Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 34


Таърифлар 4 Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади



Download 258,92 Kb.
bet2/9
Sana22.07.2022
Hajmi258,92 Kb.
#839490
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
IAS 34 uzb

Таърифлар
4 Ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:
Оралиқ давр - тўлиқ молиявий йилдан қисқа бўлган молиявий ҳисобот давридир.
Оралиқ молиявий ҳисобот - оралиқ давр бўйича молиявий ҳисоботларнинг ((2007 йилда ўзгартирилган) БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” да белгилангандек) тўлиқ тўпламига ёки қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг (мазкур Стандартда белгилангандек) тўпламига эга молиявий ҳисоботни билдиради.
Оралиқ молиявий ҳисоботнинг таркиби
5 БҲХС 1 қуйидаги таркибий қисмларни қамраб оладиган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини белгилайди:
(a) давр охири ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот;
(б) давр бўйича фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот;
(в) давр бўйича капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот;
(г) давр бўйича пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
(д) аҳамиятли ҳисоб сиёсатларини ва бошқа тушунтириш маълумотларнинг қисқа баёнини қамраб олган изоҳлар;
(дa) БҲХС 1 нинг 38 ва 38А-бандларида белгиланганидек олдин келадиган даврга нисбатан қиёсий маълумотлар; ва
(е) олдин келадиган давр боши ҳолатига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, қачонки тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа ёки ўзининг молиявий ҳисоботларида ретроспектив тарзда моддаларни қайта ҳисоблашни амалга оширса, ёки қачонки у БҲХС 1 нинг 40А-40Г бандларига мувофиқ ўзининг молиявий ҳисоботларида моддаларни қайта таснифласа.
Тадбиркорлик субъекти ҳисоботлар учун мазкур стандартда фойдаланилган номлардан ташқари бошқа номлардан фойдаланиши мумкин. Масалан, тадбиркорлик субъекти “фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” ўрнига “умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” номидан фойдаланиши мумкин.
6 Ўз вақтида тақдим қилиш ва харажатлар нуқтаи назардан чекловни инобатга олган ҳолда ҳамда олдин эълон қилинган маълумотларни такрорлашдан қочиш мақсадида, тадбиркорлик субъектидан оралиқ саналарда унинг йиллик молиявий ҳисоботларига қараганда камроқ маълумотлар тақдим этиши талаб қилиниши мумкин ёки тадбиркорлик субъекти буни ўзи танлаши мумкин. Мазкур Стандарт қисқартирилган молиявий ҳисоботларни ҳамда танланган тушунтириш изоҳларини қамраб оладиган оралиқ молиявий ҳисоботнинг минимал таркибини белгилайди. Оралиқ молиявий ҳисобот энг охирги йиллик молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламига нисбатан янгилашни тақдим этиши кўзда тутилади. Шу туфайли, у янги фаолиятларга, ҳодисаларга ва ҳолатларга урғу беради ва олдин эълон қилинган маълумотларни такрорламайди.
7 Мазкур Стандартдаги ҳеч қайси банд тадбиркорлик субъекти томонидан оралиқ молиявий ҳисоботда қисқартирилган молиявий ҳисоботларни ҳамда танланган тушунтириш изоҳларини ўрнига молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини (БҲХС 1 да белгилангандек) чоп этилишини тақиқлашни ёки маъқулламасликни кўзда тутмайди. Шунингдек, мазкур Стандарт тадбиркорлик субъекти томонидан қисқартирилган молиявий ҳисоботларда мазкур Стандартда белгиланган минимум моддалар қаторидан ва танланган тушунтириш изоҳларидан кўпроқ маълумотларнинг чоп этилишини тақиқлашни ёки маъқулламасликни кўзда тутмайди. Мазкур Стандартдаги тан олиш ва баҳолаш кўрсатмалари оралиқ давр бўйича тўлиқ молиявий ҳисоботларга нисбатан ҳам қўлланилади ва бундай ҳисоботлар мазкур Стандартда талаб этилган (хусусан, 16А-банддаги танланган изоҳларни очиб беришлар) ҳамда бошқа МҲХСларда талаб этилган барча очиб беришларни қамраб олиши мумкин.

Download 258,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish