Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Таърифлар 7 Ушбу стандартда қуйидаги атамалар белгиланган маънода қўлланилади



Download 0,78 Mb.
bet2/24
Sana30.03.2022
Hajmi0,78 Mb.
#519809
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Таърифлар
7 Ушбу стандартда қуйидаги атамалар белгиланган маънода қўлланилади:
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар (“молиявий ҳисоботлар” деб аталади) – бу шундай фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабларини қондиришга қаратилган молиявий ҳисоботларки, бундай фойдаланувчилар уларнинг ахборотга бўлган махсус талабларига мослаштирилган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектидан талаб қила олмайди.
Имкони йўқ – Талабни бажаришни (қўллашни) имкони бўлмайди, қачонки тадбиркорлик субъекти талабни бажариш учун барча оқилона ҳаракатларни қилиб кўрганидан кейин ҳам уни бажара (қўллай) олмаган бўлса.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХСлар) – бу Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари Кенгаши (БҲХСК) томонидан чиқарилган Стандартлар ва Шарҳлардир. Улар қуйидагиларни қамраб олади:
(a) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
(б) Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
(в) МҲХСларни Шарҳлаш бўйича Қўмита (МҲХСШҚ) томонидан чиқарилган Шарҳлар; ва
(г) Шарҳлаш бўйича Доимий Қўмита (ШДҚ) томонидан чиқарилган Шарҳлар .1
Муҳим тушириб қолдиришлар ёки бузиб кўрсатишлар – моддаларнинг тушириб қолдирилиши ёки бузиб кўрсатилиши муҳим бўлиб ҳисобланадики, агарда у фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботлар асосида қабул қилинадиган иқтисодий қарорларига, алоҳида ёки биргаликда, таъсир эта олса. Муҳимлик, тушириб қолдиришнинг ёки бузиб кўрсатишнинг, улар содир бўлган шароитларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланадиган катталиги ва хусусиятига боғлиқ бўлади. Модданинг катталиги ёки хусусияти, ёки иккаласининг бирикмаси, ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин.
Тушириб қолдириш ёки бузиб кўрсатиш фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорларига таъсир эта олишини, ва ўз навбатида муҳим бўлишини, аниқлаш учун ушбу фойдаланувчиларга мансуб бўлган хусусиятларни кўриб чиқиш талаб этилади. “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” 25-бандда2 шуни таъкидлайдики, “фойдаланувчилар бизнес, иқтисодий фаолият ва бухгалтерия ҳисоби бўйича етарлича билимга эга ҳамда маълумотларни тегишлича қунт билан ўрганиш ҳоҳишига эга деб фараз қилинади.” Шу туфайли, муҳимликни аниқлашда бундай хусусиятларга эга бўлган фойдаланувчилар томонидан қабул килинадиган иқтисодий қарорларга қай даражада таъсир кўрсатилиши асосли тарзда кутилиши мумкинлигини инобатга олиш зарур.
Изоҳлар – молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот(лар)да, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ҳамда пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган маълумотларга нисбатан қўшимча маълумотларни ўз ичига олади. Изоҳлар ушбу ҳисоботларда тақдим этилган моддаларнинг шарҳларини ёки батафсил маълумотларини ҳамда ушбу ҳисоботларда тан олиш талабига жавоб бермайдиган моддалар тўғрисидаги маълумотларни таъминлайди.
Бошқа умумлашган даромад бошқа МҲХСларда талаб этилганидек ёки рухсат этилганидек фойда ёки зарар сифатида тан олинмайдиган даромад ва харажат моддаларини (жумладан қайта таснифлаш бўйича тузатишларни) қамраб олади.
Бошқа умумлашган даромаднинг қисмлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
(a) бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммасидаги ўзгаришлар (БҲХС 16 “Асосий воситалар” ва БҲХС 38 “Номоддий активлар” га қаранг);
(б) белгиланган нафақа тизимлари бўйича қайта ҳисоблаш натижалари (БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари” га қаранг);
(в) хориждаги бўлинманинг молиявий ҳисоботларини бир валютадан бошқа валютага ўтказишдан (қайта ҳисоблашдан) юзага келадиган фойда ва зарарлар (БҲХС 21 “Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари” га қаранг);
(г) МҲХС 9 “Молиявий инструментлар” даги 5.7.5-бандга мувофиқ ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар бошқа умумлашган даромадда ҳисобга олинадиган улушли инструментларга инвестициялар бўйича фойда ва зарарлар;
(д) Пул оқимини хежлашда хежлаш инструментлари бўйича фойда ва зарарларнинг эффектив қисми (БҲХС 39 “Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш” га қаранг);
(е) Ҳаққоний қийматидаги ўзгаришлар фойда ёки зарарларда ҳисобга олинади деб белгиланган маълум мажбуриятлар учун, мажбуриятнинг кредит рискидаги ўзгаришлар туфайли ҳаққоний қийматидаги ўзгаришнинг суммаси (МҲХС 9 даги 5.7.7-бандга қаранг).
Мулк эгалари – бу улушли инструментлар сифатида таснифланган инструментларнинг эгалари.
Фойда ёки зарар – бу бошқа умумлашган даромаднинг таркибий қисмларидан ташқари жами даромаддан харажатлар чегирилганидан кейин қолган натижа.
Қайта таснифлаш бўйича тузатишлар – бу жорий ёки олдинги даврлардаги бошқа умумлашган даромадда тан олинган, лекин жорий даврда фойда ёки зарар сифатида қайта таснифланган суммалар.
Жами умумлашган даромад – бу давр мобайнидаги операциялар ва бошқа ҳодисалар натижасида капиталда юзага келадиган ўзгаришдир, бундан мулк эгалари билан уларнинг мулк эгалари сифатида амал қилишидаги операциялардан юзага келадиган ўзгаришлар мустасно.
Жами умумлашган даромад “фойда ёки зарар”нинг ҳамда “бошқа умумлашган даромад”нинг барча қисмларини қамраб олади.
8 Ушбу стандартда “бошқа умумлашган даромад”, “фойда ёки зарар” ва “жами умумлашган даромад” атамалари қўлланилишига қарамасдан, тадбиркорлик субъекти жами (якуний) суммаларни таърифлаш учун бошқа атамалардан ҳам фойдаланиши мумкин, агар уларнинг маъноси аён бўлса. Масалан, тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарарни таърифлаш учун “соф даромад” атамасидан фойдаланиши мумкин.
8A Қуйидаги атамаларнинг таърифи БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: тақдим этиш” да келтирилган ва улар ушбу стандартда БҲХС 32 да белгиланган маъносига кўра қўлланилади :
(a) улушли инструмент сифатида таснифланган қайта сотиладиган инструмент (БҲХС 32 нинг 16А ва 16Б-бандларда таърифланган)
(б) тадбиркорлик субъектининг соф активларидаги пропорционал улушни бошқа томонларга бериш мажбуриятини фақатгина ликвидация жараёнида ушбу тадбиркорлик субъектига юклайдиган ва улушли инструмент сифатида таснифланадиган инструмент (БҲХС 32 даги 16Г ва 16Д-бандларда изоҳланган)

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish