Ўтиш қоидалари ва кучга кириш санаси
139 Тадбиркорлик субъекти мазкур Стандартни 2009 йилнинг 1 январидан бошланадиган ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти мазкур Стандартни олдинги даврлар учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим.
139A БҲХС 27 (2008 даги таҳрирда) асосида 106-банд ўзгартирилди. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришни 2009 йилнинг 1 июлидан бошланадиган ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти БҲХС 27 (2008 даги таҳрирда) ни олдинги давр учун қўлласа, ўзгариш ушбу олдинги давр учун қўлланилиши лозим. Ўзгариш ретроспектив тарзда қўлланилиши лозим.
139Б 2008 йилнинг февралида чоп этилган “Қайта сотиладиган инструментлар ва ликвидацияда юзага келадиган мажбуриятлар” (БҲХС 32 ва БҲХС 1 га ўзгартиришлар) 138-бандни ўзгартирди ва 8А, 80А ва 136А-бандларни киритди. Тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришларни 2009 йил 1 январдан бошланадиган ёки ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим ва бир вақтда БҲХС 32, БҲХС 39, МҲХС 7 ва МҲХСШҚ 2 “Кооператив тадбиркорлик субъектларидаги аъзоларнинг улушлари ва шунга ўхшаш инструментлар” га нисбатан тегишли ўзгаришларни қўллаши лозим.
139В 2008 йилнинг май ойида чоп этилган МҲХСларга Такомиллаштиришлар га асосан 68 ва 71-бандлар ўзгартирилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни 2009 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим.
139Г 2009 йилнинг апрел ойида чоп этилган “МҲХСлар Такомиллаштириши” га асосан 69-банд ўзгартирилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришни 2010 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ўзгаришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим.
139Д [Ўз кучини йўқотган]
139Е 2010 йилнинг май ойида чоп этилган “МҲХСлар Такомиллаштириши” га асосан 106 ва 107-бандлар ўзгартирилди ва 106А-банд қўшилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни 2011 йил 1 январдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилади.
139Ж 2010 йилнинг октябр ойида чоп этилган МҲХС 9 га асосан 7, 68, 71, 82, 93, 95 ва 123-бандлар ўзгартирилди, 139Д-банд ўз кучини йўқотди. Қачонки тадбиркорлик субъекти 2010 йилнинг октябр ойида чоп этилган МҲХС 9 ни қулласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши лозим.
139З 2011 йилнинг май ойида чоп этилган МҲХС 10 ва МҲХС 12 га асосан 4, 119, 123 ва 124-бандлар ўзгартирилди. Агар тадбиркорлик субъекти МҲХС 10 ва МҲХС 12 ни қўлласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши лозим.
139И 2011 йилнинг май ойида чоп этилган МҲХС 13 га асосан 128 ва 133-бандлар ўзгартирилди. Агар тадбиркорлик субъекти МҲХС 13 ни қўлласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши лозим.
139Й 2011 йилнинг июн ойида чоп этилган “Бошқа умумлашган даромадлар моддаларини тақдим этиш» (БҲХС 1 га ўзгартиришлар) га асосан 7, 10, 82, 85-87, 90, 91, 94, 100 ва 115-бандлар ўзгартирилди ва 10А, 81А, 81Б ва 82А-бандлар қўшилди ва 12, 81, 83 ва 84-бандлар ўз кучини йўқотди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришларни 2012 йил 1 июлдан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ўзгаришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим.
139К БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари » (2011 йил июнда ўзгартирилган) 7-банддаги ва 96-банддаги «бошқа умумлашган даромадлар» таърифини ўзгартирди. Қачонки тадбиркорлик субъекти БҲХС 19 (2011 йилнинг июнида ўзгартирилган) ни қўлласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши лозим.
139Л 2012 йилнинг май ойида чоп этилган «Йиллик такомиллаштиришлар: 2009-2011 даври» га асосан 10, 38 ва 41-бандлар ўзгартирилди ва 39-40-бандлар ўз кучини йўқотди ва 38А-38Г ва 40А-40Г бандлар қўшилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгаришни БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсати, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” га мувофиқ ретроспектив тарзда 2013 йилнинг 1 январидан бошланадиган ва ундан кейинги йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўлланишига рухсат этилади. Агар тадбиркорлик субъекти ушбу ўзгаришни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |