120
активда мужассамланган кутилган келгуси иқтисодий манфаатларни сақлаши
мумкин. Шу
билан бирга, одатда кейинги ҳаражатларни бевосита бутун
бизнесга нисбатан маълум номоддий активга тегишли еканлигини аниқлаш
қийинроқдир. Шу туфайли, фақат камдан-кам ҳолларда кейинги харажатлар –
сотиб олинган номоддий активнинг дастлабки тан олингандан ёки ички
яратилган номоддий актив тугагандан кейинги сарфланган харажатлар –
активнинг баланс қийматида тан олинади. (ташқи сотиб олинган ёки ички
яратилган бўлишига қарамасдан) брендлар,
титул номлари, нашр номлари,
мижозлар рўйхатлари ва моҳиятан ўхшаш моддалар бўйича кейинги
харажатлар сарфланганда доимо фойда ёки зарарда тан олинади. Бунга сабаб
шуки, бундай харажатлар бутун бизнесни ривожлантиришга йўналтириладиган
харажатлардан фарқлана олинмайди.
Номоддий актив тан олиниши лозим, фақатгина агарда:
(а)
тадбиркорлик субъекти томонидан номоддий актив билан боғлиқ
келгуси иқтисодий манфаатлар олиниши еҳтимоли мавжуд бўлса; ва
(б)
активнинг таннархи ишончли баҳолана олса.
Активнинг фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган
иқтисодий шароитлар мажмуи бўйича раҳбариятнинг енг яхши баҳолашини акс
еттирадиган оқилона ва тасдиқловчи фаразлардан фойдаланган ҳолда,
тадбиркорлик субъекти кутилган келгуси иқтисодий манфаатларнинг
еҳтимолини баҳолаши лозим.
Тадбиркорлик субъекти активдан фойдаланишдан келадиган келгуси
иқтисодий манфаатлар оқимининг аниқлик даражасини баҳолашда
малакали
мулоҳаза қилишдан фойдаланади, бунда дастлабки тан олиш пайтида мавжуд
далилларга, кўпроқ ташқи далилларга асосланади.
Номоддий актив дастлаб таннархда баҳоланиши лозим.
Одатда, тадбиркорлик субъекти номоддий активни алоҳида сотиб олишда
тўлайдиган нарх активда мужассамланган кутилаётган келгуси иқтисодий
манфаатларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан олиниши еҳтимоли
тўғрисидаги кутилишларни акс еттиради. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий
манфаатлар оқимининг вақти ёки суммаси бўйича ноаниқлик мавжуд
бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъекти иқтисодий манфаатлар
олинишини кутади. Шу билан бирга, алоҳида сотиб олинган номоддий
активнинг таннархи одатда ишончли баҳоланади. Хусусан, бундай ҳолат юз
беради, қачонки активнинг сотиб олинишида ўрнига бериладиган товон пул
маблағи ёки бошқа монетар активлар шаклида бўлса.
Алоҳида сотиб олинган номоддий активнинг таннархи қуйидагиларни
қамраб олади:
(а)
савдо чегирмаларини ва имтиёзларини чегирган ҳолда, унинг сотиб
олиш нархини, жумладан импорт божлари ва қопланмайдиган сотиб олиш
солиқларини; ва
(б)
активдан кўзланган фойдаланишга тайёрлаш учун сарфланган ҳар
қандай бевосита харажатлар.
Қуйидагилар бевосита харажатларга мисолдир:
121
(а)
активни ишчи ҳолатига келтириш бўйича бевосита юзага келадиган
ходимларга тўланадиган ҳақ бўйича харажатлар (МҲХС 19 да
таърифлангандек);
(б)
активни ишчи ҳолатига келтириш бўйича бевосита юзага келадиган
профессионал ҳақлар; ва
(c)
актив тўғри ишлаётганлигини текшириш бўйича харажатлар.
Қуйидагилар номоддий активнинг таннархида ҳисобга олинмайдиган
сарфларга мисолдир:
(а)
янги маҳсулотнинг ёки хизматнинг намойиш харажатлари (шу
жумладан, рекламага ва сотиш бўйича чораларга харажатлар);
(б)
янги жойда ёки янги мижозлар билан бизнесни амалга ошириш
харажатлари (жумладан ходимлар учун тренинг харажатлари); ва
(в)
маъмурий ва бошқа умумий устама харажатлар.
Номоддий активнинг баланс қийматида
харажатларни тан олиш
тўхтатилади, қачонки номоддий актив раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган
ҳолатга келтирилганда. Шу туфайли, номоддий активдан фойдаланиш ёки уни
бошқа жойга кўчириш билан боғлиқ харажатлар унинг баланс қийматига
киритилмайди. Масалан, қуйидаги харажатлар номоддий активнинг баланс
қийматига киритилмайди:
(а)
номоддий актив раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга
келтирилган, лекин фойдаланилмаган пайтда сарфланган харажатлар; ва
(б)
активнинг маҳсулотига талаб шаклланаётган даврдаги зарарлар
каби дастлаб кўрилган операцион зарарлар.
Айрим операциялар номоддий активни тажриба-конструкторлик
ишлаб
чиқиш билан боғлиқ ҳолда содир бўлади, аммо улар номоддий активни
раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтириш учун зарур емас.
Ушбу иккинчи даражали операциялар тажриба-конструкторлик ишлаб
чиқишдан олдин ёки тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш давомида содир
бўлиши мумкин. Иккинчи даражали операциялар активни раҳбарият
кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтириш учун зарур бўлмаганлиги
туфайли, иккинчи даражали операциялар бўйича даромадлар ва тегишли
харажатлар бевосита фойда ёки зарарда тан олинади ва улар даромад ва
харажатнинг тегишли таснифларига киритилади.
Агарда номоддий актив учун тўлов одатий кредит шартлари доирасидан
ташқарида кечиктирилса, унинг қиймати пул маблағидаги нарх еквивалентига
тенг бўлади. Мазкур қиймат билан жами тўловлар орасидаги фарқ МҲХС 23
“Қарзлар бўйича харажатлар” га мувофиқ капитализация қилинмагунча, кредит
даври мобайнида фоизли харажат сифатида тан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: