Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34


Бошқа маълумотларни очиб бериш



Download 258,92 Kb.
bet5/9
Sana22.07.2022
Hajmi258,92 Kb.
#839490
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 34 uzb

Бошқа маълумотларни очиб бериш
16A 15-15В бандларга мувофиқ аҳамиятли ҳодисалар ва операцияларни очиб беришга қўшимча тарзда, тадбиркорлик субъекти ўзининг оралиқ молиявий ҳисоботига изоҳларда қуйидаги маълумотларни келтириши лозим, агарда улар оралиқ молиявий ҳисоботнинг бошқа жойларида очиб берилмаган бўлса. Маълумотлар одатда молиявий йил-бошидан-санагача асосида тақдим этилиши лозим.
(a) оралиқ молиявий ҳисоботларда ҳам энг яқин йиллик молиявий ҳисоботларда қўлланилган ҳисоб сиёсатлари ва ҳисоблаш усулларининг қўлланилганлигининг таъкидланиши ёки агарда ушбу сиёсатлар ва усуллар ўзгарган бўлса, ўзгаришнинг хусусияти ва таъсирининг изоҳи.
(б) оралиқ операцияларнинг мавсумийлиги ва даврийлиги бўйича тушунтириш изоҳлари.
(в) активлар, мажбуриятлар, капитал, соф фойда ёки пул оқимларига таъсир қиладиган моддаларнинг хусусияти ва суммаси, қайсики хусусияти, ҳажми ёки таъсири туфайли ғайриоддий бўлган моддалар.
(г) жорий молиявий йилнинг олдинги оралиқ молиявий ҳисоботида эълон қилинган қийматлар баҳоланишидаги ўзгаришларнинг ёки олдинги молиявий йилларда эълон қилинган қийматлар баҳоланишидаги ўзгаришларнинг хусусияти ва суммаси.
(д) қарз ва капитал қимматли қоғозларининг эмиссиялари, қайта сотиб олинишлари ва қайта тўланишлари.
(е) оддий акцияларга ва бошқа акцияларга тўланган (бирлашган ёки бир акцияга) дивидендлар.
(ж) қуйидаги сегмент маълумотлари (тадбиркорлик субъектининг оралиқ молиявий ҳисоботида сегмент маълумотининг очиб берилиши талаб этилади, фақатгина қачонки МҲХС 8 “Операцион сегментлар” тадбиркорлик субъектидан унинг йиллик молиявий ҳисоботларида сегмент маълумотларини очиб беришни талаб этса):
(i) ташқи мижозлардан даромадлар, агарда бош операцион қарор қабул қилувчи томонидан кўриб чиқиладиган сегмент фойда ёки зарарининг баҳоланишига киритилганда ёки бош операцион қарор қабул қилувчига мунтазам тақдим этилса.
(ii) сегментлараро даромадлар, агарда бош операцион қарор қабул қилувчи томонидан кўриб чиқиладиган сегмент фойда ёки зарарининг баҳоланишига киритилганда ёки бош операцион қарор қабул қилувчига мунтазам тақдим этилса.
(iii) сегмент фойда ёки зарарининг баҳоланиши.
(iv) маълум ҳисобот бериладиган сегмент бўйича жами активлар ва мажбуриятларнинг баҳоланиши, агарда бундай суммалар бош операцион қарор қабул қилувчига мунтазам тақдим этилса ва агарда ушбу ҳисобот бериладиган сегмент бўйича охирги йиллик молиявий ҳисоботларда очиб берилган қийматда муҳим ўзгариш содир бўлганда.
(v) охирги йиллик молиявий ҳисоботлардан буён сегментлаш асосидаги ёки сегмент фойда ёки зарари баҳоланишининг асосидаги фарқларнинг изоҳи.
(vi) ҳисобот бериладиган сегментларнинг фойда ёки зарар баҳоланиши жамини солиқ харажати (солиқ даромади) ва давом эттирилмайдиган фаолиятдан олдин тадбиркорлик субъектининг фойда ёки зарари билан солиштирмаси. Бироқ, агар тадбиркорлик субъекти ҳисобот бериладиган сегментларга солиқ харажати (солиқ даромади) каби моддаларни тақсимласа, тадбиркорлик субъекти сегментларнинг фойда ёки зарар баҳоланиши жамини ушбу моддалардан сўнг фойда ёки зарар билан солиштириши мумкин. Муҳим фарқ қиладиган моддалар ушбу солиштирмада алоҳида аниқланиб, улар изоҳланиши лозим.
(з) оралиқ даврнинг молиявий ҳисоботларида акс эттирилмаган оралиқ даврдан сўнгги ҳодисалар.
(и) оралиқ давр мобайнида тадбиркорлик субъекти тузилишидаги ўзгаришларнинг таъсири, жумладан, бизнес бирлашувлари, шуъба тадбиркорлик субъектлари ва узоқ муддатли инвестициялар устидан назоратга эга бўлиш ёки унинг йўқотилиши, қайта ташкил этишлар ва давом эттирилмайдиган фаолиятлар. Бизнес бирлашувлари ҳолатида, тадбиркорлик субъекти МҲХС 3 “Бизнес бирлашувлари” талаб этган маълумотларни очиб бериши лозим.
(й) молиявий инструментлар учун, МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” нинг 91–93(з), 94–96, 98 ва 99-бандлари ва МҲХС 7 “Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш” нинг 25, 26 ва 28-30 бандлари талаб этган ҳаққоний қиймат тўғрисидаги очиб беришлар.
(к) МҲХС 10 “Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар” да таърифлангандек инвестицион тадбиркорлик субъектлари сифатида ташкил этилаётган ёки бундай бўлишдан тўхтаётган тадбиркорлик субъектилари учун, МҲХС 12 “Бошқа тадбиркорлик субъектларида иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш” нинг 9Б-бандидаги очиб беришлар.

Download 258,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish