Пул ўлчов бирлиги хўжалик жараёнлари ва воситаларини ягона ўлчовда (пулда) умумлаштиришда қўлланилади.
1.3. Хўжалик ҳисобнинг турлари.
Хўжалик ҳисоби ягона бир тизим бўлиб, унинг ажралмас, бир-бири билан ўзаро боғлиқ қуйидаги уч турлари мавжуд. Тезкор ҳисоб, статистика ҳисоби ва бухгалтерия ҳисоби. Уларнинг ҳар бири ўзнинг аниқ объектлари, вазифалари ва хусусиятларига эга.
1. Тезкор ҳисоб, бу ҳисоб халқ хўжалиги тармоқлари корхона, муассаса, ташкилотларининг айрим бир бўлимларида содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ҳақида зарурий маълумот ва кўрсаткичларни жорий кузатиш ва назорат этиш орқали тегишли жойларга етказиш ва бу маълумотлардан тегишли мақсадларда фойдаланиши имконини беради. Бу ҳисобда ҳамма алоқа воситаларидан (телефон, телеграф, оғзаки ёки ҳужжатлардан) фойдаланилади, шунингдек, ўлчов бирликларининг 3 туридан ҳам фойдаланилади. Тезкор ҳисобнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири маълумотни тезда йиғилиши ва тезда етказилишидир. Мисол, товар заҳиралари миқдори, ходимларнинг ишга келган ёки келмаганлиги, меҳнат ҳақи берилгани, мол етқазиб берувчилардан товарлар келганлиги, сотилган товардан келган тушум ва х.к лар ҳақидаги тезкор маълумотлар.
2. Статистика ҳисоби - жамиятимизда юз бераётган оммавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳодисаларни ўрганиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир. Хўжалик ҳисобининг бу тури бутун давлат иқтисодиётини ва унинг тармоқларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга йўналтирилган. Унинг объекти алоҳида корхона, ташкилот, давлат иқтисодиёти ёки унинг бирор тармоғи бўлиши мумкин.
Статистика ҳисоби маълум бир вақтда бутун халқ хўжалиги ҳамда алоҳида бир олинган корхона, ташкилот, муассасалар ижтимоий ривожланиш қонуниятларини миқдорий ифодалаш. Статистика ҳисоби хўжалик 4 фаолиятини бир турдаги оммавий ҳодисаларни: маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат унумдорлиги ўсиши, таннарҳни пасайтириш, режани бажарилиши, шу билан бирга ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни, яъни аҳоли сонини ўзгариши, маданият, согликни саклаш ишларини бориши ва бошқаларни ўрганади, ҳамда назорат қилади. Статистик ҳисобда муайян методик усуллардан, яъни статистик кузатиш, статистик йиғиш, статистик гуруҳлаш, ўрта миқдорни олиш, танлаб ўрганиш ва хакозолардан фойдаланилади. Статистика хисобининг курсаткичларини хисоблаб чикиш учун хам барча мавжуд улчов бирликлар – натура, мехнат ва пул улчов бирликларидан урганилаётган ходисанинг мазмуни ва куйилган вазифаларига караб фойдаланилади.
Статистик ҳисоб вазифалари билан бухгалтерия ва оператив ҳисоб юритиш узвий боғлангандир. Шунинг учун ҳам халқ хўжалик ҳисобида статистика ҳисоби ташкил қилувчи роли ўйнайди.
Статистик хисоб урганаётган объекти ва куйилган максадига караб натура, мехнат ва пул улчов бирликларидан, умумлашган курсаткичларни олиш учун оператив ва бухгалтерия хисоби маълумотларидан кенг маънода фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |