1- расм. Фотоколориметр схемаси
1, 11 – фотоэлементлар;
2, 10 – эритма солинадиган идиш (кювета)лар;
3, 9 – нур филтрлари; 4, 8 – диафрагмалар;
5, 7 – конденсаторлар; 6 – ёруғлик нури манбаи;
12 – галванометир; 13, 14, – туткич (клемма) лар;
15 – каршилик улчагич.
Колориметрик усулнинг модда миқдорини аниқлаш мумтоз кимёвий усуллардан анча устунлиги мавжуд булиб, биринчи галда, тезкорлиги, аниқлик даражаси юқорилиги ва нисбатан амалга оишириш ишларининг оддийлигини алоҳида курсатиб ўтамиз. Унинг хусусан, тупроқ ва ўсимлик маҳсулотлари ҳар хил аралашма моддалар таркиб тузилмаларини анализи учун афзаллигини, жуда қўл келишлигини алоҳида таъкидлаб ўтса бўлади.
Энди қисқача, амалда кенг қўлланиладиган фотоколориметр асбоб тузилиши, унинг асосий қисмларини изоҳлаш мумкин. Фотоколориметр, фотоэлемнтлар билан жиҳозланган оптик асбоб бўлиб, эритма ранги орқали эритмадаги модда концентрацияси тезкор аниқланилади.
Фотоколориметрик анализда, юқорида таъкидлангандек, рангли модданинг оптик зичлиги қиймати эритмадаги модда миқдори (ион миқдори) га боғлиқ. Буни 2 расмдан ҳам кўриш мумкин. Бундай боғлиқлик тўғри чизиқ кўринишида ифодаланади.
Фотоколориметрларда, албтта ёруғлик нури фильрларидан фойдаланилади. Бунинг сабаби, муаян ёруғлик манбаидан чиқадиган нур турли хил тўлқин узунликларига эга бўлган нурлар мажмуидан иборат. Эритма оптик зичлиги ва у билан боғлиқ бўлган ионлар концентрациясини аниқ топиш учун нурни монохроматланади, яъни маълум тўлқин узунлигига эга бўлган нур тутами олинади. шу сабадан ҳам ёруғлик нури фильтрланади.
2- расм. Модда эритмасининг оптик зичлигини ионлар миқдорига боғлиқлиги
Ёруғлик нури филтрлари қаттиқ ёки суюқ ҳолатдаги моддалардан тайёрланиши мумкин. Қаттиқ ёруғлик фитьтрлари ҳар-хил рангдаги тиниқ пластинка шаклида тайёрланади. Фильтрда, одатда, фақат рангли эритмдан ўта оладиган тўлқин узунлигидаги нур ўтиб, қолгани ушлаб қолинади. Ёруғлик филтрларидан фойдаланиш фотоколориметрни қўллаш имконини анча кенгайтиради.
Фотоклориметрик анализ усулидан турли соҳа илмий лабораторияларида кенг фойдланилади. Шуни ҳам тахкидлаш керакки, турли тўлқин узунлигига эша бўлган нурларни қўллашга асосланган замонавий оптик анализ усуллари ҳозирги давр амалиётида жуда кенг миқёсда ишлатилади. Улар ёрдамида, нафақат ҳар хал моддалар таҳлили, шунингдек, хилма-хил илмий-техник тадқикот ишлари ҳам бажарилади. Мисол сифатида, улар жумласига атомабсорбция, УБ, ИК ва турли электроскопия, ЭПР ва ЯМР физик тадкик усулларини кўрстатиш мукин. Мазкур усулнинг ҳар бири хусусида батафсил маълумотлар кейинги мавзуларда баён қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |