2.8. Омборларнинг асосий параметрларини аниқлаш
Омборларни лойиҳалаштириш ёки уни типовой лойиҳасини танлашда, уларнинг асосий параметрларини аниқлаш лозим. Яъни сиғими, керакли майдони, узунлиги, кенглиги, баландлиги, ортиш тушириш ишлари ҳажми аникланади. Омбор параметрларини, омбор юк қайта ишлаш ҳажми ҳамда юк ҳовлиси иши режасидан келиб чиққан ҳолда аниқланди.
Юк ҳовлиси иш режаси хақиқий ёки тасодифий бўлиши мумкин.
Хақиқий режада, вагон автомобил ва бошқа транспорт воситалари юклаш жараёнига тахминан бир хил вақт оралиғида келади ва вагонларни узатишдаги сони ва юк жараёнларини бажарилиш вақти ўртача кўрсатгичи ўзгармайди.
Тасодифийда эса келиш вақти транспорт воситаларининг сони яхшигина ўзгаради. Бундай ҳолда ҳисоб-китоблар учун умумий хизмат кўрсатиш назарияси қўлланилади. Омборни хақиқий маромда ишлаши параметрларини услубий ҳисоблашини кўриб чиқамиз.
Йиллик юк қайта ишлаш ҳажмидан Qr келиб чиқиб, ўртача суткалик ҳажми ҳисобланади.
,
бу ерда Км-юкларни келиш нотекислиги коэффициенти.
Омборнинг сиғимликлиги (тоннада)–яъни унга сиғадиган юкнинг ҳажми.
,
Тхр–юкни омборда сақлаш давомийлиги.
Омборнинг керакли майдони (м2)–буни ўртача кучланиш ва элементар майдон усули билан аниқлаш мумкин.
q-омбор полига тушадиган ўртача босим.
Юкларни тахтсимон(стеллаж)ли сақлаш усулида омбор майдонини 1м2 га жойга, лойихада ўрнатилган босимни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Омбор номига тушадиган босим (Т/м2).
h-юкларни штабелларга жойлашнинг рухсат этилган баландлиги;
y-юкнинг ҳажми, вазни, т/м3.
Юкларни омборларда штабелли ҳамда стеллажли сақлашда керакли майдонни аниқ ҳисоблаш учун элементар майдон усули қўлланилади. Бунда асос қилиб штабел стеллаж ўлчамлари пакетлар ва улар орасидаги йўлаклари олинади. Буларни қўлланиладиган механизация воситаларига боғлиқ штабеллаш шартлари орқали аниқланади. Ўтишларни ҳисобга олган ҳолда омборга кўп қайтариладиган элементар майдон сатхи,
бу ерда, ва - штабеллнинг узунлиги ва кенглиги;
ва - бўйлама ва кўндаланг ўтиш кенглиги.
(0,9-1м-пиёдалар учун, 4,0м-ортиш тушириш машиналари учун, 0,7 м–кран ҳамда ҳаракат таркиби орасидаги масофа).
Омборнинг умумий майдони қуйидагича аниқланади:
бу ерда ппл-элементар майдончалар (штабел, стеллажлар) сони, омбор умумий майдони юзасининг штабел (стеллажлар) майдончаси юзасига нисбати билан аниқланади.
Омборнинг умумий майдони келгусида, юклаш жойларининг ўлчами, уларни жойлаш услуби, ортиш тушириш машиналари ҳамда ускуналари типини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Омбор режасига штабел, ўтиш жойлари, қабул қилиш майдончаси, юк саралаш ва жўнатиш ва ҳоказолар киритилади. Буш ўтиш жойларида ортиш тушириш машиналари ва бошқа механизация воситаларини бемалол бурилиб олиши учун қулай бўлиши керак.
Ёпиқ омборлар, очиқ омборлар, платформаларнинг кенглиги, қайта ишланадиган юк тури, у билан ўтказиладиган жараёнлар ҳарактери ва қўлланилган механизация ва автоматизация воситаларига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда 18,0 м дан кам бўлмаслиги керак. Ҳозирда амалда қўлланилаётган кенглиги 12,0 ва 15,0 м бўлган омборлар мавжуд.
Омбор узунлиги–ортиш тушириш фронти ва йўллар сони (секцияларни йиғиш йўли билан) талаб этилган сиғимини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Йўлларнинг ички ёки ташқи жойлашган омбор узунлиги 300 метрдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ёпиқ турдаги механизациялашган омборлар лойихасида 72 м, 144 м, 216 м ва 228 м узунликларда қурилади.
Берилган юк турига омбор узунлиги унинг майдонини кенглигига бўлиш орқали ҳисобланади.
Бу ҳисоб орқали олинган омбор узунлигини ортиш–тушириш фронтининг темир йўл томонидан, ҳамда автомобиллар келадиган томонидан керакли узунлиги билан солиштириб катта кўрсатгичи қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |