Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот
Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган маълумотлар
106 Тадбиркорлик субъекти 10-бандда талаб этилганидек капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши лозим. Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
(a) давр учун жами умумлашган даромадни, бунда ушбу даромаднинг бош ташкилот эгаларига ва назорат кучига эга бўлмаган улушлар эгаларига тегишли жами суммаларини алоҳида кўрсатган ҳолда;
(б) капиталнинг ҳар бир қисми учун, БҲХС 8 га мувофиқ тан олинган ретроспектив қўллашнинг ёки ретроспектив қайта ҳисоблашнинг таъсирлари; ва
(в) [ўз кучини йўқотган]
(г) капиталнинг ҳар бир қисми учун, давр бошидаги ва охиридаги баланс қиймати ўртасидаги солиштирма, бунда қуйидагилардан юзага келадиган ўзгаришларни алоҳида очиб берган ҳолда:
(i) фойда ёки зарар;
(ii) бошқа умумлашган даромадлар; ва
(iii) мулк эгалари билан уларнинг мулк эгалари сифатида амал қилишидаги операциялар, бунда мулк эгалари томонидан қилинган қўйилмаларни ва уларга тақсимланган суммаларни ҳамда назоратни йўқотишга олиб келмайдиган шуъба тадбиркорлик субъектларидаги эгалик улушидаги ўзгаришларни алоҳида кўрсатган ҳолда.
Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда акс эттириладиган маълумотлар
106A Капиталнинг ҳар бир қисми бўйича тадбиркорлик субъекти, ёки капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда, бошқа умумлашган даромадларни моддама-модда таҳлилини тақдим этиши лозим (106(г)(ii)-бандга қаранг).
107 Тадбиркорлик субъекти, ёки капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда, давр мобайнида мулк эгаларига тақсимотлар сифатида тан олинган дивидендлар суммасини ва бир акцияга тўғри келадиган дивидендлар суммасини тақдим этиши лозим.
108 106-бандда, капиталнинг таркибий қисмлари, масалан, қўйилган капиталнинг ҳар бир тури, бошқа умумлашган даромадлар ва тақсимланмаган фойданинг ҳар бир тури бўйича йиғилган қолдиғини ўз ичига олади.
109 Ҳисобот даври боши билан охири орасида тадбиркорлик субъектининг капиталидаги ўзгаришлар давр мобайнидаги унинг соф активларидаги кўпайиш ёки камайишни акс эттиради. Мулк эгалари билан уларнинг мулк эгалари сифатида амал қилишидаги операциялардан юзага келадиган ўзгаришлар (масалан, капитал қўйилмалар, тадбиркорлик субъектининг улушли инструментларини қайта сотиб олиш ва дивидендлар) ва бундай операцияларга бевосита тегишли бўлган битим бўйича харажатлардан ташқари, давр мобайнида капиталдаги умумий ўзгариш даромад ва харажатнинг жами суммасини кўрсатади, жумладан ушбу давр мобайнидаги тадбиркорлик субъекти фаолияти натижасида келиб чиқадиган фойда ва зарарларни.
110 БҲХС 8 ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни акс эттириш учун ретроспектив тузатишларни, имкон даражасида, талаб этади, бунда бошқа МҲХС даги ўтиш шартлари бошқача талаб қўйган ҳолатлар истисно. БҲХС 8 хатоларни тузатиш бўйича қайта ҳисоблашлар, имкон даражасида, ретроспектив тарзда амалга оширилишини ҳам талаб этади. Ретроспектив тузатишлар ва ретроспектив қайта ҳисоблашлар капиталдаги ўзгаришлар бўлиб ҳисобланмасдан, балки улар тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғини тузатишдир, бунда МҲХС капиталнинг бошқа қисмини ретроспектив тузатишни талаб этадиган ҳолат истисно. 106(б)-банд капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлардан ва, алоҳида, хатоларни тузатишлардан юзага келадиган капиталнинг ҳар бир қисмига нисбатан жами тузатишни очиб беришни талаб этади. Ушбу тузатишлар ҳар бир олдинги даврда ва давр бошида очиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |