритма) да муаллақ осилган ҳолдаги заррачаларнинг ютиши ёки узидан нур тарқатиши анализ қилинади ва муайян текширилаётган моддалар мавжуд ёки уларнинг ёқлиғи аниқланилади. Нефелометрияда одатда модда заррачалари таратган нур интенсивлиги ўлчанса, турбидиметрияда суюқлик (эритма) дан ўтган нурнинг ёркинлик даражаси ўлчанади.
Люминесцент (флюрометрик) анализ. Бунда ўрганиладиган модда молекулаларнинг энергетик қўзғалиши натижасида ўзидаги ортиқча энергияни чиқариши билан содир бўладиган нурланиш ёркин (интенсив) лиги ўлчанади.
Атом – адсорбцион спектрал анализ. Мазкур усул текшириладиган модда атомлари томонидан ёруғлик (куринадиган) нур энергиясининг ютилишига асосланган бўлиб, амалда кенг қўлланилади. Унинг негизида текширилиши керак бўлган бирикмада маълум тартибда намуна олиб эритма ҳосил қилиш, сўнг эритмани пуркаб, аэрозол ҳолатида алангага йўллаб аланга рангини ўзгаришини қўзатиш ётади. Аланга таъсирида эритмадаги компонент термик парчаланади, яъни пиролиз ёрдамида амалга ошади.
Агар ўрганиладиган модда таркибида металл заррачалари бўлса, улар аланга таъсирида юқори даражада қизил, маълум тўлқин узунлигидаги нурларни ёритиб, ўзига хос спектр чизиқларини намоён этади. Бундай таҳлил –тадқиқ ишлари атомадсорбцияли спектранализ усули билан амалга оширилади.
Атом – адсорбцияли спектранализида ҳозирга даври турли кимё, физика ва геология йўналишлари, шунингдек, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларига тегишли лабораторияларда модда ва маҳсулотларни таҳлил қилишда кенг фойдаланилади. Шундай мукаммал ишланган спектро-фотометрлар мавжудки, улар ёрдамида бир вақтнинг ўзида бир неча ўнлаб элементлар таҳлил қилиниши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |