Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1


Ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги



Download 0,78 Mb.
bet7/24
Sana30.03.2022
Hajmi0,78 Mb.
#519809
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги
36 Тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларнинг (жумладан қиёсий маълумотни) тўлиқ тўпламини камида йиллик асосда тақдим этиши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти ўзининг ҳисобот даври охирини бошқа санага ўзгартирса ва бир йилга нисбатан узоқроқ ёки қисқароқ давр учун молиявий ҳисоботларни тақдим этса, тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботлар қамраб олган даврни очиб бериши ва унга қўшимча тарзда қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) узоқроқ ёки қисқароқ даври танланишининг сабаби, ва
(б) молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар тўлиқ тарзда қиёсланувчан эмаслиги факти.
37 Одатда, тадбиркорлик субъекти бир меъёрда бир йиллик давр учун молиявий ҳисоботларни тайёрлайди. Бироқ, амалий сабаблар туфайли, айрим тадбиркорлик субъектлари, масалан, 52-ҳафталик давр учун молиявий ҳисоботларни тақдим этишни афзал кўрадилар. Мазкур Стандарт ушбу амалиётни тақиқламайди.
Қиёсий маълумот
Минимал қиёсий маълумот
38 МҲХСлар рухсат берадиган ёки талаб этадиган бошқа ҳоллардан ташқари, тадбиркорлик субъекти жорий даврнинг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган барча суммалар бўйича олдинги даврга нисбатан қиёсий маълумотларни тақдим этиши лозим. Тадбиркорлик субъекти изоҳловчи ва тавсифий ахборот бўйича ҳам қиёсий маълумотларни келтириши лозим, агарда у жорий даврнинг молиявий ҳисоботларини тушуниш учун ўринли бўлса.
38A Тадбиркорлик субъекти, камида, иккита молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботларни, иккита фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни, иккита алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботларни (агарда тақдим этиладиган бўлса), иккита пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларни ва иккита капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳамда тегишли изоҳларни тақдим этиши лозим.
38Б Баъзи ҳолатларда, олдинги давр(лар)га оид молиявий ҳисоботларда келтирилган тавсифий маълумотлар жорий даврда ҳам ўринли бўлишда давом этади. Масалан, тадбиркорлик субъекти олдинги даврнинг охирида ноаниқ бўлган ва ҳануз ҳал этилмаган юридик тортишувнинг тафсилотларини жорий даврда очиб беради. Фойдаланувчилар олдинги давр охирида мавжуд бўлган ноаниқлик тўғрисидаги маълумотнинг очиб берилишидан ва ноаниқликни ҳал этиш даври мобайнида амалга оширилган чоралар тўғрисидаги маълумотнинг очиб берилишидан манфаатдор бўлиши мумкин.
Қўшимча қиёсий маълумот
38В Тадбиркорлик субъекти МҲХСлар талаб этган минимал қиёсий молиявий ҳисоботларга қўшимча тарзда қиёсий маълумотларни тақдим этиши мумкин, қачонки ушбу маълумотлар МҲХСларга мувофиқ тайёрланган бўлса. Ушбу қиёсий маълумотлар 10-бандда келтирилган бир ёки ундан кўпроқ ҳисоботларни ўз ичига олиши мумкин, аммо молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўпламини қамраб олиши шарт эмас. Бундай ҳолат юз берганида, тадбиркорлик субъекти ушбу қўшимча тақдим қилинадиган ҳисоботлар бўйича тегишли изоҳларни тақдим этиши лозим.
38Г Масалан, тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги учинчи ҳисоботни тақдим этиши мумкин (бунда, жорий даврни, олдинги даврни ва битта қўшимча қиёсий даврни тақдим этган ҳолда). Бироқ, тадбиркорлик субъектидан молиявий ҳолат тўғрисидаги учинчи ҳисоботни, пул оқимлари тўғрисидаги учинчи ҳисоботни ёки капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги учинчи ҳисоботни (яъни қўшимча қиёсий молиявий ҳисобот) тақдим этиш талаб этилмайди. Тадбиркорлик субъектидан молиявий ҳисоботларга изоҳларда ушбу қўшимча фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботга тегишли қиёсий маълумотларни тақдим этиш талаб этилади.
39–
40 [Ўз кучини йўқотган]
Ҳисоб сиёсатидаги ўзгариш, ретроспектив қайта ҳисоблаш ёки қайта таснифлаш
40A Тадбиркорлик субъекти 38А-бандда талаб этилган минимал қиёсий молиявий ҳисоботларга қўшимча тарзда олдинги даврнинг бошига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги учинчи ҳисоботни тақдим этиши лозим, агарда:
(a) у ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа, ўзининг молиявий ҳисоботларидаги моддаларни ретроспектив тарзда қайта ҳисобласа ёки уларни қайта таснифласа; ва
(б) ретроспектив қўллаш, ретроспектив қайта ҳисоблаш ёки қайта таснифлаш олдинги давр бошидаги молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган маълумотларга муҳим даражада таъсир этган бўлса.
40Б 40А-бандда келтирилган ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолат тўғрисидаги учта ҳисоботларни қуйидаги давр ҳолатларига тақдим этиши лозим:
(a) жорий давр охирига;
(б) олдинги давр охирига; ва
(в) олдинги давр бошига.
40В Қачонки тадбиркорлик субъектидан 40А-бандга мувофиқ қўшимча молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш талаб этилса, у 41-44 бандлар ва БҲХС 8 да талаб этилган маълумотларни очиб бериши шарт. Бироқ, у олдинги давр бошидаги бошланғич молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга тегишли изоҳларни тақдим этиши шарт эмас.
40Г Тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари олдинги даврларга нисбатан қиёсий маълумотларни тақдим этишидан қатъий назар (38В-бандда рухсат этилганидек), ушбу бошланғич молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг санаси олдинги давр бошидаги сана бўлиши лозим.
41 Мабодо тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий ҳисоботларида моддаларни тақдим этишни ёки таснифлашни ўзгартирса, у қиёсий суммаларни қайта таснифлаши лозим, агар бундай қайта таснифлашнинг амалий имкони йўқ бўлмаса. Бордию тадбиркорлик субъекти қиёсий суммаларни қайта таснифласа, у қуйидагиларни очиб бериши лозим (жумладан олдинги давр бошига):
(a) қайта таснифлашнинг моҳияти;
(б) қайта таснифланган ҳар бир модданинг суммаси ёки моддалар туркуми; ва
(в) қайта таснифлашнинг сабаби.
42 Агар қиёсий суммаларни қайта таснифлашнинг амалий имкони бўлмаса, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) суммаларни қайта таснифламаслик учун сабаб, ва
(б) суммалар қайта таснифланганида қилинган бўлган тузатишларнинг хусусияти.
43 Маълумотларнинг даврлараро қиёсий ошириш фойдаланувчиларга иқтисодий қарорларни қабул қилишда, айниқса башорат мақсадларида, молиявий маълумотлардаги тенденцияларни баҳолаш учун имконият яратиш билан ёрдам беради. Баъзи ҳолатларда, жорий даврга нисбатан қиёсланувчанликка эришиш учун муайян олдинги даврдаги қиёсий маълумотларни қайта таснифлашнинг имкони йўқ бўлади. Масалан, тадбиркорлик субъекти қайта таснифлашга имкон берадиган тарзда олдинги давр(лар)даги маълумотларни йиғмаган бўлиши мумкин, ва маълумотларни қайта яратиш имкони бўлмаслиги мумкин.
44 БҲХС 8 тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатини ўзгартирадиган ёки хатони тузатадиган пайтда талаб этиладиган қиёсий маълумотларга нисбатан тузатишларни белгилайди.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish