Бухгалтерия хисобини ташкил килиш ва юритиш.
Бозор иктисодиёти шароитида корхонада бухгалтерия хисоби ишларини тугри ташкил килиш гоят мухим ахамиятга эга хисобланади. Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия хисоби содир булаётган хужалик жараёни хамда муомалаларини кузатиб ва канд этиб қолмасдан, ишлаб чикариш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошира бориб, режалаштириш, назорат килиш ва иктисодиётни бошкариш ишида асосий вазифаларни бажаради. Шу боисдан хам хисоб ишларини ташкил килиш масалаларига катта эътибор каратилади.
Хозирги кунда бухгалтерия ҳисоби ишларини ташкил килишга куйилган энг асосий талаб — бу унинг кам харажатли ва содда булишлигидир. Корхонада ҳисоб ишлари ана шундай ташкил этилгандагина, бухгалтерия ҳисоби юқори самарага хамда яхши натижаларга эришиш мумкин. Бунинг учун эса, энг аввало, ҳар бир корхонанинг ўзига хос тармоқ хусусиятларини ва бошқа жихатларини чукур урганиш лозим.
Хар бир корхонада ташкил этилган бухгалтерия хисоби хужалик фаолияти жараёнида содир булаётган хужалик муомалаларини узлуксиз кузатиш, кузатиш натижаларини сон курсаткичларида ифодалаш, кейин уларни ёппасига махсус хужжатларда акс эттиришни таъминлаш лозим. Шу билан биргаликда корхона бизнес-режасини ва келгусидаги стратегик дастурларини тузишда керакли маълумотлар билан таъминлаши ва уларнинг бажарилиши устидан амалий равишда назорат олиб бориши керак.
Мамлакатимизда бухгалтерия хисоби буйича умумий рахбарлик килиш вазифаси Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бухгалтерия хисоби ва аудити услубияти бошкармаси зиммасига юклатилган. Бу бошкарма дастлабки хисоб масалалари буйича халқ хужалиги тармокларига умумий рахбарлик килиб, бухгалтерия хисоби буйича кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш буйича иш олиб боради хамда дастлабки хисобнинг типик шаклларини ишлаб чикиб, нашр килдиради, барча хужалик юритувчи субъектлар учун мажбурий булган ҳисоб ва ҳисобот масалалари буйича йуриқнома, услубий кўрсатмалар ишлаб чиқади.
Бухгалтерия хисобини тугри ташкил килиш буйича методологик рахбарлик хам Молия вазирлигининг бухгалтерия хисоби ва аудити услубияти бошкармаси томонидан олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мак-роиктисодиёт ва статистика вазирлиги билан келишилган ҳолда бухгалтерия хисоби хисобвараклар режасини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг типик шаклларини, улардан фойдаланишга оид йўриқномаларни тасдиклайди, бухгалтерия хисобини яхшилаш ва такомиллаштиришга доир таклифларни жорий килади.
"Бухгалтерия хисоби тўғрисида"ги Конунга мувофиқ, бухгалтерия хисоби ва хисоботини ташкил этишни хужалик юритувчи субъект рахбари амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |