Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1



Download 0,78 Mb.
bet12/24
Sana30.03.2022
Hajmi0,78 Mb.
#519809
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Жорий активлар
66 Тадбиркорлик субъекти активни жорий сифатида таснифлаши лозим, қачонки:
(a) у ўзининг одатий операцион цикли давомида активни пулга айлантиришни мўлжаллаган бўлса, ёки уни сотишни ёки истеъмол қилишни режалаштирса;
(б) у асосан савдо учун активни ўзида сақласа;
(в) у активни ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида пулга айлантиришни мўлжаллаган бўлса; ёки
(г) актив (БҲХС 7 да таърифланганидек) пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти бўлса, бунда ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой мобайнида актив алмаштирилиши ёки мажбуриятни сўндириш учун фойдаланилиши тақиқланмаган бўлса.
Тадбиркорлик субъекти бошқа барча активларни узоқ муддатли сифатида таснифлаши лозим.
67 Мазкур Стандарт узоқ муддатли хусусиятга эга моддий, номоддий ва молиявий активларни қамраб олишда “узоқ муддатли” атамасидан фойдаланади. У муқобил таъриф ишлатилишини, маъно тушунарли бўлганида, тақиқламайди.
68 Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг операцион цикли активларни қайта ишлаш учун сотиб олиш билан уларни пул маблағларига ёки уларнинг эквивалентларига айлантириш ўртасидаги муддатдир. Тадбиркорлик субъектининг одатий операцион циқли аниқ фарқлай олинадиган бўлмаса, у ўн икки ойга тенг деб ҳисобланади. Жорий активлар одатий операцион цикл давомида сотиладиган, истеъмол қилинадиган ёки пулга айлантириладиган (товар-моддий захиралар ва савдо бўйича дебиторлик қарзлари каби) активларни ўз ичига олади, бунда ҳаттоки уларнинг ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой мобайнида пулга айлантирилиши кутилмаса ҳам. Жорий активлар асосан савдо учун мўлжалланган активларни (масалан, МҲХС 9 даги сотиш учун мўлжалланган активлар таърифига жавоб берадиган айрим молиявий активлар) ва узоқ муддатли молиявий активларнинг жорий қисмини ҳам ўз ичига олади.
Жорий мажбуриятлар
69 Тадбиркорлик субъекти мажбуриятни жорий сифатида таснифлаши лозим, қачонки:
(a) у ўзининг одатий операцион цикли давомида мажбуриятни сўндиришни мўлжаллаган бўлса;
(б) у асосан савдо учун мажбуриятни ўзида сақласа;
(в) мажбурият ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида сўндирилиши лозим бўлса; ёки
(г) у мажбуриятнинг сўндирилишини ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга узайтириш бўйича шартсиз ҳуқуққа эга бўлмаса (73-бандга қаранг). Мажбуриятнинг, контрагентнинг ҳоҳиши бўйича, уни улушли инструментлар чиқариш орқали сўндирилишига олиб келиши мумкин бўлган шартлари, унинг таснифланишига таъсир этмайди.
Тадбиркорлик субъекти бошқа барча мажбуриятларни узоқ муддатли сифатида таснифлаши лозим.
70 Баъзи жорий мажбуриятлар, масалан савдо бўйича кредиторлик қарзлари ҳамда ходимлар ва бошқа операцион харажатлар бўйича айрим ҳисобланган суммалар, тадбиркорлик субъектининг одатий операцион цикли давомида ишлатиладиган айланма капиталнинг қисми ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти бундай операцион моддаларни жорий мажбуриятлар сифатида таснифлайди, ҳаттоки агарда улар ҳисобот давридан сўнг ўн икки ойдан ортиқ бўлган даврда сўндирилиши лозим бўлса ҳам. Тадбиркорлик субъекти активларини ва мажбуриятларини таснифлаш мақсадида айнан бир хил одатий операцион цикли қўлланилади. Агар тадбиркорлик субъектининг одатий операцион цикли аниқ фарқлай олинадиган бўлмаса, у ўн икки ойга тенг деб ҳисобланади.
71 Бошқа жорий мажбуриятлар одатий операцион цикли давомида сўндирилмайди, бироқ ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида сўндирилиши лозим бўлади ёки асосан савдо учун мўлжалланган бўлади. Бунга, МҲХС 9 даги сотиш учун мўлжалланган активлар таърифига тўғри келмайдиган айрим молиявий мажбуриятлар, банк овердрафтлари, узоқ муддатли молиявий мажбуриятларнинг жорий қисми, тўланиши лозим бўлган дивидендлар, фойда солиқлари ва бошқа носавдо кредиторлик қарзлари мисол бўлади. Узоқ муддат асосида молиялаштиришни таъминлайдиган ва ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида сўндирилиши лозим бўлмаган молиявий мажбуриятлар узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобланади ва уларга нисбатан 74 ва 75-бандлар қўлланилади.
72 Тадбиркорлик субъекти ўзининг молиявий мажбуриятларини жорий сифатида таснифлайди, қачонки улар ҳисобот давридан сўнг ўн икки ой ичида сўндирилиши лозим бўлса, бунда ҳаттоки:
(a) дастлабки муддат ўн икки ойдан ортиқроқ давр бўлганда ҳам, ва
(б) узоқ муддатга қайта молиялаштириш, ёки тўловлар графигини ўзгартириш тўғрисидаги келишув ҳисобот давридан сўнг, лекин молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқланишидан олдин, тузилган бўлса ҳам.
73 Агар тадбиркорлик субъекти мавжуд кредит линияси доирасида мажбуриятни ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга қайта молиялаштиришни ёки унинг муддатини узайтиришни кўзда тутса ва ўз ихтиёрича бундай қилиши мумкин бўлса, у мажбуриятни узоқ муддатли сифатида таснифлайди, ҳаттоки агар ушбу мажбурият бошқа ҳолларда қисқароқ муддатда сўндирилиши мумкин бўлганида ҳам. Бироқ, мажбуриятни қайта молиялаштириш ёки унинг муддатини узайтириш тадбиркорлик субъектининг ихтиёрида бўлмаса (масалан, қайта молиялаштириш келишуви мавжуд бўлмаса), тадбиркорлик субъекти мажбуриятни қайта молиялаштириш имкониятини кўриб чиқмайди ва мажбуриятни жорий сифатида таснифлайди.
74 Агар тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли кредит бўйича келишувнинг шартларини ҳисобот даври охири ёки ундан олдин бузган бўлса ва бунинг натижасида кредит бўйича мажбурият тўланиши талаб қилинганда шарт бўлса, у ушбу мажбуриятни жорий сифатида таснифлайди, бунда ҳаттоки кредитор, ҳисобот давридан сўнг ва молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқланишидан олдин, келишувнинг бузилиши оқибатида тўловни талаб қилмасликка келишган бўлса ҳам. Тадбиркорлик субъекти мажбуриятни жорий сифатида таснифлайди, чунки ҳисобот даври охирида у ушбу санадан сўнг камида ўн икки ой муддатга унинг сўндирилишини узайтириш бўйича шартсиз ҳуқуққа эга эмас.
75 Бироқ, тадбиркорлик субъекти мажбуриятни узоқ муддатли сифатида таснифлайди, агарда ҳисобот даври охири ҳолатига кредитор ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга тенг имтиёзли даврни тақдим этишга келишган бўлса, ва бу давр мобайнида тадбиркорлик субъекти бузилган шартларни тузатишга ва кредитор мажбуриятни дарҳол сўндиришни талаб этмаслигига келишилган бўлса.
76 Жорий мажбуриятлар сифатида таснифланган кредитларга нисбатан, агарда қуйидаги ҳодисалар ҳисобот даври охири билан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси орасида содир бўлса, ушбу ҳодисалар БҲХС 10 “Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар” га мувофиқ тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисалар сифатида очиб беради:
(a) узоқ муддат асосида қайта молиялаштириш;
(б) узоқ муддатли кредит келишувининг бузилган шартларининг тузатилиши; ва
(в) узоқ муддатли кредит келишувининг бузилган шартларини тузатиш учун кредитор томонидан ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга тенг имтиёзли даврни тақдим этилиши.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish