“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси



Download 5,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/197
Sana10.06.2022
Hajmi5,53 Mb.
#653120
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   197
Bog'liq
9.ЎУМ-МҲХС- 2019-2020-11.09.2019

Товар-моддий захиралар”
га 
мувофиқ, товарлар, ишлаб чиқариш захиралари, хом-ашёлар, тугалланмаган 
ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотлар каби таснифларга ажратилади; 
(г) 
захиралар (резервлар) ходимларга ҳақ тўлаш бўйича захиралар ва 
бошқа моддаларга ажратилади; ва
(д) 
акциядорлик капитали ва захиралар (резервлар) тўланган капитал, 
қўшилган капитал ва захиралар каби ҳар хил туркумларга ажратилади. 
Хўжалик субъекти, ёки молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ёки 
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда, ёки изоҳларда, қуйидагиларни 
ошкор етиши лозим: 
(а) 
акциядорлик капиталининг ҳар бир туркуми бўйича: 
- чиқаришга рухсат етилган акциялар миқдори; 
- чиқарилган ва тўлиқ тўланган акциялар сони ҳамда чиқарилган аммо 
тўлиқ тўланмаган акциялар сони; 
- ҳар бир акциянинг номинал қиймати, ёки акциялар номинал қийматга 
ега емаслиги; 
- муомаладаги 
акциялар сонининг давр бошига ва охирига 
солиштирмаси; 
- ушбу туркумга бириктириладиган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, 
жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қайтариш бўйича чекловлар,
- хўжалик субъекти ёки унинг шуъба ёки қарам хўжалик жамиятлари 
егалик қилаётган хўжалик субъектидаги ҳиссалари; ва 
- опционлар ва акцияларни сотиш шартномалари бўйича чиқариш учун 
сақланаётган акциялар, шу жумладан уларнинг шартлари ва суммалари; ва 
(б) 
капиталдаги ҳар бир заҳира хусусияти ва мақсадининг тавсифи. 
Акциядорлик капиталига ега бўлмаган хўжалик субъекти, масалан 
ширкат ёки траст, талаб етилган еквивалент бўлган маълумотларни ошкор 
етиши лозим, бунда акциядорлик улушининг ҳар бир тоифасидаги давр 
мобайнидаги ўзгаришларни ва акциядорлик улушининг ҳар бир тоифасига 
бириктириладиган ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловларни акс еттирган ҳолда.
Агарда хўжалик субъекти: 
(а) 
улушли инструмент сифатида таснифланган қайта сотиладиган 
молиявий инструментни, ёки 
(б) 
фақат ликвидация жараёнида хўжалик субъектига унинг соф 
активларидаги пропорционал улушни бошқа томонга йетказиб бериш 
мажбуриятини юклайдиган ва улушли инструмент сифатида таснифланадиган 
инструментнимолиявий мажбуриятлардан капиталга ёки капиталдан молиявий 
мажбуриятларга қайта таснифлаганида, у бир тоифадан бошқа тоифага қайта 
таснифланган суммани (молиявий мажбуриятлардан капиталга ёки капиталдан 
молиявий мажбуриятларга) ҳамда ушбу қайта таснифлашнинг вақтини ва 
сабабини ошкор етиши лозим. 
Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот 
(умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот), фойда ёки зарар ва бошқа 
умумлашган даромадлар бобларига қўшимча тарзда, қуйидагиларни тақдим 


37 
етиши лозим: 
(а) 
фойда ёки зарар; 
(б) 
жами бошқа умумлашган даромадлар; 
(в) 
жами фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадларни қамраб 
олган ҳолда, давр учун умумлашган даромадлар. 
Агар хўжалик субъекти алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботни 
тақдим еца, у умумлашган даромадларни акс еттирадиган ҳисоботда фойда ёки 
зарар бўлимини тақдим етмайди. 
Хўжалик субъекти, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар 
БОБларига қўшимча тарзда, давр фойдаси ёки зарари ва бошқа умумлашган 
даромадларининг тақсимланиши сифатида қуйидаги моддаларни ошкор етиши 
лозим: 
(а) қуйидагиларга тегишли бўлган давр фойдаси ёки зарари: 

назорат ҳуқуқини бермайдиган улушлар, ва 

бош хўжалик субъектининг мулк егалари. 
(б) давр учун қуйидагиларга тегишли бўлган умумлашган даромадлар: 

назорат ҳуқуқини бермайдиган улушлар; 

бош хўжалик субъектининг мулк егалари. 
Агарда хўжалик субъекти фойда ёки зарарни алоҳида ҳисоботда тақдим 
еца, у (а) ни ушбу ҳисоботда тақдим етиши лозим. 
Бошқа МҲХСларда талаб етилган моддаларга қўшимча тарзда, фойда ёки 
зарар бўлими ёки фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот давр учун қуйидаги 
суммаларни акс еттирадиган, сатрларда кўрсатиладиган моддаларини ўз ичига 
олиши лозим: 
(а) 
асосий фаолиятдан олинадиган даромад; 
(б) 
амортизацияланган қиймат бўйича ҳисобга олинадиган молиявий 
активларни тан олишни тўхтатишдан юзага келадиган фойда ва зарарлар; 
(в) 
молиявий харажатлар; 
(г) 
улушли иштирок усули бўйича ҳисобга олинган қарам хўжалик 
жамиятларининг ва қўшма корхоналарининг фойда ёки зараридаги улуши; 
(д) 
агар молиявий актив қайта таснифланиб, ҳаққоний қиймат бўйича 
ҳисобга олинадиган бўлса, олдинги баланс қиймати билан унинг қайта 
таснифлаш санасидаги ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқдан юзага келадиган 
ҳар қандай фойда ёки зарар (МҲХС 9 да таърифланганидек); 
(е) 
солиқ харажати; 
(ж) 
жами тугатилган фаолиятлар бўйича ягона сумма (МҲХС 5 га 
қаранг). 
Бошқа умумлашган даромадлар бўлими давр учун бошқа умумлашган 
даромадларнинг сатрларда кўрсатиладиган моддларини тақдим етиши лозим, 
бунда улар хусусияти бўйича таснифланган (жумладан, улушли иштирок етиш 
усули бўйича ҳисобга олинган қарам хўжалик жамиятларининг ва қўшма 
корхоналарнинг бошқа умумлашган даромадларидаги улуши) ва шундай 
гуруҳларга гуруҳланган бўлиши керакки, улар бошқа МҲХСларга мувофиқ:
(а) 
кейинчалик фойда ёки зарарг сифатида қайта таснифланмайди; ва 


38 
(б) 
муайян шартлар бажарилгандан кейин фойда ёки зарар сифатида 
қайта таснифланади.
Хўжалик субъекти фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадларни 
акс еттирадиган ҳисобот(лар)да қўшимча сатрларда кўрсатиладиган 
моддаларини, сарлавҳаларни ва жамиларни тақдим етиши лозим, қачонки 
бундай тақдимот хўжалик субъектининг молиявий натижаларини тушунишда 
ўринли бўлса. 
Хўжалик субъекти фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадларни 
акс еттирадиган ҳисобот(лар)да ёки изоҳларда даромад ёки харажатнинг ҳар 
қандай моддаларини фавқулодда моддалар сифатида акс еттирмаслиги лозим.
МҲХС бошқа ҳолларда талаб етилмагунча ёки рухсат берилмагунча
хўжалик субъекти давр учун даромад ва харажатнинг барча моддаларини фойда 
ёки зарарда тан олиши лозим.
Хўжалик субъекти бошқа умумлашган даромадларнинг ҳар бир 
моддасига тегишли даромад солиғи миқдорини, жумладан қайта таснифлаш 
бўйича тузатишларини, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар 
тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда ошкор етиши лозим.
Хўжалик субъекти бошқа умумлашган даромадларнинг моддаларини: 
(а) 
тегишли солиқ таъсирларини чегирган ҳолда, ёки
(б) 
ушбу моддаларнинг уларга тегишли даромад солиғи солингунча 
бўлган қийматини алоҳида ва умумий даромад солиғининг ягона суммасини 
алоҳида кўрсатган ҳолда тақдим етиши мумкин. 
Агар хўжалик субъекти (б) муқобилини танласа, у солиқ суммасини 
фойда ёки зарар бўлимига кейинчалик қайта таснифланиши мумкин бўлган 
моддалар ва фойда ёки зарар бўлимига кейинчалик қайта таснифланмайдиган 
моддалар ўртасида тақсимлаши лозим. 
Хўжалик субъекти бошқа умумлашган даромадларнинг таркибий 
қисмларига тегишли бўлган қайта таснифлаш бўйича тузатишларни ошкор 
етиши лозим. 
Даромад ёки харажат моддалари аҳамиятли бўлса, хўжалик субъекти 
уларнинг хусусиятини ва суммасини алоҳида ошкор етиши лозим.
Даромад ва харажат моддаларининг алоҳида ошкор етилишини талаб 
етиши мумкин бўлган ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
(а) 
товар-моддий заҳираларни соф сотиш қийматигача ёки асосий 
воситаларни 
қопланадиган 
суммасигача 
камайтириш 
ҳамда 
бундай 
камайтиришларнинг қайта тикланиши ҳолати; 
(б) 
хўжалик 
субъекти 
фаолияти 
реструктуризацияси 
ва 
реструктуризация х харажатлари бўйича қилинган ҳар қандай захираларнинг 
тикланиши; 
(в) 
асосий воситалар моддаларининг ҳисобдан чиқарилиши; 
(г) 
инвестицияларнинг ҳисобдан чиқарилиши; 
(д) 
тугалланган фаолиятлар; 
(е) 
суд жараёнидаги ҳисоб-китоблар; ва 
(ж) 
қилинган захираларнинг бошқа қайта тикланиши. 


39 
Хўжалик субъекти фойда ёки зарарда тан олинган харажатлар таҳлилини 
уларнинг хусусиятига ёки хўжалик субъектидаги вазифасидан келиб чиққан 
таснифлашдан фойдаланган ҳолда, бунда қайси бири ишончли ва ўринлироқ 
маълумотларни таъминлашига қараб, тақдим етиши лозим. 
Харажатлар, молиявий натижаларнинг таркибий қисмларини ажратиб 
кўрсатиш мақсадида, тез-тез такрорланиши, фойда ёки зарар келтириш 
потенциали ва уларни олдиндан билиш мумкинлигига қараб фарқланиши 
мумкин бўлган иккиламчи туркумларга таснифланади. Бундай таҳлил иккита 
шаклдан бирида таъминланади. 
Таҳлилнинг биринчи шакли «харажатнинг хусусияти» бўйича таснифлаш 
усулидир. Хўжалик субъекти харажатларни фойда ёки зарарда уларнинг 
хусусиятига (масалан, ескириш, хом-ашёлар хариди, транспорт харажатлари, 
ходимларга ҳақ тўлаш ва реклама харажатлари) қараб бирлаштиради ва уларни 
хўжалик субъектидаги функциялар бўйича қайта тақсимламайди. Ушбу усул 
қўллаш учун оддий бўлиши мумкин, чунки харажатларни функционал 
туркумларга тақсимлаш зарурияти йўқ. Харажатнинг хусусияти бўйича 
таснифлаш усулини қўллаган ҳолда таснифлашга мисол қуйида келтирилган: 
Таҳлилнинг иккинчи шакли «харажатнинг функцияси» ёки «сотиш 
таннархи» усули бўлиб, у харажатларни сотиш таннархининг таркибий қисми 
сифатида уларнинг вазифасига қараб таснифлайди, масалан, сотиш ёки 
маъмурий харажатлари. Хўжалик субъекти ушбу усулда камида ўзининг сотиш 
таннархини бошқа харажатлардан алоҳида ошкор етади. Ушбу усул 
фойдаланувчиларга харажатларнинг хусусияти бўйича таснифланишига 
нисбатан ўринлироқ маълумотларни таъминлаши мумкин, аммо харажатларни 
вазифаларга қараб тақсимлаш ихтиёрий тақсимлашларни ва анча ҳукм 
чиқаришни талаб етиши мумкин. Харажатнинг функцияси бўйича таснифлаш 
усулини қўллаган ҳолда таснифлашга мисол қуйида келтирилган: 
Асосий фаолиятдан олинадиган даромадлар 
Х 
Сотиш таннархи
(Х) 
Ялпи фойда 
Х 
Бошқа даромадлар 
Х 
Сотиш харажатлари 
(Х) 
Асосий фаолиятдан олинадиган даромадлар 
Х 
Бошқа даромадлар 
Х 
Тайёр 
маҳсулотлар 
захираларидаги 
ва 
тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар 
Х 
Фойдаланилган хом-ашёлар ва материаллар 
Х 
Ходимларга ҳақ тўлаш харажатлари 
Х 
Ескириш ва амортизация харажатлари 
Х 
Бошқа харажатлар 
Х 
Жами харажатлар 
(Х) 
Солиққача бўлган фойда 
Х 


40 
Маъмурий харажатлар 
(Х) 
Бошқа харажатлар
(Х) 
Солиққача бўлган фойда 
Х 
Харажатларни функцияси бўйича таснифлайдиган хўжалик субъекти 
харажатларнинг хусусияти, жумладан ескириш ва амортизация харажатлари ва 
ходимларга ҳақ тўлаш харажатлари, бўйича қўшимча маълумотларни ошкор 
етиши лозим. 
Капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги маълумотларни 
ўз ичига олади: 
(а) 
давр учун жами умумлашган даромад, бунда унинг бош хўжалик 
субъекти егаларига ва назорат ҳуқуқини бермайдиган улушлар егаларига 
тегишли жами миқдорларни алоҳида кўрсатган ҳолда; 
(б) 
капиталнинг ҳар бир қисми учун, МҲХС 8 га мувофиқ тан олинган 
ретроспектив қўллашнинг ёки ретроспектив қайта ҳисоблашнингтаъсирлари; ва 
(в) 
капиталнинг ҳар бир қисми учун, давр бошидаги ва охиридаги 
баланс қиймати ўртасидаги солиштирма, бунда қуйидагилардан юзага 
келадиган ўзгаришларни алоҳида ошкор етган ҳолда: 

фойда ёки зарар; 

бошқа умумлашган даромадлар; ва 

мулк егалари билан уларнинг мулк егалари сифатида амал 
қилишидаги операциялар, бунда мулк егалари томонидан қилинган 
қўйилмаларни ва уларга тақсимланга суммаларни ҳамда назоратни йўқотишга 
олиб келмайдиган шўъба хўжалик жамиятларидаги егалик улушидаги 
ўзгаришларни алоҳида кўрсатган ҳолда. 
Капиталнинг ҳар бир қисми бўйича хўжалик субъекти ёки капиталдаги 
ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ёки изоҳларда, бошқа умумлашган 
даромадларни моддама-модда таҳлилини тақдим етиши лозим. 
Хўжалик субъекти ёки капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда 
ёки изоҳларда, давр мобайнида мулк егаларига тақсимотлар сифатида тан 
олинган дивидендлар суммасини ва битта акцияга тўғри келадиган дивидендлар 
суммасини тақдим етиши лозим. 
Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар, молиявий ҳисоботлардан 
фойдаланувчилар хўжалик субъектининг пул маблағлари ва уларнинг 
еквивалентларини ҳосил қилиш қобилиятини ҳамда хўжалик субъектининг 
ушбу пул оқимларидан фойдаланиш еҳтиёжини баҳолаши учун асос 
яратадилар. БҲХС 7 пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларини тақдим етиш 
ва ошкор етиш учун талабларни белгилайди.
Фойдаланувчилар молиявий ҳисоботларни тушуниши ва уларни бошқа 
хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан таққослаши осон 
бўлиши учун, хўжалик субъекти одатда изоҳларни қуйидаги тартибда тақдим 
етади: 
(а) 
МҲХСларга мувофиқлиқ тўғрисида бирдириш; 
(б) 
қўлланилган муҳим ҳисоб сиёсатларининг қисқа баёни; 


41 
(в) 
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботларда, фойда ёки зарар ва 
бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да, капиталдаги 
ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботларда ва пул оқимлари тўғрисидаги 
ҳисоботларда тақдим етилган моддалар бўйича ёрдамчи маълумотлар, бунда 
уларнинг тартиби ҳар бир ҳисобот ва ҳар бир модда тақдим етиладиган 
тартибда бўлади; ва 
(г) 
бошқа ошкор етиладиган маълумотлар, жумладан: 

шартли мажбуриятлар (МҲХС 37 га қаранг) ва тан олинмаган 
шартнома мажбуриятлари, ва 

номолиявий ошкор етишлар, масалан хўжалик субъектининг 
молиявий хатарни бошқариш мақсадлари ва сиёсатлар (МҲХС 7 га қаранг). 
Хўжалик субъекти муҳим ҳисоб сиёсатларининг қисқа баёнида 
қуйидагиларни ошкор етиши лозим: 
(а) 
молиявий ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланилган баҳолаш 
асослари ва 
(б) 
молиявий ҳисоботларни тушунишда ўринли бўлган қўлланилган 
бошқа ҳисоб сиёсатлари. 
Хўжалик субъекти изоҳларда қуйидагиларни ошкор етиши лозим: 
(а) 
молиявий ҳисоботларни чоп етишга рухсат етилишидан олдин 
таклиф қилинган ёки еълон қилинган, аммо давр давомида мулк егаларига 
тақсимот сифатида тан олинмаган дивидендлар суммаси ҳамда бундай 
дивидендларнинг битта акцияга тўғри келадиган суммаси; ва 
(б) 
тан олинмаган ҳар қандай кумулятив имтиёзли дивидендлар 
суммаси. 
Хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор етиши лозим, агарда молиявий 
ҳисоботлар билан чоп етилган бирор маълумотларда ошкор етилмаган бўлса: 
(а) 
хўжалик субъектининг доимий юридик адреси ва унинг юридик 
шакли, унинг ташкил етилган мамлакати, унинг рўйхатдан ўтган офиснинг 
манзили (ёки бизнеснинг асосий жойи, агарда рўйхатдан ўтган офисининг 
адресидан фарқ қилса); 
(б) 
хўжалик субъекти операциялари ва асосий фаолияти хусусиятининг 
тавсифи; 
(в) 
гуруҳнинг бош хўжалик субъекти ва якуний бош хўжалик 
субъектининг номи; ва 
(г) 
агар хўжалик субъектининг фаолияти муддати чекланган бўлса, 
унинг фаолиятининг муддати тўғрисидаги маълумотлар. 

Download 5,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish