Ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар
32 Тадбиркорлик фаолиятига хос бўлган ноаниқликлар мавжуд бўлиши натижасида, молиявий ҳисоботлардаги кўпгина моддалар аниқ баҳолана олмайди ва фақат тахминий (ҳисоблаб чиқиб) баҳоланиши мумкин. Тахминий баҳолашлар энг сўнгги ишончли ахборотга таянган ҳолда мулоҳаза қилишни қамраб олади. Масалан, қуйидагиларни тахминий баҳолаш зарур бўлиши мумкин:
(a) умидсиз қарзлар;
(б) товар-моддий захираларнинг қадрсизланиши;
(в) молиявий активлар ёки молиявий мажбуриятларнинг ҳаққоний қиймати;
(г) эскирадиган активларнинг фойдали хизмат муддати ёки уларда мужассамланган келгуси иқтисодий наф қай тарзда олиниши; ва
(д) кафолат мажбуриятлари.
33 Асосланган тахминий баҳолашлардан фойдаланиш – молиявий ҳисоботларни тайёрлашнинг муҳим қисмидир ва уларнинг ишончлилигини камайтирмайди.
34 Тахминий баҳолаш асосланган шароитларда ўзгаришлар рўй берганида ёки янги маълумотлар олиниши ёҳуд кўпроқ тажриба тўпланиши натижасида тахминий баҳолашни қайта кўриб чиқиш зарур бўлиши мумкин. Ўз моҳияти бўйича, тахминий баҳолашнинг қайта кўриб чиқилиши олдинги даврларга алоқаси бўлмайди, ва у ҳатони тузатиш бўлиб ҳисобланмайди.
35 Қўлланилаётган баҳолаш асосининг ўзгариши – бу ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришдир, ва у ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгариш бўлиб ҳисобланмайди. Агар ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришни ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришдан фарқлаш қийин бўлса, бундай ўзгариш ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгариш бўлиб ҳисобланади.
36 Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришнинг таъсири, бунда 37 бандда келтиритиган ўзгариш истисно, уни қуйидаги давр фойдаси ёки зарарида акс эттириш орқали истиқболли равишда тан олиниши керак:
(a) ўзгариш рўй берган давр, агар ўзгариш фақат ушбу даврга таъсир қилса; ёки
(б) ўзгариш рўй берган давр ва келгуси даврлар, агар ўзгариш иккаласига ҳам таъсир қиладиган бўлса.
37 Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгариш қай даражада активлар ва мажбуриятларнинг ўзгаришини келтириб чиқарса, ёки капиталнинг қандайдир моддасига тегишли бўлса, у тегишли бўлган активларнинг, мажбуриятларнинг ёки капитал моддасининг баланс қийматига тузатиш китириш йўли билан ўзгариш рўй берган даврда тан олиниши керак.
38 Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришнинг таъсирини истиқболли равишда тан олиш дегани, ушбу ўзгариш операциялар, бошқа ҳодисалар ва шароитларга нисбатан, ўзгариш рўй берган санадан бошлаб, қўлланилишини англатади. Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарари, ёки жорий ва келгуси даврларнинг фойдаси ёки зарарига таъсир қилиши мумкин. Масалан, умидсиз қарзлар суммасини баҳолашдаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси ёки зарарига таъсир қилади ва, шу туфайли, жорий даврда тан олинади. Аммо, эскирадиган активнинг баҳоланган фойдали хизмат муддатидаги ёки ушбу активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф қандай тарзда олинишидаги ўзгариш жорий давр учун эксириш харажатларига ва аквтининг қолган фойдали хизмат муддати қамраб олган ҳар бир келгуси давр учун эскириш харажатларига таъсир этади. Иккита ҳолатда ҳам, ўзгаришнинг жорий даврга тегишли бўлган таъсири жорий давр даромадлари ва харажатлари сифатида тан олинади. Унинг келгуси даврларга тегишли бўлган таъсири, агар у мавжуд бўлса, ўша келгуси даврларга оид даромадлар ва харажатлар сифатида тан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |