1-даражали бошланғич маълумотлар
1-даражали бошланғич маълумотлар баҳолаш санасида тадбиркорлик
субъекти фойдаланиши мумкин бўлган бир хил активлар ёки мажбуриятлар
бўйича фаол бозорлардаги белгиланган нархлардир (тўғриланмаган).
2-даражали бошланғич маълумотлар
2-даражали бошланғич маълумотлар 1-даражага киритилган белгиланган
нархлардан ташқари бошланғич маълумотлар бўлиб, улар бевосита ёки
билвосита актив ёки мажбурият бўйича кузатилади.
3-даражали бошланғич маълумотлар
3-даражали бошланғич маълумотлар актив ёки мажбурият бўйича
кузатилмайдиган бошланғич маълумотлардир.
Баҳолаш санасида, агарда мавжуд бўлса, актив ёки мажбурият бўйича
жуда кичик бозор мавжуд бўлиш ҳолатларига қарамасдан, ўринли
кузатиладиган бошланғич маълумотлар мавжуд бўлмаган даражада ҳаққоний
қийматни баҳолаш учун кузатилмайдиган бошланғич маълумотлардан
фойдаланиш лозим. Бироқ, ҳаққоний қийматни баҳолаш мақсади, , яъни актив
ёки мажбуриятга ега бозор иштирокчиси нуқтаи назаридан баҳолаш санасидаги
чиқиш нархи, бир хил бўлиб қолади. Шу туфайли, кузатилмайдиган бошланғич
маълумотлар бозор иштирокчилари актив ёки мажбуриятни нархлашда
фойдаланиши мумкин бўлган фаразларни, жумладан риск бўйича фаразларни
акс еттириши лозим.
Тадбиркорлик
субъекти
унинг
молиявий
ҳисоботларидан
фойдаланувчиларга қуйидагиларнинг иккаласини ҳам баҳолашга кўмак
берадиган маълумотларни очиб бериши лозим:
(а) дастлаб тан олишдан кейин қайталанадиган ёки қайталанмайдиган
асосда ҳаққоний қийматда баҳоланадиган активлар ва мажбуриятлар учун,
баҳолаш усуллари ва ушбу баҳолашларни ишлаб чиқишда фойдаланиладиган
бошланғич маълумотлар.
(б) йирик кузатилмайдиган бошланғич маълумотлар (3-даражали) орқали
қайталанадиган ҳаққоний қийматни баҳолашлар учун, баҳолашларнинг давр
бўйича фойда ёки зарарга ёки бошқа умумлашган даромадга таъсири.
Тадбиркорлик субъекти барча қуйидагиларни кўриб чиқиши лозим:
(а) очиб бериш талабларини қаноатлантириш учун зарур тафсилотлар
даражаси;
(б) турли талабларнинг ҳар бирига қанчалик еътибор ажратилиши;
(в) қанчалик умумлаштиришни ёки бўлаклашни амалга ошириш; ва
(г) молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар очиб берилган миқдорий
174
маълумотларни баҳолаш учун қўшимча маълумотларга муҳтожлиги.
Таянч сўзлар.
Баланс қиймати - бу активнинг у бўйича ҳар қандай жамғарилган
ескириш (амортизация) суммасини ва кейинги йиғилган қадрсизланиш
зарарларини чегиргандан сўнг тан олинадиган қийматидир.
Пул маблағларини юзага келтирадиган бирлик - бу активларнинг кичик
аниқланадиган гуруҳи бўлиб, у бошқа активлар ёки активлар гуруҳидан келиб
тушадиган пул оқимларидан катта даражада мустақил бўлган келиб тушадиган
пул оқимларини юзага келтиради.
Корпоратив активлар - бу гудвиллдан ташқари активлар бўлиб, улар пул
маблағларини ҳосил қиладиган ўрганилаётган бирлик ва бошқа пул
маблағларини ҳосил қиладиган бирликлар бўйича келгуси пул оқимлари ҳосил
бўлишига ўз ҳиссасини қўшади.
Чиқиб кетиш харажатлари - бу активнинг ёки пул маблағларини ҳосил
қиладиган бирликнинг чиқиб кетишига тегишли бевосита қўшимча харажатлар
бўлиб, бунда молиялаштириш харажатлари ва фойда солиғи харажати инобатга
олинмайди.
Ескириш ҳисобланадиган сумма - бу активнинг таннархидан, ёки
молиявий ҳисоботларда унинг қийматини акс еттирадиган бошқа суммадан,
унинг қолдиқ қийматининг чегирилганидир.
Ескириш (Амортизация) - бу активнинг ескириш ҳисобланадиган
суммасини унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда
харажатларга олиб боришдир.
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари
ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки
мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир (МҲХС 13
“Ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг).
Қадрсизланиш зарари - бу активнинг ёки пул маблағларини ҳосил
қиладиган бирликнинг баланс қийматининг унинг қопланадиган қийматидан
ошган қисмидир.
Активнинг ёки пул маблағларини ҳосил қиладиган бирликнинг
қопланадиган қиймати - бу унинг чиқиб кетиш харажатлари чегирилгандаги
ҳаққоний қиймати билан унинг фойданалишдаги қиймати ўртасидаги
юқорироғи ҳисобланади.
Фойдали хизмат муддати - бу:
(а) актив тадбиркорлик субъекти томонидан фойдаланилиши кутилган
муддат; ёки
(б) тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олиниши кутилган ишлаб
чиқариш ёки ўхшаш бирликлар миқдори.
Фойдаланишдаги қиймат - бу активдан ёки пул маблағларини ҳосил
қиладиган бирликдан олиниши кутилган келгуси пул оқимларининг
келтирилганкелтирилган қийматидир.
фаол бозор - Актив ёки мажбурият бўйича операциялар уклуксиз равишда
нархлаш маълумотларини таъминлаш учун йетарли даврийлик ва ҳажмда содир
175
бўладиган бозордир.
таннарх усули- Активнинг хизмат кўрсатиш қувватини алмаштириш учун
жорий пайтда талаб етилиши мумкин бўлган суммани акс еттирадиган баҳолаш
усулидир (кўп ҳолларда жорий алмаштириш қиймати деб юритилади).
кириш нархи- Айирбошлаш операциясида активни сотиб олишда
тўланган ёки мажбуриятни зиммага олишда олинган нархдир.
чиқиш нархи- Активни сотиш учун олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш
учун тўланиши мумкин бўлган нархдир
кутилган пул оқими- Еҳтимолий келугси пул оқимларининг еҳтимолга-
тортилган ўртачаси (яъни тақсимотнинг ўртачаси).
176
Do'stlaringiz bilan baham: |