1.1Суриштирув натижаларини кўриб чиқиш ва сақланмаган ташишларнинг таҳлили
Ўтган ой бўйича сақланмаган ташишларни юклар службаси таҳлил қилади. Таҳлил натижаларига кўра ташишлар сақланмаганлигини олдини оладиган тадбирлар ишлаб чиқилади. Юклар службасидаги масъул бўлган ҳар бир станция ва бўлим ҳар ой йўллар бўлимларининг бошлиқларига таҳлил натижаларини ҳамда сақланмаган ташишлар миқдорини беради.
Сақланмаган ташишлар таҳлили суриштирув натижалари, оператив етказишлар ҳамда тижорат актлари асосида олиб борилади. Станция бошлиғи, ҳарбий қуриқлаш бошлиғи билан биргаликда таҳлил натижаларига асосланиб энг ноқулай ишлайдиган станцияларни аниқлаб, сақланмаган ташишларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилади. Зарур ҳолларда суриштирув натижалари оператив йиғилишларда кўриб чиқилади.
12.6. Юкларнинг қидируви
Юкларнинг қидируви–сақланмаганлик ва юкларни ўз вақтида етказилишини таъминлайдиган оператив тадбирлардан бири. Юкни қидиришади, агар етказиб бериш вақтида у келмаган бўлса ёки унинг қисми келган бўлса, ташиш ҳужжатлари юксиз ёки юк ҳужжатларсиз аниқланган бўлса. Станция бошлиғига белгиланган квитанцияни ёки у бўлмаган тақдирда: юкни жўнатиш ҳақидаги жўнатиш станциясининг справкаси ва бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилгандан сўнг қабул қилувчи ёки жунатувчи талабларига кўра юк қидирилади.
Етиб келмаган юкларни кидирувида унга масъул бўлган қабул қилиш станцияси юкни қидириш бўйича тадбирларни амалга оширади. Бундан ташқари юкни йўқотган станция уни қайтариш учун бир қотор тезкор тадбирларни амалга оширади. Белгиланган муддатда келмаган юкларни қидирувига киришишдан олдин, тайинланган станция қуйидагиларни қилиши шарт:
-юкни асосий ёки қушимча ҳужжат бўйича келганини аниқлаш, ҳужжатларсиз юклар Китобидаги ёзувларни текшириши;
-юкни узелнинг бошқа станцияларига бормаганлигининг аниқлаш;
-бошқа станциядан қидирув варағи тушмаганлигини текшириш.
Агар қуйидагилардан сўнг ҳам юк топилмаса, станция тезкор қидирув ишини тузади ва қидирув телеграммасини жўнатиш станциясига ёки ўзларининг йўлларига ўтиш жойларига жўнатади. Жўнатиш станцияси қабул қилиш станциясига сутка ичида жўнатиш вақтини, вагон рақамини, контейнер рақамини, поезд рақамини, сортировка станциясини аниқлаб беради.
Агар қидирилаётган юк бир нечта йўллардан ўтган бўлса, у ҳолда қабул қилувчи станция ўтиш станциясига телеграмма жўнатади, у ўтиши мумкин бўлган станцияга. Агар ўтиш станциясида юк кейинги йўлга топширилмаган бўлса, у ҳолда қидирув телеграммаси юк службасига жўнатилади.
Юк тижорат ишлари бошқармаси сутка давомида юкни кейинги йўлга жўнатилганлигини исботлаб бериши керак ёки уни ўзининг ҳудудида излаб топиб қабул қилиш станциясига ҳабар бериши керак.
Юкланган вагонни ҳужжатларсизлигини аниқлаган станция унинг жўнатиш маркировкасига ёки бошқа белгиларига қараб унинг келган вақтини ва жўнатилган вақтини аниқлаши шарт ва бундан сўнг жўнатиш станциясига вагон тегишлилиги ҳақидаги қидирув телеграммасини жўнатиши керак, қидирув телеграммасида ҳужжатларсиз аниқланган юк аниқланиш вақти ва қандай ҳолларда аниқланганлиги вагон номери кўрсатилади. Юкни ҳужжатларсизлигини аниқлаган станция уни ҳужжатларсиз юклар Китобига ёзиши, тижорат акти тузиши ва телеграф орқали :
-поездларни тартиблайдиган станция, унинг таркибида келган вагон;
-вагонларга пломбаларни қуйган ва уларда келган майда жўнатишлар ҳақида станцияларга етказиши керак
Шундай сўровни олган станция ўзидаги ҳужжатларни синчиковлик билан текширади ва сўров юборган станцияга жавоб ёзади ёки қабул қилиш станцияларига бу ҳақида маълумот беради.
Агар юкни жўнатиш ва қабул қилиш станцияларини аниқлаб бўлмаса, у ҳолда упаковкани очиб ҳужжатсиз юкнинг ҳужжатлари у ерда бор ёки йўқлиги текширилади. Агар упаковка ичида юкни қабул қилиш станцияси белгиланган бўлса, у ҳолда юк тижорат акти билан ўша станцияга жўнатилади. Агар амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ҳужжатсиз юкка таълуқли бўлган ҳужжатлар аниқланмаса, у ҳолда юк бўлими раҳбари буйруғи билан юк омборҳонага жўнатилади ва у ердан уни тегишли органларга топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |