Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Ҳалқаро юк ташиш алоқалари (СМГС юк хатиларини) ҳужжатларини тўлдириш бўйича изоҳлар



Download 3,14 Mb.
bet48/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

4.18. Ҳалқаро юк ташиш алоқалари (СМГС юк хатиларини) ҳужжатларини тўлдириш бўйича изоҳлар


Умумий низом
Юк хати қуйидаги варақлардан ташкил топган:

  1. юк хатининг асл нусҳаси (манзил бекатгача юк билан бирга юборилиб, юк қабул қилувчига юк ва 5 варақ билан топширилади);

  2. йўл ведомости (манзил бекатгача юк билан бирга бориб, манзил темир йўлда қолади);

  3. юк хати дубликати (ташиш шартномаси тузилгандан сўнг юк жўнатувчига берилади);

  4. юкни бериш варағи (манзил бекатгача юк билан бирга бориб, манзил темир йўлда қолади);

  5. юкнинг етиб келганлиги ҳақидаги маълумотнома (манзил бекатгача юк билан бирга юборилиб, юк қабул қилувчига юк ва 1 варақ билан топширилади);

шунингдек, йўл ведомостининг жўнатувчи темир йўл ва транзит темир йўллар учун мўлжалланган зарур миқдордаги нусхалари.
1 ва 5 варақлар, шунингдек, 2 ва 4 варақлар чап томонидан ўзаро бириктирилган бўлиши зарур. 1-5 варақлар юк хати варағининг юқори ҳошиясидан бириктириб қўйилиши ҳам мумкин.
Жўнатувчи берилган юкни ташиш учун зарур бўлиб, юк хатининг олд томонида жойлашган қалин чизиқ билан ажратилмаган графаларини тўлдиради.
Юк хатининг қалин чизиқ билан белгиланган барча графаларини темир йўл тўлдиради.
Юк хатига киритилаётган маълумотлар графа ва қатор миқёсида жойлаштирилиши зарур. Фақат "0-11 графалар учун умумий изоҳлар" графасида назарда тутилган ҳолатлар бундан истисно.

  1. Юк хатининг олд томони

Қуйидаги белгилар ифодалайди:
"х"-графа жўнатувчи томонидан тўлдирилади;
"о"-графа темир йўл томонидан тўлдирилади;
"хо"-юкни жўнатувчи ёки темир йўл вагонга ортгани ёки вагонни пломбалаганига қараб графани тўлдиради.


Х 1 Жўнатувчи, унинг почта манзили

Юк жўнатувчининг тўлиқ номи ва почта манзили ёзилади. Фақат бир жисмоний ёки юридик шахс жўнатувчи бўлиши мумкин.


СРВ, КНР ва КНДР мамлакатларидан юк ташишда шу мамлакатларда қабул қилинган шартли усулда жўнатувчи ва унинг почта манзили кўрсатилиши мумкин (масалан, 6 ДМ-12).
о Рақамли код графаси жўнатувчи темир йўл кўрсатмасига кўра жўнатувчи бекат томонидан тўлдирилади.


Х 2 Шартнома №

Экспортер ва импортер орасида юк етказиб бериш учун шартнома тузилиб, бу шартнома рақами экспортер ва импортер учун бир хил бўлса, жўнатувчи бу графада юк етказиб бериш шартномасининг тартиб рақамини кўрсатиши зарур.


Агар юк етказиб бериш шарномаси экспортер учун алоҳида ва импортер учун алоҳида иккита тартиб рақамига эга бўлса, жўнатувчи графага экспортернинг шартномаси рақамини киритади.
Импортернинг шартнома рақамини жўнатувчи 6-графада кўрсатиши мумкин.
Жўнатувчи темир йўл кўрсатмасига кўра юк хатининг 2-графаси устидаги ўнг бурчакда рамка билан ўраган ҳолда (2) код сонни киритиши лозим.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish