“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

3-мисол
Тадбиркорлик субъекти янги ишлаб чиқариш жараёнини 
шакллантирмоқда. 2014 йил мобайнида, сарфланган харажатлар 1000 ш.б.(а) 
бўлиб, улардан 900 ш.б. 2014 йил 1 декабрдан олдин сарфланган ва 100 ш.б. 
2014 йил 1 декабр билан 2014 йил 31 декабр орасида сарфланган. Тадбиркорлик 
субъекти 2014 йил 1 декабрда ишлаб чиқариш жараёни номоддий актив 
сифатида тан олиш мезонини қаноатлантирганини кўрсата олади. Жараёнга
сингдирилган ноу-хаунинг қопланадиган қиймати (жараён фойдаланишга тайёр 
бўлишидан олдин уни тугаллаш бўйича келгуси пул чиқимлари билан бирга) 
500 ш.б. тенг бўлиши баҳоланган. 2014 йил якунида, ишлаб чиқариш жараёни 


128 
100 ш.б. миқдорида (тан олиш мезони қаноатлантирилган санадан, яъни 2014 
йил 1 декабрдан бошлаб сарфланган харажатлар) номоддий актив сифатида тан 
олинади. 2014 йил 1 декабрдан олдин сарфланган 900 ш.б. харажат сифатида 
тан олинади, чунки тан олиш мезони 2014 йил 1 декабргача 
қаноатлантирилмаган. Ушбу харажатлар молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботда тан олинган ишлаб чиқариш жараёни қийматининг қисмини ташкил 
етмайди. 
2015 йил мобайнида, сарфланган харажатлар 2 000 ш.б. га тенг. Жараёнга
сингдирилган ноу-хаунинг қопланадиган қиймати (жараён фойдаланишга тайёр 
бўлишидан олдин уни тугаллаш бўйича келгуси пул чиқимлари билан бирга) 1 
900 ш.б. тенг бўлиши баҳоланган. 
2015 йил якунида, ишлаб чиқариш жараёнининг таннархи 2 100 ш.б. га 
тенг (2014 йил якунида тан олинган 100 ш.б. харажатлар ва 2015 йил якунида 
тан олинган 2 100 ш.б. харажатлар). Тадбиркорлик субъекти қадрсизланиш 
бўйича зарардан олдинги жараённинг баланс қийматини (2 100 ш.б.) унинг 
қопланадиган қийматига тўғрилаш учун 200 ш.б. миқдорида қадрсизланиш 
бўйича зарарни тан олади. Ушбу қадрсизланиш бўйича зарар кейинги даврда 
тикланиши мумкин, агарда МҲХС 23 да келтирилган қадрсизланиш бўйича 
зарарни тиклашга талаблар бажарилганда. (а) Мазкур Стандартда пул 
миқдорлари “Валюта Бирликлари (ш.б.)” да ифодаланган. 
Номоддий модда бўйича харажат у сарфланганда харажат сифатида тан 
олинади, қачонки:
(а) 
харажат тан олиш мезонини қаноатлантирадиган номоддий актив 
қийматининг таркиби бўлмагунча; ёки 
(б) 
модда бизнес бирлашувида сотиб олинган бўлиб, номоддий актив 
сифатида тан олинмагунча. Бундай ҳолатда, харажат харид санасида гудвилл 
сифатида тан олинган қийматнинг таркибини ташкил етади (МҲХС 3 га 
қаранг). 
Баъзи ҳолатларда, келгуси иқтисодий манфаатларга ега бўлиш мақсадида 
харажатлар сарфланади, лекин тан олиниши мумкин бўлган ҳеч қандай 
номоддий актив ёки бошқа актив сотиб олинмайди ёки яратилмайди. 
Товарларни йетказиб бериш ҳолатида, тадбиркорлик субъекти бундай сарфни 
унда ушбу товарлардан фойдаланиш ҳуқуқи бўлган пайтда харажат сифатида 
тан олади. Хизматлар кўрсатиш ҳолатида, тадбиркорлик субъекти сарфни 
хизматларни қабул қилиб олган пайтда харажат сифатида тан олади. Масалан, 
тадқиқот бўйича харажат у сарфланган пайтда харажат сифатида тан олинади, у 
бизнес бирлашуви таркиби сифатида сотиб олинган ҳолат бундан истисно. 
Сарфга у амалга оширилганда харажат сифатида тан олинадиган бошқа 
мисоллар қуйидагиларни қамраб олади:
(а) 
янги бизнесни бошлаш фаолияти бўйича харажатлар (яъни 
ташкилий харажатлари), бунда ушбу харажатлар БҲХС 16 га мувофиқ асосий 
воситалар моддасининг таркибига киритилмагунча. Ташкилий харажатлар 
ташкил етиш харажатларини қамраб олиши мумкин, масалан, юридик 
ташкилотни ташкил етишга сарфланган юридик ва котибият харажатлари (яъни 


129 
очишдан олдинги харажатлар) ёки янги фаолиятларни бошлаш ёки янги 
маҳсулотларни ёки жараёнларни ишга тушириш бўйича харажатлар (яъни 
фаолиятдан олдинги харажатлар). 
(б) 
Тренинг фаолиятлари бўйича харажатлар. 
(в) 
Реклама ва сотиш фаолиятлари бўйича харажатлар (почта орқали 
буюртма рўйхатлари). 
(г) 
Тадбиркорлик субъектини тўлиқ ёки қисман бошқа жойга кўчириш 
ёки қайта ташкил етиш бўйича харажатлар. 
Тадбиркорлик субъекти товарлардан фойдаланиш ҳуқуқига ега, қачонки у 
товарларга егалик қилса. Худди шунингдек, тадбиркорлик субъекти 
товарлардан фойдаланиш ҳуқуқига ега, қачонки улар йетказиб бериш 
шартномаси шартларига мувофиқ йетказиб берувчи томонидан яратилганда ва 
тадбиркорлик субъекти тўлов евазига уларни йетказиб берилишини талаб қила 
олганда. Хизматлар қабул қилинган бўлади, қачонки уларни тадбиркорлик 
субъектига йетказиб бериш шартномасига мувофиқ йетказиб берувчи 
томонидан кўрсатилганда, аммо тадбиркорлик субъекти улардан бошқа 
хизматни кўрсатишда фойдаланган пайтда емас, масалан, мижозларга 
рекламани йетказиб беришда. 
Дастлаб харажат сифатида тан олинган номоддий модда бўйича харажат 
кейинги санада номоддий актив таннархининг қисми сифатида тан 
олинмаслиги лозим. 
Агарда номоддий актив қайта баҳолаш моделидан фойдаланган ҳолда 
ҳисобга олинса, унинг туркумидаги барча бошқа активлар ҳам айнан шу 
моделдан фойдаланган ҳолда ҳисобга олиниши лозим, бунда ушбу активлар 
бўйича фаол бозор мавжуд бўлмагунча.
Номоддий активларнинг туркуми активларнинг бир хил хусусияти ва 
тадбиркорлик 
субъекти 
фаолиятида 
фойдаланилиши 
жиҳатидан 
гуруҳланишидир. Номоддий активлар туркумидаги моддалар бир вақтда қайта 
баҳоланади, бунда активларни танланма қайта баҳолашдан ҳамда молиявий 
ҳисоботларда турли саналарда таннархлар ва қийматлар бирикмасини акс 
еттирадиган миқдорларни тақдим етиш четлаб ўтилади.
Дастлабки тан олишдан сўнг, номоддий актив унинг таннархидан ҳар 
қандай жамғарилган амортизацияни ва ҳар қандай йиғилган қадрсизланиш 
бўйича зарарни чегирилгандаги қийматда ҳисобга олиниши лозим. 
Дастлабки тан олишдан сўнг, номоддий актив қайта баҳоланган 
қийматда, яъни қайта баҳолаш санасидаги унинг ҳаққоний қийматидан ҳар 
қандай кейинги жамғарилган амортизацияни ва ҳар қандай кейинги йиғилган 
қадрсизланиш бўйича зарарни чегирилгандаги қийматда ҳисобга олиниши 
лозим. Мазкур Стандартдаги қайта баҳолашлар мақсадида, ҳаққоний қиймат 
фаол бозор инобатга олинган ҳолда аниқланиши лозим. Қайта баҳолашлар 
шундай меъёрда амалга оширилиши лозимки, ҳисобот даври охирида 
активнинг баланс қиймати унинг ҳаққоний қийматидан аҳамиятли фарқ 
қилмаслиги керак. 
Қайта баҳолаш модели бўйича қуйидагиларга рухсат берилмайди:


130 
(а) 
олдин актив сифатида тан олинмаган номоддий активларни қайта 
баҳолаш; ёки 
(б) 
таннархдан бошқа қийматларда номоддий активларни дастлаб тан 
олиш. 
Қайта баҳолаш модели актив дастлаб таннархда тан олингандан сўнг 
қўлланилади. Бироқ, агарда номоддий актив жараёндан ўтиш мобайнида тан 
олиш мезонини қаноатлантирмаганлиги туфайли, унинг таннархининг фақат 
маълум қисми актив сифатида тан олинган бўлса, қайта баҳолаш модели ушбу 
активнинг бутун қисмига қўлланиши мумкин. Шу билан бирга, қайта баҳолаш 
модели давлат гранти орқали қабул қилинган ва номинал қийматда тан олинган 
номоддий активларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Номоддий актив учун фаол бозор мавжуд бўлиши одатий ҳол емас, лекин 
бу содир бўлиши мумкин. Масалан, айрим юрисдикцияларда еркин 
ўтказиладиган такси лицензиялари, балиқ овлаш лицензиялари ёки ишлаб 
чиқариш квоталари учун фаол бозор мавжуд бўлиши мумкин. Бироқ, брендлар, 
газета номлари, мусиқа ва филм нашр етиш ҳуқуқлари, патентлар ва савдо 
белгилари учун фаол бозор мавжуд бўла олмайди, чунки бундай активнинг ҳар 
бири ягонадир. Шу билан бирга, номоддий активлар олди-сотди қилинса ҳам, 
шартномалар алоҳида сотувчилар ва харидорлар ўртасида тузилади ва 
операциялар камдан-кам ҳолатда содир бўлади. Шулар туфайли, бир актив учун 
тўланган нарх бошқасининг ҳаққоний қиймати тўғрисида йетарлича далил 
ҳисобланмаслиги мумкин. Бундан ташқари, нархлар кўпгина ҳолларда 
жамоатга маълум бўлмайди. 
Қайта баҳолаш даврийлиги қайта баҳоланаётган номоддий активлар 
ҳаққоний қийматининг ўзгарувчанлигига боғлиқдир. Агарда қайта баҳоланган 
активнинг ҳаққоний қиймати унинг баланс қийматидан аҳамиятли фарқ қилса, 
яна қайта баҳолаш зарурдир. Айрим номоддий активларнинг ҳаққоний 
қийматида аҳамиятли ва ўзгарувчан тебранишлар кузатилиши мумкин, бундай 
ҳолат йиллик қайта баҳолаш заруриятини келтириб чиқаради. Бундай тез-тез 
қайта баҳолашлар ҳаққоний қийматида фақатгина аҳамияциз тебранишларга ега 
номоддий активлар учун зарур емас.
Агарда номоддий актив қайта баҳоланса, қайта баҳолаш санасидаги ҳар 
қандай жамғарилган амортизация:
(а) 
активнинг ялпи баланс қийматидаги ўзгаришга пропорционал 
тарзда қайта ҳисобланадики, натижада қайта баҳолашдан сўнг активнинг 
баланс қиймати унинг қайта баҳоланган қийматига тенг бўлади; ёки 
(б) 
активнинг ялпи баланс қийматидан чегириб ташланади ва соф 
баланс қиймати активнинг қайта баҳоланган қиймати суммасида акс 
еттирилади. 
Агарда қайта баҳоланган номоддий активлар туркумидаги номоддий 
активни ушбу актив учун фаол бозор мавжуд бўлмаганлиги туфайли қайта 
баҳолаш имкони бўлмаса, актив унинг таннархидан ҳар қандай жамғарилган 
амортизация ва қадрсизланиш бўйича зарарларнинг чегирилган қийматида 
ҳисобга олиниши лозим. 


131 
Агарда қайта баҳоланган номоддий активнинг ҳаққоний қийматини фаол 
бозор орқали аниқлаш имкони бошқа мавжуд бўлмаса, активнинг баланс 
қиймати унинг фаол бозор орқали охирги қайта баҳолаш санасидаги қайта 
баҳоланган қийматидан ҳар қандай жамғарилган амортизация ва ҳар қандай 
кейинги йиғилган қадрсизланиш бўйича зарарларнинг чегирилган қиймати 
бўлиши лозим. 
Қайта баҳоланган номоддий актив учун бундан буён фаол бозор мавжуд 
бўлмаслиги тўғрисидаги маълумот шуни англатиши мумкинки, актив 
қадрсизланган ва унинг БҲХС 36 га мувофиқ текширилиши зарурдир.
Агарда кейинги маълум ҳисобга олиш санасида активнинг ҳаққоний 
қийматини фаол бозор орқали аниқлаш имкони бўлса, қайта баҳолаш модели 
ўша санадан бошлаб қўлланилади.
Агарда номоддий активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида 
ошса, ошган қисм бошқа умумлашган даромадда тан олиниши ва капитал 
таркибидаги бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг 
ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётда йиғилиши лозим. Бироқ, ошган қисм 
фойда ёки зарарларда шу даражада тан олиниши лозимки, бунда олдин айнан 
шу активни қайта баҳолаш натижасида фойда ёки зарарларда тан олинган 
камайган қисмни қоплаши лозим. 
Агарда номоддий активнинг баланс қиймати қайта баҳолаш натижасида 
камайса, камайган қисм фойда ёки зарарларда тан олиниши лозим. Бироқ, 
камайган қисм бошқа умумлашган даромадда ушбу актив бўйича бошланғич 
қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси ҳисобга 
олинадиган счётининг ҳар қандай кредит салдосига тенг миқдорда тан олиниши 
лозим. Бошқа умумлашган даромадда тан олинган камайган қисм капитал 
таркибидаги бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг 
ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётда йиғилган суммани камайтиради. 
Капиталда бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг 
ошган суммаси ҳисобга олинадиган счётда жамланган сумма тўғридан-тўғри 
тақсимланмаган фойдага ўтказилиши мумкин, қачонки бу сумма 
ўзлаштирилганда. Жами бундай сумма активнинг фойдали хизмат муддати 
тугаганда ёки у балансдан чиқарилганда ўзлаштирилиши мумкин. Бироқ, бу 
счётдаги сумманинг маълум қисми актив тадбиркорлик субъекти томонидан 
фойдаланилаётганда ўзлаштирилиши мумкин; бунда ўзлаштириладиган сумма 
– активни қайта баҳоланган баланс қийматига асосланган амортизация билан 
активнинг тарихий баланс қийматига асосланиб, тан олиниши мумкин бўлган 
амортизация ўртасидаги фарққа тенг. Бошланғич қийматига нисбатан қайта 
баҳолаш қийматининг ошган суммаси тақсимланмаган фойдага ўтказилганда 
фойда ёки зарарларда акс еттирилмайди . 
Тадбиркорлик субъекти номоддий активнинг фойдали хизмат муддати 
аниқлиги ёки аниқсизлигини ва агарда аниқ бўлса, фойдали хизмат муддатини 
ташкил етадиган даврни ёки ишлаб чиқариш ёки шунга ўхшаш бирликлар 
сонини баҳолаши лозим. Номоддий актив тадбиркорлик субъекти томонидан 
аниқсиз фойдали хизмат муддатига ега деб ҳисобланиши лозим, қачонки барча 


132 
тегишли омилларнинг таҳлилига асосланган ҳолда, актив тадбиркорлик 
субъекти учун соф пул тушумларини олиб келиши кутилган даврнинг 
кўринадиган чегараси мавжуд бўлмаганда.
Номоддий активни ҳисобга олиш унинг фойдали хизмат муддатига 
асосланади. Фойдали хизмат муддати аниқ бўлган номоддий актив амортизация 
қилинади, фойдали хизмат муддати аниқсиз бўлган номоддий актив 
амортизация қилинмайди. Мазкур Стандартга илова қилинган тасвирий 
мисолларда турли номоддий активлар учун фойдали хизмат муддатни аниқлаш 
ва кейин ушбу активларни аниқланган фойдали хизмат муддатларига 
асосланган ҳолда ҳисобга олиш кўрсатилган.
Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини аниқлашда кўпгина 
омиллар инобатга олинади, шу жумладан:
(а) 
тадбиркорлик субъекти томонидан активдан кутилган фойдаланиш 
ва активнинг бошқа бошқарув гуруҳи томонидан самарали бошқарилиши 
мумкинлиги; 
(б) 
актив бўйича оддий маҳсулот фойдаланиш даври ўхшаш усулда 
фойдаланиладиган ўхшаш активларнинг фойдалилик муддатларининг 
еҳтимоллари бўйича оммавий маълумот; 
(в) 
ескиришнинг техник, технологик, тижорий ва бошқа турлари; 
(г) 
активдан фойдаланадиган соҳанинг барқарорлиги ва активдан юзага 
келадиган маҳсулотлар ёки хизматларга бўлган бозор талабидаги ўзгаришлар; 
(д) 
рақобатчилар ёки потенциал рақобатчилар томонидан кутилган 
ҳаракатлар; 
(е) 
активдан кутилган келгуси иқтисодий манфаатларга ега бўлиш учун 
талаб етилган сақлаш харажатларининг даражаси ва бундай даражага 
еришишда тадбиркорлик субъектининг имконияти ва ҳоҳиши; 
(ж) 
актив устидан назорат даври ва активдан фойдаланишга юридик ёки 
шунга ўхшаш чекловлар, масалан, тегишли ижараларнинг тугаш саналари; ва 
(з) 
актив фойдали хизмат муддатининг тадбиркорлик субъектининг 
бошқа активлари фойдали хизмат муддатига боғлиқлиги. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish