“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

1-мисол
Компания ўзининг баланс қиймати 100000 ш.б. бўлган асосий 
воситасининг қадрсизланиши белгиларини аниқлади ва унинг қопланадиган 
қийматини аниқлади. Асосий воситанинг ҳаққоний қиймати сотиш 
харажатларини чигириб ташлагандан сўнг 80000 ш.б. ни ташкил қилади. 
Компания бу воситани яқин даврда сотмоқчи емас ва унинг ҳаққиний қиймати 
фойдаланиш даврида ўсиб боради деб ҳисобламоқда.
Бундай ҳолатда компания фойдаланиш орқали олинадиган қийматни 
еътиборга олиб қопланадиган қийматни ҳаққоний қийматдан (сотиш 
харажатини ва фойдаланиш қимматини чегиргандан сўнг) юқори деб қарайди.
Фараз қилайлик, фойдаланиш қиймати ортиши евазига 105000 ш.б.ни 
ташкил қилади. Бундай ҳолатда актив қадрсизланмаган ҳисобланади ва баланс 
қийматида баҳоланади. 
Ноаниқ фойдали хизмат муддатига ега номоддий активни унинг баланс 
қийматини унинг қопланадиган қийматга қиёслаш орқали ҳар йили 
қадрсизланишга текширишни талаб етади, бунда у қадрсизланган бўлиши 
мумкинлигининг бирор ишораси мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий 
назар. Бироқ, бундай активнинг қопланадиган қийматининг бевосита олдинги 
даврда амалга оширилган енг яқин батафсил ҳисоб-китоби жорий даврда ушбу 
актив учун қадрсизланиш текширувида қўлланилиши мумкин, бунда қуйидаги 
барча мезонлар қаноатлантирилган ҳолда: 
(а) 
агарда номоддий актив узлуксиз фойдаланишда бошқа активлардан 
ёки активлар гуруҳларидан келадиган пул киримларидан катта даражада 
мустақил бўлган пул киримларини юзага келтирмаганда ва шу туфайли у 
тегишли бўлган пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг қисми 
сифатида қадрсизланишга текширилганда, ушбу бирликни ташкил етадиган 
активлар ва мажбуриятлар қопланадиган қийматнинг енг яқин орадаги ҳисоб-
китобидан буён сезиларли тарзда ўзгармаган; 
(б) 
қопланадиган қийматнинг енг яқин орадаги ҳисоб-китоби 
активнинг баланс қийматидан сезиларли тафовут билан ошган суммага олиб 
келган; ва 
(в) 
қопланадиган қийматнинг енг яқин орадаги ҳисоб-китобидан буён 
содир бўлган ҳодисалар ва ўзгарган ҳолатлар таҳлилига асосланган ҳолда, 
жорий қопланадиган қиймат активнинг баланс қийматидан камроқ бўлиши 
мумкинлигининг еҳтимоли камроқ. 
Мажбуриятлар сифатида тан олинганлардан ташқари чиқиб кетиш 
харажатлари - чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматни 
баҳолашда чегирилади. Бундай харажатларга мисоллар юридик харажатларни, 
герб йиғимларини ва шунга ўхшаш операция солиқларини, активни йўқотиш 
харажатларини ҳамда активни унинг сотилиш шароитига келтириш учун 
бевосита қўшимча харажатларни ўз ичига олади. Бироқ, ишдан бўшашда 
олинадиган нафақа (МҲХС 19 да таърифлангандек) ва активни сотишдан сўнг 
бизнесни қисқартириш ёки қайта ташкил етиш билан боғлиқ харажатлар 
активни чиқиб кетиши бўйича бевосита қўшимча харажатлар ҳисобланмайди. 


158 
Қуйидаги жиҳатлар активнинг фойдаланишдаги қийматини ҳисоблашда 
акс еттирилиши лозим:
(а) тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олиниши кутилган 
келгуси пул оқимларининг баҳоланиши; 
(б) ушбу келгуси пул оқимларининг суммасидаги ёки муддатидаги 
еҳтимолий ўзгаришлар бўйича кутишлар; 
(в) жорий бозор хатардан-ҳоли фоиз ставкаси орқали акс еттирилган 
ҳолда, пулнинг вақтдаги қиймати; 
(г) активга хос бўлган ноаниқлик учун нарх; ва 
(д) тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олиниши кутилган 
келгуси пул оқимларини нархлашда бозор иштирокчилари акс еттирадиган 
бошқа омиллар, масалан ноликвидлилик. 
Активнинг фойдаланишдаги қийматини баҳолаш қуйидаги босқичларни 
ўз ичига олади:
(а) активдан узлуксиз фойдаланиш ва унинг якуний чиқиб кетиши орқали 
юзага келадиган келгуси пул киримлари ва чиқимларини баҳолаш; ва 
(б) ушбу келгуси пул оқимларига нисбатан ўринли дисконт ставкасини 
қўллаш. 
Фойдаланишдаги қийматни баҳолашда тадбиркорлик субъекти:
(а) пул оқими режаларида ўринли ва тасдиқланган фаразларга 
асосланиши лозимки, бунда ушбу фаразлар активнинг қолган фойдали хизмат 
муддати давомида мавжуд бўладиган бир қатор иқтисодий шароитлар бўйича 
раҳбариятнинг енг яхши баҳосини акс еттиради. Кўпроқ еътибор ташқи далилга 
қаратилиши лозим. 
(б) пул оқими режаларида раҳбарият томонидан тасдиқланган енг яқин 
орадаги молиявий бюджедларга/лойиҳаларга асосланиши лозим, аммо келгуси 
қайта ташкил етилишлардан ёки активдан фойдаланишни яхшилашдан ёки 
такомиллаштиришдан юзага келиши кутилган ҳар қандай баҳоланган келгуси 
пул киримларини ёки чиқимларини инобатга олмаслиги лозим. Ушбу 
бюджедларга/лойиҳаларга асосланган режалар енг кўпи билан беш йиллик 
даврни қамраб олиши лозим, бунда узоқроқ давр асосланиши мумкин 
бўлмагунча.
(в) енг яқин орадаги молиявий бюджедларда/лойиҳаларда қамраб 
олинган даврдан ташқари пул оқими режаларини кейинги йиллар бўйича 
барқарор 
ёки 
камаювчи 
ўсиш 
суръатини 
қўллаган 
ҳолда 
бюджедларга/лойиҳаларга асосланган режаларни кенгайтириш орқали
баҳолаши лозим, бунда ўсувчи суръат асосланиши мумкин бўлмагунча. Ушбу 
ўсиш суръати тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатадиган маҳсулотлар, 
соҳалар, ёки мамлакат ёки мамлакатлар бўйича, ёки актив фойдаланиладиган 
бозор бўйича узоқ муддатли ўртача ўсиш суръатидан ошмаслиги лозим, бунда 
юқорироқ суръат асосланиши мумкин бўлмагунча. 
Келгуси пул оқимларининг баҳоланиши қуйидагиларни ўз ичига олиши 
лозим:
(а) активдан узлуксиз фойдаланишдан келадиган пул киримларининг 


159 
режалари; 
(б) активдан узлуксиз фойдаланишдан келадиган пул киримларини юзага 
келтириш учун зарурий тарзда сарфланган (жумладан активни фойдаланишга 
тайёрлаш учун пул чиқимлари) ва активга ўринли ва мос равишда бевосита акс 
еттирилиши, ёки тақсимланиши мумкин бўлган пул чиқимларининг режалари; 
ва 
(в) активнинг фойдали хизмат муддати охирида чиқиб кетиши учун 
олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимлари, агарда мавжуд бўлса. 
Келгуси пул оқимларининг ва дисконт ставкасининг баҳоланиши умумий 
инфляцияга тегишли нарх ўсишлари бўйича мос фаразларни акс еттиради. Шу 
туфайли, агарда дисконт ставкаси умумий инфляцияга тегишли нарх 
ўсишларининг таъсирини ўз ичига олса, келгуси пул оқимлари номинал 
суммаларда баҳоланади. Агарда дисконт ставкаси умумий инфляцияга тегишли 
нарх ўсишларининг таъсирини ўз ичига олмаса, келгуси пул оқимлари реал 
суммаларда баҳоланади (аммо келгуси муайян нарх ўсишлари ёки 
камайишларини ўз ичига олади). 
Пул чиқимларининг режалари активни сақлаш бўйича кунлик 
харажатларни ҳамда активдан фойдаланишга нисбатан ўринли ва мос равишда 
бевосита акс еттирилиши, ёки тақсимланиши мумкин бўлган келгуси устама 
харажатларини ўз ичига олади. 
Қачонки активнинг баланс қиймати у фойдаланишга ёки сотувга тайёр 
бўлишидан олдин сарфланадиган барча пул чиқимларини ҳали тўлиқ ўз ичига 
олмаганда, келгуси пул чиқимларининг баҳоланиши актив фойдаланишга ёки 
сотувга тайёр бўлишидан олдин сарфланиши кутилган ҳар қандай навбатдаги 
пул чиқимларининг баҳоланишини ўз ичига олади. Масалан, бу қурилиш 
остида бўлган бино ёки ҳали тугалланмаган ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳолатида 
бўлади. 
Иккита марта ҳисоблашга йўл қўймаслик учун, келгуси пул 
оқимларининг баҳоланиши қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
(а) кўриб чиқилаётган активдан келадиган пул киримлардан кўпроқ 
тарзда мустақил бўлган пул киримларини юзага келтирадиган активлардан 
келадиган пул оқимлари (масалан, дебиторлик қарзлари каби молиявий 
активлар); ва 
(б) мажбуриятлар сифатида тан олинган жавобгарликларга тегишли пул 
чиқимлари (масалан, кредиторлик қарзлари, нафақалар ёки резервлар). 
Келгуси пул оқимларининг баҳоланиши дисконт ставкаси аниқланадиган 
усулга мос бўлган фаразларни акс еттиради. Акс ҳолда, айрим фаразларнинг 
таъсири икки марта ҳисобга олинади ёки инкор етилади. Пулнинг муддатдаги 
қиймати баҳоланган келгуси пул оқимларини дисконтлаш орқали инобатга 
олиниши сабабли, ушбу пул оқимлари молиялаштириш фаолиятлари бўйича 
пул киримлари ёки чиқимларини ўз ичига олмайди. Худди шунингдек, дисконт 
ставкаси солиқ олдинги асосда аниқланиши туфайли, келгуси пул оқимлари 
ҳам солиқдан олдинги асосда аниқланади. 
Активнинг фойдали хизмат муддати охирида чиқиб кетиши учун 


160 
олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимларининг баҳоси шундай сумма 
бўлиши лозимки, бунда ушбу сумма, баҳоланган чиқиб кетиш харажатлари 
чегирилгандан сўнг, тадбиркорлик субъекти томонидан ўзаро хабардор, 
хоҳловчи ва мустақил томонлар ўртасидаги битимда активни чиқиб кетишидан 
олиниши кутилади. 
Активнинг фойдали хизмат муддати охирида чиқиб кетиши учун 
олинадиган (ёки тўланадиган) соф пул оқимларининг баҳоланиши активнинг 
чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматига ўхшаш усулда 
аниқланади, ушбу соф пул оқимларини баҳолашда қуйидаги ҳолатлар бундан 
мустасно:
(а) 
тадбиркорлик субъекти ўзларининг фойдали хизмат муддати 
охирига еришган ва актив фойдаланиладиган шароитларга ўхшаш шароитларда 
фаолият кўрсатган ўхшаш активлар учун баҳолаш санасида мавжуд бўлган 
нархлардан фойдаланади. 
(б) 
тадбиркорлик субъекти ушбу нархларни ҳам умумий инфляция 
туфайли келгуси нарх ошишларининг ҳам муайян келгуси нарх ошишларининг 
ёки камайишларининг таъсирига тўғрилайди. Бироқ, агарда активдан узлуксиз 
фойдаланишдан келадиган келгуси пул оқимлари ва дисконт ставкаси умумий 
инфляция таъсирини ўз ичига олмаса, тадбиркорлик субъекти ушбу таъсирни 
чиқиб кетиш бўйича соф пул оқимларининг баҳоланишида ҳам инобатга 
олмайди. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish