1.1. Оқова сувнинг Сифат ва Миқдор анализлари
Текшириладиган сув сифати ва унинг кимёвий таркибини анализ учун даставвал «Сув қуруқ қолдиғи» топилади. У қуйидаги услубда амалга оширилади: маълум миқдорда сув намунаси олиниб, буғлатиш жараёнига учратилади. Сув батамом буғлангач, шиша тагида масалан, кичик ҳажмли стакан тубидаги қуруқ қолдиқ моддани топиш қийин эмас, албатта. Ана шу усул билан олинган натижадан, биринчи галда, сувнинг қанча бирикмани ўзида тутишлиги бўйича бошланғич маълумот қўлга китилади.
Сувдаги аниқланга қуруқ қолдиқ орқали сувга аралашган ёки эриган ҳолда қўшилиб қолган барча кимёвий модда- компонентлар, масалан тузлар, металл ионлари миқдори хусусида фикр юритиш мумкин бўлади. Эндиги вазифа, ана шу аралашма қолдиқ таркибидаги унсурларни аниқлаш зарур бўлади. Оқова сув таркибидаги турли хил аралашма моддалар, масалан, ионларни аниқлаш учун амалиётда кенг тарқалган- стандарт реагент яъни мисол учун «Трилон Б» таъсир қилиб, титрлаш усулидан фойдаланилади.
Мазкур усул билан сувни анализ қилиш тажрибалари одатда махсус тайёрланган хромоген моддаси, шунингдек аммиак- NH3 гази ва маълум даражада муҳит- рН да амалга оширилади. Хусусан, Трилон-Б сув билан намуналари титрланиб, унда бўлиши мумкин бўлган Са+2, Mg+2, Сu+2, Zn+2, Mn+2, Сd+2, Ni+2, Fe+2, Al+3, ва ҳоказо ионларнинг ўзларига хос белгиларидаги бирикмалари ҳосил қилинади. Титрлаш учун сарф бўлган стандарт реагент миқдори муаян сувда эриган модда катионининг миқдорига боғлик бўлади, албатта. Титрлаш жараёнининг поёнига етганлигини эритма суюқлик рангини ўзгаришидан аниқлаш мумкин. Масалан, ўрганилаётган сув намунаси таркибида эритма ранги бинафша Mg+2 иони мавжуд бўлса, хромоген модда- Трилон –Б таъсирида эритма ранги бинафша тусга ўзгаради. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, Са+2 ва Mg+2 ионлари тўла титрланиши учун рН=9 бўлиши зарур.
Сув таркибини анализ қилиш бўйича қуйидагиларни ҳам таъкидлаб ўтамиз: агар сувда Са+2 бўлса, у ҳолда «Оксалат усули» дан фойдаланилади. Бунда оксалат иони С2О4-2 сувда Са+2 билан бирикиб, калций оксалат тузи молекуласини ҳосил қилади: реакция кўриниши:
Са+2+ С2О4-2 → СаС2О4
Шундан сўнг эритмага сулфат кислотанинг эритмасини таъсир эттирилиб, шавел кислотасини ҳосил қилинади, яъни
СаС2О4+ Н2SO4 →CaSO4+ H2C2O4
Сўнгра мазкур система клейперманганат тузи эритмаси билан титрланади. Бундан куйидагича кимёвий узгариш кузатилади:
5H2C2O4+2KMnO4+3H2SO4→ K2SO4+2MnSO4+10CO2↑+8H2O
Титрлаш жараёнида сарф қилинган калийперанганат тузининг миқдори ҳисоб-китоб китоб натижасида аниқланиб, ниҳоят Са+2 миқдори топилади.
Оқова таркибида бошқа ионлар ҳам юқорида тавсифланган тарзда, шу каби услуб ва тартибда, Сифат ва Миқдор анализлари натижасида, аниқланади. Улар ҳам, демак титрлаш чўкма- эримайдиган туз ҳосил қилиш йўллари топилади. Оқова анализ хусусида фикримизни давом эттирадиган бўлсак, жумладан, калций ва магний гидрокарбонат тузлари ҳосил бўлишини таъкидлаш зарур. Бунда, шунингдек, ҳосил бўладиган карбонат ангидриди гази системаси қиздирилиши билан ҳаво муҳитига чиқиб кетади.
Агар текширилаётган оқова сув намунасида Mg+2 ионлари нисбатан кўп миқдорда бўлса, у ҳолда, системага сўндирилган оҳак, яъни калций гидроксиди эритмаси таъсир қилиниб, магнийгидроксид ҳосил этиб чўкма куринишида, филтрлаб, ажратиб олинади:
Mg+2 + Ca(OH)2→↓ Mg(OH)2+ Ca+2
Бунда ҳосил булган Са+2 ионлари эса, 0,1 н водородхлорид кислотаси эритмаси билан титрланади.
Таъкидлаш жоизки, юкоридагилардан ташкари, Трилон-Б реагенти воситасида титрлаш жараёнларини бажариб, текширилаётган сув намунасининг «умумий каттиклиги» даражаси ҳам аникланади, бошкача ифлосланса Са+2 ва Mg+2 ионларининг Миқдорлари ҳам топилади. Бунинг учун дастаавал, калций ва магний ионларининг 1 л сув хажмдаги Миқдорлари мг да топилишини ёдда тутиш керак. Шу билан биргаликда суни водород-хлорид- HCl кислотаси билан титрлаб, сувнинг «карбонатли каттиклиги» бўйича маълумотга эга булинади. Бунда куйидаги реакциялар булади:
Ca(HCO3)2+ 2HCl→ CaCl2 + 2H2O + 2CО2↑
Mg(HCO3)2+HCl→MgCl2+ 2H2O+2CO2↑
Сувнинг «умумий каттиклиги»дан «карбонатли каттиклиги» кийматларининг айирмаси унинг «карбонатсиз каттиклиги»ни белгилайди.
Нихоят, хулоса килиб таъкидлаш мумкинки, амалда бажариладиган барча анализлар кимёвий лаборатория шаротида, тегишли кимёвий восита, ускуна ва реагентлардан кенг фойдаланилган холатда, техника хавфсизлиги коидаларига амал килиб бажарилади. Бунда ишлатиладиган аник-аналитик тарозилар, иситкич-термостат, шиша ва сопол идишлар, стндарт кимёвий бирикма ва ндикаторлар етарли даражада булиши керак, албатта.
Мумтоз кимвий усуллар билан модда ва турли маҳсулотларни таҳлил ва тадқиқ қилиш бўйича бошқа барча илмий техник маълумотларни шу соҳа илмий адабиётлари аналитик кимё дарслик ва қўлланмалардан билиб олиш мумкин. бунда фақат умумий тушунчалар -энг зарур маълумотларгагина баён этдик, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |