Актив хисобвараклар дебетида хисобот даврининг боши ва охиридаги колдикдар, шунингдек мол-мулкнинг купайиши билан боглик барча узгаришлар, кредитида - мол-мулкнинг таркибида камайиш билан боглик барча узгаришлар акс этади. Сальдо хисобга олинмаган холда купайиш ва камайишларнинг умумий суммаси айланмалар деб аталади.
ДОИМИЙ ХИСОБВАРАКЛАР
Активлар
.+
|
.-
|
DT cчёт номери КТ
|
Ой бошига қолдиқ
|
|
Ой давомидаги актив купайиши
|
Ой давомидаги актив камайиши
|
Ой охирига қолдиқ
|
|
Капитал ва мажбуриятларни хисобга олиш учун мулжалланган хисобвараклар пассив хисобвараклар деб аталади. «Устав капитали», «Банкларнинг киска муддатли кредитлари», «Узок муддатли карзлар» ва бошка хисобвараклар пассив хисобваракларга киради.
Пассивлар
.-
|
.+
|
DT cчёт номери КТ
|
|
Ой бошига қолдиқ
|
Ой давомидаги пассив кмайиши
|
Ой давомидаги пассив купайиши
|
|
Ой охирига қолдиқ
|
Вактинчалик (транзит) хисобракамлар - бу молиявий натижалар тугрисидаги хисоботнинг элементлари акс эттириладиган хисобвараклардир. Булар таркибига даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарларни хисобга олиш хисобвараклари киради. Ушбу хисобвараклар хар бир хисобот даврининг охирида ёпилади ва шунинг учун улар хеч качон колдикка (сальдо) эга булмайди.
ВАКТИНЧАЛИК ХИСОБВАРАКЛАР
ДАРОМАДЛАР
.-
|
.+
|
DT cчёт номери КТ
|
|
0
|
Ой давомидаги даромадларнинг камайиши
|
Ой давомидаги даромадларнинг купайиши
|
|
0
|
ХАРАЖАТЛАР
.+
|
.-
|
DT cчёт номери КТ
|
|
0
|
Ой давомидаги харажатларнинг купайиши
|
Ой давомидаги харажатларнинг камайиши
|
|
0
|
Шунингдек, контрактив ва контрпассив хисобвараклар хам қўлланилади.
Контрактив_х'>Контрактив хисобваракдар - бу пассив хисобвараклар, лекин активнинг соф қийматини хисоблаш учун улар бўйича сальдо муайян актив хисобварагининг сальдо суммасидан айирилади. Масалан, 0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини хисобга олувчи хисобвараклар» гурухининг хисобвараклари уз мохиятига кура пассив хисобвараклардир, лекин улар баланснинг активида 0100-«Асосий воситаларни хисобга олувчи хисобвараклар» гурухи хисобваракларидан кейин жойлаштирилади, чунки асосий воситапар колдик кийматини хисоблаш учун уларни кийматини камайтиради. Бундай хисобваракларга 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган хисобвараклар» хисобварагига нисбатан контрактив булган ва харидорлар дебиторлик карзи суммасини камайтириб, унинг соф суммасини курсатадиган 4910-«Даргумон карзлар буйича резерв» хисобвараги киради. Контр пассив хисобварақлар – бу актив булган хисобвараклардир, лекин муайян пассив хисобвараклар буйича колдикларни камайтириш учун улар бўйича колдик баланснинг пассивида акс эттирилади. Масалан, 8600-«Сотиб олинган хусусий акцияларни хисобга олувчи хисобвараклар» гурухииинг хисобвараклари актив хисобвараклар булганлиги билан, улар баланснинг пассивида 8300-«Устав капиталини хисобга олувчи хисобвараклар» гурухидан кейин жойлаштирилади ва акциядорлик жамияти акциядорлик капиталининг камайишига олиб келади,
Маълумотни батафсил кўрсатиш буйича синтетик ва аналитик хисобвараклар ажратилади.
Синтетик счётлар умумлаштирилган хисобни юритиш учун ишлатиладн ва факат пул жихатдан юритилади.
Аналитик счётлар бухгалтерия хисоби объектларини батафсил деталлаштирилган холда юритиш учун фойдаланилади ва натурал ва пул куринишида юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |