БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (1-СОНЛИ ШАКЛ)
Бухгалтерия баланси ҳисобот кунидаги корхонанинг мол-мулки таркиби (активда) ва уни шакллантириш манбаларини (пассивда) акс эттиради.
Баланс раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланиб, уларнинг имзолари муҳр билан тасдиқланади.
Баланс тузиш чоғида шуни эсдан чиқармаслик лозимки:
- актив ва пассив моддалар ўртасида ўзаро ҳисобга олинишга йўл қўйилмайди;
- амортизация қилинадиган мулк (асосий воситалар ва номоддий активлар) қолдиқ қиймати билан акс эттирилади;
- дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, шунингдек молиявий қўйилмалар қисқа ва узоқ муддатга бўлинган ҳолда кўрсатилади.
Корхонада тегишли активлар, пассивлар ва операциялар бўлмаганлиги сабабли баланснинг бирор-бир моддаси тўлдирилмаган тақдирда баланснинг бу сатрига чизиқ тортиб қўйилади.
Манзил қисми
Баланс активи
Баланс пассиви
Балансдан ташқари ҳисобварақларда ҳисобга олинадиган
қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома
Манзил қисми
Баланс шаклининг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
а) “Корхона, ташкилот” реквизити - корхонанинг тўлиқ номи (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига мувофиқ) ва КТУТга кўра унинг коди кўрсатилади;
б) “Тармоқ” реквизити - корхона тармоғи ва ХХТУТга кўра тармоқ коди кўрсатилади;
в) “Ташкилий-ҳуқуқий шакл” реквизити - корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва ТҲШТга кўра ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг коди кўрсатилади;
г) “Мулкчилик шакли” реквизити - корхонанинг мулкчилик шакли ва МШТга кўра мулкчилик шаклининг коди кўрсатилади;
д) “Вазирликлар, идоралар ва бошқалар” реквизити - ихтиёрида корхона турган (агар у мавжуд бўлса) ва унга молиявий ҳисобот йўналтириладиган органнинг номи ҳамда ДБИБТга кўра ушбу органнинг коди кўрсатилади;
е) “Солиқ тўловчининг идентификация рақами” реквизити - СТИР бўйича корхонанинг идентификация рақами кўрсатилади;
ж) “Ҳудуд” реквизити - МҲТБТ бўйича код кўрсатилади;
з) “Манзил” реквизити - корхонанинг тўлиқ юридик манзили кўрсатилади.
Баланс активи
I бўлим. "Узоқ муддатли активлар"
II бўлим. "Жорий активлар"
I бўлим. "Узоқ муддатли активлар"
010, 011, 012 - сатрлар "Асосий воситалар"
020, 021, 022 - сатрлар "Номоддий активлар"
030-сатр "Узоқ муддатли инвестициялар, жами"
040-сатр "Қимматли қоғозлар"
050-сатр "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар"
060-сатр "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар"
070-сатр "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар"
080-сатр "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар"
090-сатр “Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар”
100-сатр “Капитал қўйилмалар”
110-сатр “Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари”
120-сатр “Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар”
130-сатр “I бўлим бўйича жами”
010, 011, 012 - сатрлар "Асосий воситалар"
010-сатр бўйича асосий воситаларни ҳисобга олувчи 0100 ва 0310 ҳисобварақларда ҳисоби юритиладиган хусусий ва узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар дастлабки (тиклаш) қиймати бўйича акс эттирилади.
011-сатр бўйича ҳисоби 0200 ҳисобварақда юритиладиган асосий воситалар бўйича ҳисоблаб ёзилган эскириш суммаси келтирилади.
012-сатр бўйича 010-“Дастлабки (тиклаш) қиймат” ва 011-“Эскириш суммаси” сатрлари фарқи акс эттирилади.
020, 021, 022 - сатрлар "Номоддий активлар"
020-сатр бўйича номоддий активлар дастлабки қиймати бўйича, яъни корхонанинг узоқ муддат даврда хўжалик фаолиятида ишлатиладиган ва даромад келтирадиган номоддий активларни харид қилиш, яратишга доир харажатлари суммаси акс эттирилади.
Номоддий активлар ҳисоби номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (0400) юритилади.
Бу модда бўйича шунингдек гудвилл суммаси ҳисобот даврида амалга оширилган ҳисобдан чиқаришлар чегирилган ҳолда акс эттирилади.
021-сатр бўйича номоддий активлар бўйича ҳисоблаб ёзилган амортизация суммаси акс эттирилади. Амортизация ҳисоби номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи контрактив ҳисобварақларда (0500) юритилади.
022-сатр бўйича номоддий активлар қолдиқ қиймати бўйича, яъни ҳисоблаб ёзилган амортизация чегирилган ҳолда кўрсатилади (020-“Дастлабки қиймат” ва 021-“Амортизация суммаси” сатрлари фарқи).
030-сатр "Узоқ муддатли инвестициялар, жами"
“Узоқ муддатли инвестициялар” моддаси (030-сатр) бўйича қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари, чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга қўйилган маблағлар суммаси ҳамда ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига кўра бошқа узоқ муддатли инвестициялар кўрсатилади. Бу сатр баланснинг 040, 050, 060, 070, 080 - сатрларини жамловчи ҳисобланади. Баланснинг ушбу сатри бўйича қимматли қоғозлар қиймати корхона томонидан улар бўйича даромадлар олиш бир йилдан ортиқ муддатга режалаштирилиши ёки харид қилинган қимматли қоғозларнинг белгиланган сўндириш муддати бир йилдан ошиши шартида акс эттирилади . Бошқа ҳолларда қимматли қоғозлар қиймати баланснинг 370-сатри бўйича акс эттирилади, ҳисоб эса 5800-"Қисқа муддатли инвестициялар" гуруҳи ҳисобварақларида юритилади.
040-сатр "Қимматли қоғозлар"
“Қимматли қоғозлар” моддаси (040-сатр) бўйича шуъба ва қарам жамиятларнинг қимматли қоғозларидан ташқари облигациялар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга қўйилган маблағлар акс эттирилади. Қимматли қоғозлар худди шундай номланган 0610 - ҳисобварақда юритилади.
050-сатр "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар"
“Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар” моддаси (050-сатр) бўйича 0620-“Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар” ҳисобварағида ҳисобга олинадиган шўъба хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига қўйилган маблағлар кўрсатилади.
Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик жамияти ҳисобланади (ЎзР ФКнинг 67-моддаси).
060-сатр "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар"
“Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар” моддаси (060-сатр) бўйича қарам хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига қўйилган маблағлар акс эттирилади.
Бундай инвестицияларнинг ҳ