Молиявий ҳисоботнинг бетарафлик принципи. Молиявий ҳисоботда келтириладиган ахборотлар ишончли бўлиши учун ғаразлиликдан мустақил бўлиши керак.
Ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги принципи. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги ушбу даврда мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни акс эттиришини билдиради. Агар даромадлар ва харажатларнинг айрим турлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг бирор-бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. Бу бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига ҳам тааллуқлидир.
Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш принципи. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннархи ёки харид қилиш қиймати баҳолашга асос бўлишини назарда тутади. Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳолаш харид қилиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Тушунарлилик принципи. Молиявий ҳисоботларда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун очиқ ва тушунарли бўлиши керак.
Аҳамиятлилик принципи. Молиявий ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг эҳтиёжларини қондириши ва уларга операцион, молиявий ва хўжалик фаолияти ходисаларига баҳо беришда ёрдамлашиши учун аҳамиятли бўлиши керак. Молиявий ахборотнинг аҳамиятлилиги шундан иборатки, бу ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида ва операцион, молиявий ҳамда хўжалик фаолият ҳодисаларига баҳо беришда уларнинг эҳтиёжини қолдириши керак. Ахборотнинг моҳияти ва қиймати (муҳимлиги) унинг аҳамиятлилигига таъсир қилиши мумкин.
Мухимлик принципи. Агар ахборотнинг киритмаслик ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади. Ахборотнинг аҳамиятлилига унинг моҳияти ҳам, шунингдек унинг қиммати (мухимлиги) ҳам таъсир ўтказиши мумкин.
Молиявий ҳисоботларда бир моддада тавсифи ва вазифалари жиҳатидан ўхшашлари билан умумлаштирилиши керак бўлган ёки алоҳида кўрсатилмаслиги керак бўлган суммалар акс эттирилади.
Бироқ, якка тартибда ҳам, биргаликда ҳам муҳим ҳисобланган ахборот бошқа ахборот билан тўлиғича умумлаштирилмаслиги керак. Шу муносабат билан, агар ахборотнинг ёритиб берилмаслиги фойдаланувчилар молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилиши мумкин бўлса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.
Муҳимлилик уни ўтказадиган алоҳида аниқ ҳолатларда кўриб чиқиладиган модданинг ҳажмига боғлиқ бўлади.
Молиявий ҳисобот тавсифи ва вазифалари бўйича гуруҳларга таркибий бирлаштирилган хўжалик операцияларини қайта ишлаш натижасидир. Мазкур жараённинг якунловчи босқичи бўлиб молиявий ҳисоботларда ёки модда кўринишида тушунтиришларда акс эттириладиган, қисқа кўринишда тасниф эитлган ахборот такдим этиш ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботда айрим кўрсаткичларни ажратиб кўрсатиш ёки уларни бошқа кўрсаткичлар билан бир моддага бирлаштириш ҳам муҳимдир. Шу учун, агар активлар ёки пассивларнинг, даромадлар ёки харажатларнинг айрим моддалари муҳим бўлмаса, бундай ҳолларда модда ёки моддалар жамининг тавсифи ва ҳажми бир вақтнинг ўзида баҳоланади. Холатга қараб модданинг тавсифи ёки ҳажми белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Агар дастлабки ахборот муҳим бўлмаса, келтирилган бундай ахборотларни ёритиб кўрсатиш талабларини бажаришга ҳожат бўлмайди. Бироқ, агар умумий фойдаланишга мўлжалланган молиявий ҳисоботларда муҳим ахборот бошқа муҳим ахборот билан бир моддада бирлаштирилган бўлса, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бу ахборотни ёритиб бериш зарур.
Муҳимлик молиявий ҳисоботда келтирилган тушунарлилик ва аниқлик даражаси билан боғлиқ. Ахборотни минг ёки миллионгача яхлитлаштириш чоғида муҳимлик тамойили бузилмаган пайтгача аниқлик даражасидан фойдаланишга йўл қўйилади.