166
алмаштириш бўйича раҳбариятнинг ҳеч қандай мажбуриятини акс еттирмайди.
Ускунанинг қопланадиган қийматининг ўзини баҳолаш имконсиздир,
чунки ускунанинг фойдаланишдаги қиймати:
(а) унинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматидан
фарқ қилиши мумкин; ва
(б) фақатгина ускуна тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қиладиган
бирлик (ишлаб чиқариш линияси) учун аниқланиши мумкин.
Ишлаб чиқариш линияси қадрсизланмаган. Шу туфайли, ҳеч қандай
қадрсизланиш бўйича зарар ускуна учун тан олинмайди. Шунга қарамасдан,
тадбиркорлик субъекти ускуна учун ескириш даврини ёки ескиришни
ҳисоблаш усулини қайта баҳолаши зарур бўлиши мумкин. Балки, қисқароқ
ескириш даври ёки тезроқ ескириш ҳисоблаш усули ускунанинг кутилган
қолган фойдали хизмат муддатини ёки тадбиркорлик субъекти томонидан
иқтисодий манфаатларнинг ўзлаштирилиши кутилган ҳолатни акс еттириш
учун талаб етилади.
Фараз 2: раҳбарият томонидан тасдиқланган бюджетлар/лойиҳалар
ускунани алмаштириш ва уни яқин келажакда сотиш бўйича раҳбариятнинг
мажбуриятини акс еттиради. Ускунанинг чиқиб кетишига қадар ундан уклуксиз
фойдаланиш бўйича пул оқимлари сезиларсиз деб баҳоланган.
Ускунанинг фойдаланишдаги қийматини унинг чиқиб кетиш харажатлари
чегирилгандаги ҳаққоний қийматига яқин бўлган ҳолда баҳолаш мумкин. Шу
туфайли, ускунанинг қопланадиган қиймати аниқланиши мумкин ва ускуна
тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликка (яъни ишлаб
чиқариш линиясига) ҳеч қандай еътибор қаратилмайди. Ускунанинг чиқиб
кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати унинг баланс
қийматидан камроқ бўлгани туфайли, қадрсизланиш зарари ускуна учун тан
олинади.
Ушбу талаблар «актив» атамасидан фойдаланади, аммо улар алоҳида
активга ёки пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликка нисбатан тенг тарзда
қўлланилади. Тадбиркорлик субъекти ҳар бир ҳисобот даврининг охирида
гудвиллдан ташқари актив учун олдинги даврларда тан олинган қадрсизланиш
бўйича зарари бундан буён мавжуд бўлмаслигининг ёки камайган бўлиши
мумкинлигининг бирор ишораси мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини баҳолаши
лозим. Агарда бундай ишора мавжуд бўлса, тадбиркорлик субъекти ушбу
активнинг қопланадиган қийматини баҳолаши лозим.
Қадрсизланиш бўйича зарарга тегишли гудвиллдан ташқари активнинг
ошган баланс қиймати шундай баланс қийматдан ошмаслиги лозимки, қайсики
аниқланган бўлар еди (амортизациядан ёки ескиришдан ҳоли), агарда ҳеч
қандай қадрсизланиш бўйича зарар актив учун олдинги йилларда тан
олинмаганда еди.
Do'stlaringiz bilan baham: