Бухгалтерия хисоби



Download 0,58 Mb.
bet8/63
Sana09.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#487486
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63
Bog'liq
Бухгалтерия китоби

Улар шунингдек
Шаклланиш манбалари буйича пассивлар:
ўз маблаглари (хусусий капитал) хисобига харид килинган активлар
карз маблаглари (мажбуриятлар) хисобига харид килинган активларга ажратилади.
Ўз маблаглари манбалари (хусусий капитал) (8000-8910) корхонага доимий фойдаланиш учун бириктирилган бўлиб, унинг хўжалик фаолияти жараёнида ошириб борилади.
Қарз маблаглари (қарзга олинган капитал) манбалари (6000-7990) (корхона тасарруфига муайян муддатга келиб тушади, бу муддат тугаши билан улар мулкдорга фоизи билан ёки фоизсиз кайтарилиши керак.
Хусусий капитал таъсисчиларнинг, яъни корхона мулкдорларининг мулки бўлмиш айнан шу активларни кўрсатади. Хусусий капитал хўжалик юритувчи субъектнинг унинг таъсисчилари олдидаги карзи микдорини кўрсатади деб таъкидлаш хам мумкин. Бу мажбуриятлар таъсисчилар томонидан корхонани тугатиш (устав капитали) ёки двидендларни хисоблаш (таксимланмаган фойда) пайтида талаб килинади.
Ўз маблаглари манбаларига биргаликда хусусий капитални ташкил этувчи устав, кушилган ва резерв капитали, таксимланмаган фойда, резервлар, максадли тушумлар, дотациялар ва субсидиялар киради.
Устав капитали - корхонанинг ўз мол-мулкини шакллантиришнинг асосий манбаи. У таъсис хужжатлари билан белгиланган хажмларда унинг фаолиятини таъминлаш учун корхонани яратиш жараёнида асосий воситалар, номоддий активлар ва пул маблаглари кўринишида корхона мол-мулкига таъсисчилар кўшган улушлари кийматининг йигиндисини кўрсатади. Ушбу сумма корхона уставида акс эттирилади ва корхона таъсисчилари карори бўйича таъсис хужжатларига тегишли ўзгартишлар киритиш хамда уставни кайтадан руйхатдан ўтказиш ёки унга кўшимчалар киритиш йули билан ўзгартирилиши мумкин.
Қўшилган капитал кўшимча акциялар чиқариш ва уларни номинал кийматдан ортикча нархда сотишдан пайдо бўладигаи эмиссия даромадларидан иборат. Шунингдек бунда устав капиталини шакллантиришдаги курс фарки хам акс эттирилади.
Резерв капитали конунчилик ва таъсис хужжатларига мувофик соф фойдадан ажратмалар йули билан барпо этилади. Ундан дивидендлар тўлашда, ушбу максад учун хисобот йилида фойда бўлмаганда ёки етарлича бўлмаганда, хисобот йилидаги корхонанинг кутилмаган зарарлари ва йўкотишларида фойдаланилади. Унга юридик ва жисмоний шахслардан текинга олинган мол-мулкнинг киймати хам киритилади. Резерв капитали таркибида кайта бахолаш пайтида шаклланган кийматлар хам хисобга олинади.
Таксимланмаган фойда - даромадлар харажатлардан ошганда пайдо буладиган корхонанинг ижобий молиявий фаолияти натижаси.
Мақсадли тушумлар - бу грантлар ва субсидиялар, яъни хукумат идоралари, юридик ва жисмоний шахслардан максадли молиялаш куринишидаги кайтарилмайдиган тушумлар. Бу маблаглар катьиян белгиланган максадларга сарфлашини керак.
Мажбуриятлар берилган корхонанинг бошка юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мавжуд кредиторлик карзини акс эттиради. Мажбуриятлар ўтган даврдаги битимлар, ўтган даврдаги вокеалар натижасидир, яъни корхонада мажбуриятлар хосил бўлишига олиб келувчи вокеалар содир этилган (пул маблаглари ўтказилмаган холда иш хаки, турли ажратмалар, соликлар хисобланган, товарлар харид килинган ва бошқалар) бўлиши керак. Мажбуриятларни тартибга солиш, яъни улар бўйича хисоб-китобларни амалга ошириш иктисодий нафларни ўзида мужассамлашган иктисодий ресурсларнинг олиб кетишига олиб келади.
Кечиктирилган мажбуриятлар- бу жорий даврда хўжалик юритиш холатлари ва ходисалари туфайли вужудга келган, лекин келгуси даврлардаги молиявий натижалар тугрисидаги хисоботда тан олинадиган даромадлар. Буларга ижара берувчи томонидан олдиндан олинган ижара тулови, олдиндан чипта сотишдан олинган маблаглар, даврий матбуотга кейинги йил учун обуна тулови ва бошкалар киради.
Кредиторлик қарзи - корхонанинг бошка юридик ёки жисмоний шахсларга карзи, одатда, товар-моддий бойликларни, кўрсатилаётган хизматларни қабул қилиш, олдиндан тўловни олиш ва якуний хисоб-китобни амалга ошириш ўртасидаги вақт узилишида юзага келади.
Кредитор карзи тўлов муддати бир йилдан ортик бўлганда узок муддатли ва тўлов муддати бир йилдан кам бўлганда қиска муддатли турларга булинади.
Даромадлар хисобот даврида активларни ошишига ёки мажбуриятларни камайишига олиб келувчи иктисодий нафларнинг ошишидир.
Даромадларга махсулот (ишлар ва хизматлар)ни, товарларни ёки бошка активларни сотишдан тушум, олинадиган фоиз ва двидендлар, ижара тулови, валюта хисобвараклари буйича мусбат курс фарклари, кайтарилмайдиган молиявий ёрдам ва бошкалар киради.
Бухгалтерия хисобида даромадлар пул маблаглари ўтказилган пайтда эмас, балки хакикатдан хам уларга эришилган даврда тан олиниши (акс эттирилиши) лозим. Шу ўринда, агар корхонага харидорлардан олдиндан тўлов келиб тушса, шу пайт мажбуриятлар пайдо бўлади, товар ортилган, яъни даромад тан олинган пайтда эса, ушбу мажбуриятлар камаяди. Агар корхона пул олмасдан туриб товарни юклаб жўнатса, товарни юклаб жўнатиш пайтида харидорларни корхона олдида дебиторлик карзи вужудга келади, яъни активлар ошади.
Харажатлар - хисобот даврида активларни камайишига ёки мажбуриятларни ошишига олиб келувчи хисобот даври мобайнидаги иктисодий нафнинг камайишидир. Харажатларга махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чикариш бўйича харажатлар, маҳсулотларни сотиш билан боғлик харажатлар, маъмурий ва умумхужалик харажатлари, фоиз ва двидендларни тулаш буйича харажатлар, ижара хакларини тулаш билан боглик харажатлар, манфий курс фарклари ва бошка харажатлар киради.
Бухгалтерия хисобида даромадлар каби, харажатлар хам пул маблаглари кўчирилган даврда эмас, улар хакикатда юзага келган даврда акс эттирилиши лозим. Шу ўринда, махсулот ёки товарларни сотиш пайтида улар таннархининг хакикий камайиши акс эттирилади, бу эса активларнинг камайишига олиб келади, шунингдек ёритиш, иситиш, ижара хаки, туланадиган фоизлар каби харажатлар хар бир хисобот даврининг охирида акс эттирилиши лозим, бу эса мажбуриятлар пайдо булишига олиб келади, чунки улар учун туловлар келгуси хисобот даврида амалга оширилади.
Маълум бир давр учун корхона фаолияти буйича молиявий натижаларни аниклашда даромад ва харажатлар ўртасидаги фарк, яъни фойда ёки зарар аникланади.
Фойда- бу даромадларнинг харажатлардан ошишидир, натижада капитал ошиши вужудга келади (мулкдорлар куйилмалари хисобига эмас).
Зарар- бу харажатларнинг даромадлардан ошишидир, натижада корхона капитали камайиши вужудга келади.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish