“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

 
 
4.6. МҲХС (IFRS) 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли 
активлар ва давом еттирилмайдиган фаолият” 
МҲХС нинг мақсади сотиш учун мўлжалланган активларни ҳисобга 
олиш ва давом еттирилмайдиган фаолият тўғрисида маълумотларни тақдим 
етиш ва очиб бериш бўйича талабларни белгилашдан иборадир. Хусусан, 
МҲХС қуйидагиларни талаб етади:
(а) 
сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифлаш мезонларини 
қаноатлантирадиган активлар баланс қиймаит билан сотиш харажатлари 
чегирилгандаги ҳаққоний қиймат ўртасидаги камроғида баҳоланишини ва 
бундай активлар бўйича ескиришни ҳисоблаш тўхтатилишини; ва 
(б) 
сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифлаш мезонларини 
қаноатлантирадиган активлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида 
тарзда тақдим етилишини ва давом еттирилмайдиган фаолиятларнинг 
натижалари умумий даромад тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида тарзда тақдим 
етилишини. 
Ушбу МҲХС нинг таснифлаш ва тақдим етиш бўйича талаблари 
тадбиркорлик субъектининг барча тан олинган узоқ муддатли активларига ва 
барча ҳисобдан чиқариш гуруҳларига нисбатан қўлланилади. Мазкур МҲХС 
нинг баҳолаш талаблари барча тан олинган узоқ муддатли активларига ва барча 
ҳисобдан чиқариш гуруҳларига нисбатан қўлланилади.


141 
БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим етиш» га мувофиқ узоқ 
муддатли сифатида таснифланган активлар улар мазкур МҲХС га мувофиқ 
сотиш 
учун 
мўлжалланган 
сифатида 
таснифланиш 
мезонларини 
қаноатлантиргунга қадар жорий активлар сифатида қайта таснифланмаслиги 
лозим. Фақатгина қайта сотиш мақсади билан сотиб олинган ҳолда, 
тадбиркорлик субъекти одатда узоқ муддатли сифатида ҳисоблаши мумкин 
бўлган туркум активлари жорий сифатида таснифламаслиги лозим, бунда улар 
мазкур МҲХС га мувофиқ сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланиш 
мезонларини қаноатлантирмагунча.
Айрим ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти активлар гуруҳини, еҳтимол 
баъзи бевосита боғлиқ мажбуриятлар билан бирга, ягона операцияда ҳисобдан 
чиқаради. Бундай ҳисобдан чиқариш гуруҳи пулни юзага келтирадиган 
бирликлар гуруҳи, ягона пулни юзага келтирадиган бирлик, ёки пулни юзага 
келтирадиган бирлик қисми бўлиши мумкин. Гуруҳ тадбиркорлик 
субъектининг ҳар қандай активларини ва ҳар қандай мажбуриятларини, 
жумладан жорий активларни, жорий мажбуриятларни ва мазкур МҲҲС нинг 
баҳолаш талабларидан истисно қилинган активларни, ўз ичига олиши мумкин. 
Агарда мазкур МҲҲС нинг баҳолаш талаблари доирасидаги узоқ муддатли 
актив ҳисобдан чиқариш гуруҳининг қисми бўлса, мазкур МҲҲС нинг баҳолаш 
талаблари бутун гуруҳга нисбатан қўлланилиб, бунинг натижасида гуруҳ унинг 
баланс қиймати билан сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати 
ўртасидаги камроғида баҳоланади. Мазкур МҲҲС нинг баҳолаш шартлари 
қуйидаги активларга (қайсики келтирилган МҲХСлар орқали қамраб олинади) 
нисбатан, алоҳида активлар сифатида ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳининг қисми 
сифатида, қўлланилмайди:
(а) 
муддати узайтирилган солиқ активлари (МҲХС 12 «Фойда 
солиқлари»). 
(б) 
ходимлар даромадларидан юзага келадиган активлар (МҲХС 19 
«Ходимлар даромадлари»). 
(в) 
МҲХС 9 «Молиявий инструментлар» нинг қўллаш доирасидаги 
молиявий активлар. 
(г) 
БҲХС 40 «Инвестицион мулк» даги ҳаққоний қиймат бўйича 
ҳисобга олиш моделига мувофиқ ҳисобга олинадиган узоқ муддатли активлар. 
(д) 
БҲХС 41 «Қишлоқ хўжалиги» га мувофиқ сотиш харажатлари 
чегирилгандаги ҳаққоний қийматда баҳоланадиган узоқ муддатли активлар. 
(е) 
МҲХС 4 «Суғурта шартномалари» да таърифланган суғурта 
шартномалари асосида шартномавий ҳуқуқлар. 
Сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланадиган узоқ муддатли 
активларга (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳига) нисбатан қўлланиладиган мазкур 
МҲХС даги таснифлаш, тақдим етиш ва баҳолаш талаблари ўзларининг мақоми 
бўйича мулк егалари сифатида фаолият юритадиган мулк егалари учун 
тақсимотга мўлжалланган сифатида таснифланадиган (мулк егалари учун 
тақсимотга мўлжалланган) узоқ муддатли активларга (ёки ҳисобдан чиқариш 
гуруҳига) нисбатан ҳам қўлланилади. 


142 
Мазкур МҲХС сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган узоқ 
муддатли активларга (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳларига) ёки давом 
еттирилмайдиган фаолиятларга нисбатан талаб етилган очиб беришларни 
белгилайди. Бошқа МҲХС лардаги маълумотларни очиб бериш бўйича 
талаблар бундай активларга (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳларига) нисбатан 
қўлланилмайди, бунда ушбу МҲХСлар қуйидагиларни талаб етмагунча: 
(а) 
сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган узоқ муддатли 
активларга (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳларига) ёки давом еттирилмайдиган 
фаолиятларга нисбатан муайян маълумотларни очиб бериш; ёки 
(б) 
МҲХС 5 нинг баҳолаш талаби доирасида бўлмаган ҳисобдан 
чиқариш гуруҳидаги активлар ва мажбуриятларнинг баҳоланиши тўғрисидаги 
маълумотлар очиб берилиши ва бундай очиб бериладиган маълумотлар 
молиявий ҳисоботларга бошқа изоҳларда олдин таъминланмаган бўлиши. 
Сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган узоқ муддатли 
активларга (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳларига) ёки давом еттирилмайдиган 
фаолиятлар тўғрисидаги қўшимча маълумотларни очиб бериш МҲХС 1 нинг 
умумий талабларига, мосликни таъминлаш учун зарур бўлиши мумкин. 
Тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан чиқариш 
гуруҳини) сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифлаши лозим, агарда 
унинг баланс қиймати узлуксиз фойдаланиш орқали емас, балки асосан сотув 
операцияси орқали қопланса.
Буни амалга ошириш учун, актив (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳи) ўзининг 
жорий ҳолатида бевосита сотув учун мавжуд бўлиши шарт, бунда у фақатгина 
бундай активлар (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳлари) бўйича одатий ва 
мажбурий бўлган шартларга шартли равишда бўлади ва унинг сотуви юқори 
еҳтимолли бўлиши шарт.
Сотув юқори еҳтимолли бўлиши учун, раҳбариятнинг тегишли даражаси 
активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш режасини қабул қилиши шарт 
ва харидорни излаш ва режани бажариш бўйича фаол дастурнинг ташаббуси 
амалга оширилиши шарт. Бундан ташқари, активни (ёки ҳисобдан чиқариш 
гуруҳини) унинг жорий ҳаққоний қийматига нисбатан оқилона нархда сотиш 
бўйича фаол чоралар амалга оширилиши шарт. Шу билан бирга, сотув 
таснифлаш санасидан бошлаб бир йил ичида тугатилган сотув сифатида тан 
олинишни қаноатлантириши кўзда тутилиши лозим ва режани бажариш учун 
талаб етилган чоралар шуни кўрсатиши лозимки, режага нисбатан йирик 
ўзгаришлар амалга оширилишининг ёки режа бекор қилинишининг еҳтимоли 
жуда кам. Акциядорларнинг тасдиқлаш еҳтимоли (агарда қонунчиликда талаб 
етилса) сотув юқори еҳтимолли бўлишини баҳолашнинг қисми сифатида кўриб 
чиқилиши керак. 
Шўъба тадбиркорлик субъекти устидан назоратни йўқотишни қамраб 
оладиган сотув режасини қабул қиладиган тадбиркорлик субъекти ушбу 
шуъбанинг жами активларини ва мажбуриятларини сотиш учун мўлжалланган 
сифатида таснифлаши лозим, бунда тадбиркорлик субъекти сотувдан сўнг 
ўзининг собиқ шуъбасида назорат қилинмайдиган улушни сақлаб қолишидан 


143 
қатъий назар. 
Ҳодисалар ёки ҳолатлар сотувни тугаллаш даврини бир йилдан ортиқ 
муддатга узайтириши мумкин. Сотувни тугаллаш учун талаб етилган даврнинг 
узайтирилиши активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш учун 
мўлжалланган сифатида таснифланишидан тўсмайди, агарда муддатини 
узайтиришга тадбиркорлик субъектининг назоратидан ташқарида бўлган 
ҳодисалар ёки ҳолатлар сабаб бўлса ва тадбиркорлик субъекти активни (ёки 
ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш бўйича ўз режасини сақлаб қолиши 
тўғрисида йетарлича далил мавжуд бўлса. Сотув операциялари узоқ муддатли 
активларни бошқа узоқ муддатли активларга айирбошлашларни ўз ичига олади, 
қачонки айирбошлаш БҲХС 16 “Асосий воситалар” га мувофиқ тижорий 
моҳиятга ега бўлса.
Қачонки тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан 
чиқариш гуруҳини) фақатгина уни кейин ҳисобдан чиқариш мақсади билан 
сотиб олса, у узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиб 
олиш санасида сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифлаши лозим. 
Қачонки тадбиркорлик субъекти узоқ муддатли активни (ёки ҳисобдан 
чиқариш гуруҳини) мулк егаларига тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилса, 
актив (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳи) мулк егаларига тақсимот учун 
мўлжалланган сифатида таснифланади. Бундай ҳолат бўлиши учун, активлар 
ўзларининг жорий ҳолатида бевосита тақсимланиш учун мавжуд бўлиши шарт 
ва тақсимлаш юқори еҳтимолга ега бўлиши шарт. Тақсимлаш юқори еҳтимолли 
бўлиши учун, тақсимлашни тугаллаш чоралари ташаббуси амалга оширилган 
бўлиши шарт ва таснифлаш санасидан бошлаб бир йил ичида тугалланиши 
кўзда тутилиши керак. Тақсимлашни тугаллаш учун талаб етилган чоралар 
шуни кўрсатиши лозимки, тақсимлашга нисбатан йирик ўзгаришлар амалга 
оширилишининг ёки тақсимлаш бекор қилинишининг еҳтимоли жуда кам. 
Акциядорларнинг тасдиқлаш еҳтимоли (агарда қонунчиликда талаб етилса) 
тақсимлаш юқори еҳтимолли бўлишини баҳолашнинг қисми сифатида кўриб 
чиқилиши керак. 
Тадбиркорлик субъекти фойдаланилиши тўхтатиладиган узоқ муддатли 
активларни (ёки ҳисобдан чиқариш гуруҳини) сотиш учун мўлжалланган 
сифатида таснифламаслиги лозим. Бунга сабаб шуки, унинг баланс қиймати 
асосан уклуксиз фойдаланишдан қопланади. Фойдаланилиши тўхтатиладиган 
узоқ муддатли активлар (ҳисобдан чиқариш гуруҳлари) ўзларининг иқтисодий 
фойдаланиш муддатлари охирига қадар фойдаланиладиган узоқ муддатли 
активларни (ҳисобдан чиқариш гуруҳларини) ҳамда сотиладиган емас, балки 
ёпиладиган узоқ муддатли активларни (ҳисобдан чиқариш гуруҳларини) ўз 
ичига олади.
Тадбиркорлик субъекти фойдаланишдан вақтинчалик озод етилган узоқ 
муддатли активни худдики ундан фойдаланиш тўхтатилгандек ҳисобга 
олмаслиги лозим.

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish