3.«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ» ФАНИНИНГ ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ «Бухгалтерия ҳисоби назарияси» фани махсус иқтисодий фан сифатида ўзининг тадқиқот усулларига эга (13-расмга қаранг). Ушбу тадқиқот усуллари биргаликда мазкур фаннинг методи ва методологияси
«Бухгалтерия ҳисоби назарияси» фанида қўлланиладиган тадқиқот усуллари
Умумилмий тадқиқот усуллари
Махсус
Диалектика;
Тарихий ва тизимли ёндашув;
Индукция;
Дедукция;
Анализ;
Синтез
Объектларни кузатиш усуллари;
Объектларни ўлчаш усуллари
Объектлар тўғрисидаги ахборотларни гуруҳлаш ва йиғиш усуллари
Объектлар тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва уларни фойдаланувчиларга узатиш усуллари
13-расм. «Бухгалтерия ҳисоби» фанида қўлланиладиган тадқиқот усуллари «Бухгалтерия ҳисоби» фанини ўрганишда унда қўлланиладиган умумилмий ва махсус усулларнинг барчаси муҳим ўрин тутади. Чунончи, умумилмий тадқиқот усуллари моҳияти ва аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади. Диалектика ёки диалектик усул бухгалтерия ҳисоби фанига макон ва замонда юз берган ва бераётган жараёнларни доимий ўзгариб турадиган ва бир-бирига боғлиқ бўлган жараёнлар сифатида яхлит тарзда ўрганишга имкон беради.
Тарихий ёндашув бухгалтерия ҳисобига одамлар ва жамият талабларини тарихий шаклланиши ва ривожланиши маҳсули (натижаси) сифатида қарашни англатади.
Тизимли ёндашув бухгалтерия ҳисобини таркибий ва ташкилий объект сифатида белгилайди. Индукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини хусусийликдан умумийликка қараб, яъни алоҳида олинган фактлар бўйича умумий хулосалар қилишга ўргатади.
Дедукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини умумийликдан хусусий-ликка қараб, яъни умумий ҳолатдан келиб чиқиб, хусусий хулосалар чиқаришга ўргатади. Индукция ва дедукция усуллари анализ ва синтез усуллари билан бевосита узвий боғлиқдир.
Анализ - бу «Бухгалтерия ҳисоби» фани предметини ташкил қилувчи объектлар ва улар тўғрисидаги ахборотларни турли таснифий белгиларига кўра гуруҳларга ажратишдир.
Синтез - бу «Бухгалтерия ҳисоби» фани предметини ташкил қилувчи объектлар ва улар тўғрисидаги ахборотларни турли таснифий белгилари бўйича умумлаштиришдир.Индукция ва дедукция, шунингдек анализ ва синтез усуллари ўртасидаги боғлиқлик бухгалтерия ҳисобида юз берган жараёнлар тўғрисидаги ахборотларни дастлаб аналитик ҳисоби регистрларида гуруҳлаш, шундан сўнг эса уларни синтетик ҳисоб регистрларида умумлаштиришга имкон беради.
Объектларни кузатиш усули бухгалтерия ҳисоби фани предметини ташкил қилувчи объектларнинг макон ва замонда ҳолати ва ҳаракати ни ҳақиқатда макон ва замонда га макон ва замонда юз берган ва бераётган жараёнларни доимий ўзгариб турадиган ва бир-бирига боғлиқ бўлган жараёнлар сифатида яхлит тарзда ўрганишга имкон беради.
Тарихий ёндашув бухгалтерия ҳисобига одамлар ва жамият талабларини тарихий шаклланиши ва ривожланиши маҳсули (натижаси) сифатида қарашни англатади.
Тизимли ёндашув бухгалтерия ҳисобини таркибий ва ташкилий объект сифатида белгилайди. Индукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини хусусийликдан умумийликка қараб, яъни алоҳида олинган фактлар бўйича умумий хулосалар қилишга ўргатади.
«Бухгалтерия ҳисоби» фанида предметини ўрганишда объектларни кузатиш, ўлчаш, улар тўғрисидаги ахборотларни гуруҳлаш, йиғиш, жамлаш ва фойдаланувчиларга узатиш каби махсус усуллар кенг қўлланилади. қўлланиладиган махсус усуллар тўғрисидаги умумий тушунчаларни ҳам беради. объектлада қўлланиладиган махсус усулларнинг таркиби улар гуруҳлари кесимида 14- расмда келтирилган.