Бухгалтерия ҳисоби назарияси


Таянч иборалар: Баҳо, баҳолаш, бошланғич қиймат, жорий



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/154
Sana16.02.2023
Hajmi7,79 Mb.
#911643
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   154
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi Xolbekov 2019 [@iqtisodchi kutubxonasi]

 
Таянч иборалар: Баҳо, баҳолаш, бошланғич қиймат, жорий 
қиймат, қолдиқ қиймат, тугатиш қиймати, калкуляция, таннарх, 
харажат. 
 
7.1. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳақида тушунчава уларнинг 
аҳамияти 
Ҳисоб 
регистрлари 
«регистрация» 
сўзидан 
олинган 
бўлиб, 
бухгалтерия 
ҳисоби 
ёзувларини 
рўйхатга 
олувчи 
ҳужжатлар деган маънони англатади. 
Бухгалтерия ҳисоби корхоналар 
фаолиятини 
ёппасига, 
узлуксиз 
ҳисобини олиб борар экан, бунда 
ҳужжатлаштириш 
аҳамияти 
юқоридир. 
Кузатиш 
натижасида 
олинган 
маълумотлар 
дастлабки 
ҳужжатларда 
акс 
эттирилиб 
борилади,сўнгра 
шу 
дастлабки 
ҳужжатлар 
ҳар 
томонлама 
текширилиб бухгалтерияга қабул 
қилинади. 
Текшириб қабул қилиб олинган дастлабки ҳужжатлар асосида 
бухгалтерия проводкалари амалга оширилади. Табиийки, бу бухгалтерия 
проводкалари ҳам ҳужжатлаштирилиши шарт. Бунинг учун бухгалтерия 
ҳисоби 
регистрларининг 
маълумотларидан 
фойдаланилади. 
Демак, 
бухгалтерия ҳисоби регистрлари — ҳисоб ёзувлари (бухгалтерия 
проводкалари)ни акс эттиришга мўлжалланган жадваллардир. 
 
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” 
Қонунининг 15-моддасига
16
кўра 
бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки 
16
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритиш ҳақида. 2016 йил 13 апрель. № ЎРҚ-404.


89 
ёқлама ёзув усулига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, 
китоблар ва тасдиқланган бланкалардан (шакллардан) иборатдир. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари техника воситаларидан, ахборот 
тизимларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон 
ҳужжат тарзида яратилиши, ишлов берилиши ва сақланиши мумкин. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрларида бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги 
маълумотлар тизимлаштирилиши ва тўпланиши керак. 
Бухгалтерия 
ҳисоби 
регистрининг 
мажбурий 
реквизитлари 
қуйидагилардан иборат: 
регистрнинг номи; 
бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи; 
регистрни юритиш бошланган ҳамда тугалланган сана ва (ёки) регистр 
тузилган давр; 
хўжалик операцияларининг хронологик ва (ёки) тизимли гуруҳланиши; 
хўжалик операцияларининг ўлчов бирлиги кўрсатилган ҳолда пулдаги 
ўлчов миқдори; 
регистрни юритиш учун масъул бўлган шахсларнинг лавозимлари, 
фамилиялари ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган 
ҳолдаги имзолари ёки ушбу шахсларни идентификация қилиш учун зарур 
бўлган бошқа реквизитлар. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрларига тасдиқланмаган тузатишлар 
киритилишига йўл қўйилмайди. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари — журналлар, ведомостлар, китоблар 
шаклидаги ва тасдиқланган бланкалардир. Ҳисоб регистрларининг аҳамияти 
шундаки, уларга счётларда тегишли кўрсаткичлар акс эттирилади, 
умумлаштирилади, ой охирига қолдиқлар аниқланади ва умуман, хўжалик 
маблағлари ҳамда уларнинг ташкил топиш манбалари билан боғлиқ 
маълумотлар акс эттириб борилади. 
Ҳисоб регистрлари маълумотлари ой охирида умумлаштирилиб, 
корхоналарнинг баланс ва ҳисоботларини тузишда асос ҳисобланади. Демак, 
ҳисоб регистрларидаги маълумотларнинг нечоғлик ўз вақтида тўғри ва аниқ 
расмийлаштирилиши нафақат корхонанинг ўзи учун, балки унинг баланс 
ҳамда ҳисоботларидан фойдаланувчилар учун ҳам аҳамиятли экан. 
Корхоналарнинг бухгалтерия баланси ва ҳисоботларидан эса 
қуйидагилар фойдаланиладилар: 
— корхонанинг ички бошқаруви; 
— банк муассасаси; 
— солиқ инспекцияси; 
— юқори ташкилот; 
— кредиторлар; 
—акциянерлар; 
—таъсисчилар ва бошқалар. 


90 
Юқорида санаб ўтилган банк муассасаси, солиқ инспекцияси, 
юқориташкилот, кредиторлар, акциядорлар, таъсисчилар ва бошқалар 
ташқифойдаланувчлар дейилади. 
Бухгалтерия ёзувларининг турлилиги, ҳажми ҳар хиллигидан келиб 
чиқиб, улар акс эттириладиган ҳисоб регистрлари ҳам турличадир. 
Ҳисоб регистрларининг турлари (шакллари) ўрганилаётганда, уларнинг 
қуйидаги хусусиятларига эътиборни бериш керак: 
— ташқи кўриниши; 
— уларда акс эттириладиган ёзувларнинг турлилиги; 
— маълумотларнинг ҳажми. 
Ҳисоб регистрлари ташқи кўриниш хусусиятларига кўра қуйидагича 
туркумланади: 
— дафтарлар ёки китоб шаклидаги («касса китоби», «бош китоб»); 
— карточка шаклидаги; 
— варақ ёки ведомость шаклидаги. 
Китоб шаклидаги ҳисоб регистрларининг ташқи кўриниши китобга 
ўхшаш бўлиб, бир неча вароқдан иборат бўлади. Китоб шаклидаги ҳисоб 
регистрларидан фойдаланишдан олдин ҳар бир вароғи бетланади. Кейин 
шинурланиб сурғичланади ва умумий бетлар кўрсатилган ҳолда бош 
бухгалтер томонидан имзоланади. Ҳисоб регистрларининг вароқларини 
йитиб юбориш қатъиян ман этилади. Агар ҳисоб регистрларини 
расмийлаштиришда ҳатоликка йўл қўйилса умумқабул қилинган тартибда 
қилинган ҳато тўғриланади. 
Карточка 
шаклидаги 
ҳисоб 
регистрлари 
асосан 
хўжалик 
маблағларининг аналитик ҳисоби учун қўлланилади. Карточкаларнинг 
контокоррект (конто итальянча - счёт), (коррект ингилизча - аниқ, тўғри), 
кўп устунли ва бошқа турлари мавжуд. 
Карточкалар қатиқ ёки текис картон қоғоздан тайёрланади. Улар махсус 
яшикларда (картотекаларда) сақланади. Карточкалар бир йилга очилади ва 
уларни сақланишини назорат қилиб бориш мақсадида махсус реестрларда 
рўхатга олиб борилади. 
Картотекага карточкалар жойлаштирилаётганда моддий бойликларни 
жойлашган ўрни ва бошқа хусусиятларига аҳамият бериб, гуруҳларга 
ажратилган ҳолда қўйилади. 
Контокорректкарточка 
шакли пул ўлчови (қиймат)да ҳисоби 
юритиладиган хўжалик жараёнларини ҳар бир счётнинг дебет ва кредит 
томонларида акс эттирилишида фойдаланилади ва ҳар бир ой охирида 
счётлар бўйича оборотларни аниқлашда асос бўлади. 
Қуйида «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб китоб» счёти бўйича аналитик 
ҳисоблари учун қўлланадиган карточкалар кўриб чиқилади. Ушбу 
карточкалар маълумоти аналитик ҳисоб ҳақидаги маълумотларда кенг 
ёритилган. 


91 
Кўп устунли карточкаларнинг бири сифатида «Асосий ишлаб чиқариш» 
харажатлари ҳисоби учун юритиладиган карточкани мисол сифатида 
келтириш мумкин. 
Ведомость шаклидаги ҳисоб регистрлари бир неча операция ёки 
хўжалик жараёнларини рўйхатга олиш учун мўжалланган бўлиб, ташқи 
кўриниши вароқ ёки ведомостга ўхшаш бўлади. Ведомость шаклидаги ҳисоб 
регистрлари оддий қоғоздан катта фарматда тайёрланади ва папкаларда 
сақланади. Ведомость шаклидаги ҳисоб регистрлари белгиланган тартиб 
бўйича бир ой ёки кварталга очилади. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish