II. Айланма активлар:
ишлаб чиқариш заҳиралари (10, 11, 15, 16) тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, пул маблағлари) дебиторлар.
Баланснинг пассив қисми ҳам 2 бўлимдан иборат:
I. Бўлим. Уз маблағларининг манбалари: устав капитали, заҳира капитали, тақсимланмаган фойда, келгуси давр даромадлари ва х.к.
II. Бўлим. Мажбуриятлар: банкдан олинган кредитлар, банкдан ташқари корхоналардан олинган қарзлар, олинган бунаклар ва кредиторлик мажбуриятлари.
Балансдаги моддалар бўйича кўрсаткичлар ҳисобот йили бошига ва ҳисобот даври охирига кўрсатилади. Бундай тартиб урнатилишига сабаб, иккала муддатдаги маъулумотларни ўрганиш, солиштириш орқали хўжалик маблағлари ва хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини ўзгариб бориш ҳисобот хулосага келиш, маълум бир зарур фикрларга келиш мумкин. Хамда уларнинг натижасида оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади.
Бу андозадаги баланс бланкасидаги сатрлар бир нечта бўлиб, моддалари ҳам турличадир. Аммо ундаги моддаларнинг нечтасида кўрсаткичлар акс эттирилиши, корхонанинг халқ хўжалигининг қайси тармоғига қарашлилигига, корхона қайси мулкчилик шаклига асосланганлигига, унинг фаолият микёси қай даражадалиги каби омилларга боғлиқ бўлади.
Баланснинг аҳамияти шундаки, ундаги маълумотлар асосида корхона фаолияти ўрганилади, тахлил этилади, ички имкониятлар топилади ва умуман корхона бошқаруви учун хизмат қилади. Бундан ташқари иқтисодиётдаги туб ўзгаришлар натижасида вужудга келган турли мулкчилик шароитидаги ташқи фойдаланувчилар (акциядорлар, инвесторлар) учун ҳам корхона ҳисобот маълумотга эга бўлишида катта аҳамият касб этади.
Баланс иккала қисми жами суммалари тенг бўлиши шарт Бу тенглик активда хўжалик маблағлари пассивда эса шу маблағларнинг манбалари акс эттирилиши билан изоҳланади Баланс сўзи тенглик тарозунинг икки палласи деган маъноларни билдиради.
2. Хўжалик жараёнлари натижасида балансдаги ўзгаришлар.
Корхона фаолиятини амалга ошириш давомида турли жараёнлар рўй бериб, бу жараёнлар натижасида шу корхонасига тегишли бўлган хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари таркибий ва миқдорий жихатдан ўзгаради. Балансга таъриф берилганида унинг икки қисми - актив ва пассив томонлари мос равишда хўжалик маблағлари ва хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини акс эттиради дейилди. Демак, табиийки, хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбаларининг хўжалик жараёни натижасида ўзгариши балансда ўзгариш рўй беришига олиб келади. Сабаби ўзгариш натижасида хўжалик маблағининг ўзаро икки тури ёки, маблағ манбалари турларининг икки ёки ундан ортиги ўзгариши ёки ҳам маблағ ва ҳам улар ташкил топиш манбалари бирданига ўзгариши мумкин.
Хўжалик жараёнларининг балансдаги ўзгаришларга таъсирини 4 турга ажратиш мумкин. Қуйида шу хил ўзгаришларга мисол келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |