Бухгалтерия ҳисоби назарияси


-жадвал  «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашиш» - М.Р. Носиров



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/154
Sana16.02.2023
Hajmi7,79 Mb.
#911643
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   154
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi Xolbekov 2019 [@iqtisodchi kutubxonasi]

7.1-жадвал 
«Ҳисобдор шахслар билан ҳисоблашиш» - М.Р. Носиров 
Жараён 
муддати 
Жараён 
рақами 
Жараёнларнинг мазмуни 
Дебет 
Кредит 
Сумма 
1 - декабрга қолдиқ 
8/XII 

Товарлар олиб келиш учун нақд 
пул берилди 
4230 
5010 
11 /XII 

Олиб келинган товарлар чакана 
савдога қабул қилинди 
2910 
4230 
13/XII 

Ишлатилмай қолган пул 
маблағлари қайтарилди 
5010 
4230 
Декабр ойи бўйича жами 
100000 
100000 
1 -январга қолдиқ 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёзув турларига кўра 3 хил бўлади: 
1. Хронологик ҳисоб регистрлари. 
2. Тизимли ҳисоб регистрлари. 
3. Комбинациялашган регистрлар. 
Хронологик ҳисоб регистрларининг ўзига хос хусу- сияти шундаки, 
ундаги ёзувлар хронологик тартибда акс эттирилиб борилади. Бу ёзувлар 
орқали жараённинг қисқача мазмуни, содир бўлган муддати ва суммасининг 
хронологик тартиби акс эттирилиб борилади. 
Масалан, «Жараёнларни рўйхат қилиш журнали» хронологик ҳисоб 
регистрига мисол бўлиб, у ҳисобнинг мемориал-ордер шаклида қўлланилади. 
Тизимли ҳисоб регистрлари жараёнларнинг маълум бир белгилари 
бўйича тизимлашган (гуруҳлашган) ҳолда акс эттирилиши билан 
хусусиятлидир. «Бош дафтар» тизимли ҳисоб регистрларига мисол бўлади. 
Ушбу регистрдан ХV аср охирларида икки ёқлама ёзув усули вужудга 
келганидан бошлаб фойдаланиш йўлга қўйилган. 
Бухгалтерия дафтарлари бир йилга мўлжалланган бўлиб, ҳамма бетлари 
рақамланади ва бош бухгалтер имзоси билан тасдиқланади. 
Бухгалтерия бош дафтарида корхона хўжалик мулкларини акс 
эттирадиган счётлар учун бетлар ажратилади. Синтетик счётлар учун 
тегишли аналитик счётлар очилган бўлса, бош дафтарда бетлар 


92 
ажратилаётганда эътиборга олиш зарур. Масалан, савдо корхонасининг 
чакана савдодаги товарлари 2920 синтетик счётида юритилади. Айтайлик, шу 
савдо корхонасига қарашли 3 та магазин мавжуд. Бундай ҳолатда бош 
дафтарда ҳар бир моддий жавобгар шахс учун алоҳида варақлар 
қолдирилиши ва умумий товарлар ҳисоби акс эттирилиши учун ҳам варақлар 
ажратилган бўлиши зарур. Бухгалтерия дафтарида мундарижа ҳам бўлиб, 
унда ҳисоби юритиладиган счётларнинг акс эттириладиган варақлари тартиб 
рақами кўрсатилган бўлади. 
Бухгалтерия ҳисоб регистри дафтарининг бошқа регистрлардан 
афзаллиги қуйидагилардан иборат: 
— ҳисоб маълумотларининг бир регистрда мужассамлашганлиги; 
—ҳисоб маълумотлари сақланиши мустаҳкам таъминланганлиги. 
Бухгалтерия 
дафтарининг 
камчиликлари 
ҳам 
бўлиб, 
улар 
қуйидагиларданиборат: 
— бухгалтерия ходимлари ўртасида меҳнат тақсимотини тўғри йўлга 
қўйишга халақит беради, сабаби, дафтарда корхонада ҳисоби юритиладиган 
ҳамма счётлар жойлашган. Бухгалтерия ходимлари ўзларига бириктирилган 
счётга тегишли маълумотларни акс эттириш учун дафтар бўшашини кутиши 
керак бўлади; 
— бухгалтерия дафтаридан ҳисоб регистри сифатида фойдаланганда, 
ҳисоб ишларининг механизациялаштириш имкониятлари камаяди; 
— бухгалтерия ходимлари меҳнат унумдорлигини ошишига халақит 
беради. 
Биринчидан, дафтардан навбатма-навбат фойдаланиш натижасида 
вақтйўқотилади, иккинчидан, бухгалтерия дафтарининг ҳажми катта бўлиб, 
тегишли варақни топиб, ундан фойдаланишни секинлаштиради. 
Бухгалтерия дафтарларининг барча варақларидан ҳамма вақт 
фойдаланилаверилмайди. Тўлдирилмаган варақлар эса келгуси ҳисобот 
даври учун фойдаланилмайди ва ҳисоб регистрлари билан боғлиқ 
харажатларнинг ошишига олиб келади. 
Бухгалтерия дафтарлари бир ҳисобот йили учун мўлжалланган. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари улардаги ёзув турига кўра, 
комбинациялашган (умумлаштирилган) шаклда ҳам бўлади. 
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари уларда акс эттириладиган маълумотлар 
ҳажмига кўра икки турга ажратилади: 
1. Синтетик регистрлар. 
2. Аналитик регистрлар. 
Синтетик регистрлар синтетик ҳисоб маълумотларини акс эттиришга 
мўлжалланган бўлиб, уларга бош дафтар, жараёнларни рўйхат қилиш 
журнали, журнал-ордерлар ва бошқалар мисол бўлади. 
Аналитик 
регистрлар 
аналитик 
ҳисоб 
маълумотларини 
расмийлаштиришда қўлланилиб, уларга материаллар, асосий воситалар, 
ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ва бошқа мулклар ҳисоби бўйича 
юритиладиган карточкалар мисол бўлади. 


93 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish