Бухгалтерия


Асосий ва номоддий активлар тўла дастлабки қиймати бўйича бахоланади ва ҳисобга олинади



Download 65,88 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi65,88 Kb.
#73384
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-дарс

Асосий ва номоддий активлар тўла дастлабки қиймати бўйича бахоланади ва ҳисобга олинади.
Капитал қўйилмаларга асосий воситалар фойдаланишга топширилгунча уларни сотиб олиш учун корхонанинг сарф харажатлари киради
Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа узоқ муддатли активлар бу қимматли қоғозлар, шўвба, кўшма ва уюшган корхоналарга қўйилган инвеститциялар шунингдек қарам бирлашмаларга қўйилган инвестициялар ва бошқа узоқ муддатли инвестициялар бўлиб корхоналар қушимча даромад олиш мақсадида ўзларининг бўш ётган пул маблағлари юқоридаги мақсадлар учун ишлатадилар.
Айланма маблағлар асосий воситалардан фарқли равишда ишлаб чиқариш жараёнида қисқа муддат ичида хизмат қилади ва ўз қийматини ишлаб чиқарилган махсулот қийматига бир вақтнинг ўзида тўлалигича ўтказади.

Айланма маблағларга қуйидагилар киради :


  1. Ишлаб чиқариш захиралари

  2. Тугалланмаган ишлаб чиқариш

  3. Тайёр махсулотлар

  4. Пул маблағлари

  5. Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар

  6. Дебиторлик қарзлари

Ишлаб чиқариш захираларига ишлаб чиқариш ёки иш бажариш, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган хом ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар, ёқилғи, идиш, эхтиёт қисмлари, арзон бахоли ва тез эскирувчи буюмлар захиралари киради.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш деб барча ишлов босқичларидан, ушбу корхонада жорий этилган синовлардан ўтмаган, бутланмаган ҳамда техник назорат ёки буюртмачи томонидан қабул қилинмаган махсулотга айтилади.
Тайёр махсулот деб корхонада барча ишлов босқичларидан ўтган, андозалар ва техник шартларга жавоб берадиган, техник назорат бўлими томонидан қабул қилинган ва тайёр махсулот омборига топширилган махсулотга айтилади.
Пул маблағлари кассадаги нақт пул, талаб қилинадиган депозитлар ҳамда ҳисоб-китоб, валюта ёки банкдаги бошқа счётлардаги маблағлар киради.
Қисқа муддатли молиявий қўйилмаларга корхона томонидан бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозларига, давлатга тегишли ва маҳаллий заёмлар фоизли облигацияларга қисқа муддатга (кўпи билан бир йилга) йўналтирилган қўйилмалар (инвеститциялар), шунигдек корхона бошқа корхоналарга берган қарзлари киради.
Дебиторлик қарзлари деб ушбу корхонадан қарздор бўлган жисмоний ёки юридик шахсларнинг қарзига айтилади масалан, корхона харидорга тайёр махсулот жўнатди, лекин харидор унинг пулини тўлагани йўқ. Бундай вақтда харидор корхонанинг дебитори хисобланади.
Корхона хўжалик маблағларининг манбалари. Корхона ўз маблағларини хусусий ва қарзга олинган маблағлардан шакллантиради. Булар манбалар ёки пассивлар деб аталади.
Хўжалик маблағларининг манбалари қуйидагтлар

  1. Ўз маблағларнинг манбалари

  2. Четдан жалб қилинган маблағлар манбалари

  3. Мажбуриятлар


Ўз маблағларинг манбалари қуйидагилардан ташкил топади.

  1. Устав капитали (фонди)

  2. Фойда

  3. Резерв ва фондлар

  4. Келгуси давр даромадлари

Устав капитали (фонди) деб давлат ёки таъсисчилар томонидан янги ташкил этилаётган корхонага ажратилган асосий воситалар ва айланма маблағларнинг пул ифодасидаги дастлабки капитал миқдорига айтилад и.
Фойда корхона хўжалик фаолиятининг ижобий молиявий натижаси бўлиб, даромад харажатлардан ошганда хосил бўлади.
Резерв ва фондлар корхона фойдасидан ташкил қилиниб, кўзда тутилмаган харажатлар ва нобудгарчиликларни қоплаш, захирани ташкил этиш учун сарфлашга мўлжалланади.
Келгуси давр даромадларига жорий даврда корхона томонидан олинган, лекин келгусида даромад қийматини оширадиган даромадлар киради.
Мажбуриятлар қуйидагилардир

  1. Банк кредити

  2. Бошқа корхоналар кредитлари

  3. Кредитор лик қарзлари

Банк кредити – бу корхона ўзининг фаолиятини кенгайтириш мақсадида банкдан олган қисқа, ўрта ва ўзоқ муддатли қарзларидир. Банклардан олинадиган қисқа муддатли кредитлар деган да биз бир йилгача қайтариб бериш шартигача берилган кредит миқдори хисобланади. Ўрта муддатли қредитлар деганда биз бир йилдан уч йилгача олинган бул маблағлари ҳисобланади. Узоқ муддатда олинган кредитлар деганда биз уч йилдан ортиқ муддат ичида қайтариб бериш шарти билан банклардан олинган кредитлар тушинилади. Банк кредитлари корхонанинг ривожланишига ҳамда (хом ашё, асбоб ускуналар, ва хоказолар) сотиб олиш учун олинадиган бул маблағлари ҳисобланади


Бошқа корхоналар кредитлари – бу корхоналар зарурият туғилганда бошқа корхоналар ва фуқаролардан ҳамда норезидентлар ҳуқуқий шахслар ва фуқаролардан қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар олишидир. Қарз олинган маблағлардан фойдаланганлиги учун муайян корхона қарз берган тегишли корхона ва фуқаролар ҳамда норезидент ҳуқуқий шахслар ва фуқароларга фоиз тўлайди. Фоиз тўлаш шакли келишилган шартномалар асосида тўланади.
Кредиторлик қарзлари муайян корхона билан бошқа корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасидаги ўзаро ҳисоб китоблар натижасида вужудга келган вактинчалик маблағлар манбаларидир. Масалан, корхона мол етказиб беручидан керакли материалларни (хом ашёлани ёки асбоб ускуналарни) олиб келди, лекин уларнинг пулини хали тўлиқ тўламаган. Бундай ҳолатларда корхона ёки муассаса кредитор қарздор ҳисобланади.
Шунингдек кредиторлик қарзларига ижтимой махсулотни таксимлашга доир мажбуриятлар ҳам киради. Бунга корхонанинг ишчи ва хизматчиларига ҳисобланибвақтинча тўланмаган иш ҳаққи юзасидан қарз, давлат буджетига ҳисоблаб қуйилган қарз ва бошқалар киради.
Корхонанинг хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбалари уларнинг қандай мулкчилик шаклларига асосланганлигига боғлиқ.

Download 65,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish