Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат


Транспорт–экспедиторлик хизмати кўрсатиш ва унинг аҳамияти



Download 3,14 Mb.
bet114/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

10.12. Транспорт–экспедиторлик хизмати кўрсатиш ва унинг аҳамияти

Ўзбекистон иқтисодиётининг жахон иқтисодиёти билан интеграциялашуви, унинг мустахкам ижтимоий йўналтирилган ривожланишининг асосий омилларидан биридир.


Ҳалқаро товар ва хизматлар айрбошланиши маҳсулотнинг миллий қиймати ва унинг ҳалқаро бозордаги нархи, уларнинг фарқлари, ҳамда транспорт ҳаражатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Пахтани қайта ишлаш, енгил кимё, нефть-газ, олтин қазиб олиш, автомобилсозлик ва саноатнинг бошқа тармоқларининг ривожланишига катта эътибор берилмоқда.
Ташқи иқтисодий алоқаларда қўшни ва хорижий давлатлар орасида кўп миқдорда юклар алмашинувида, транспортнинг аҳамияти катта, зотан мамлакат ичкарисида ва ташқарисида турли йўналишларда транспорт воситаларида тўхтовсиз оқимда юклар ташилади.
Ташқи иқтисодий алоқаларга юқори савияли транспорт хизмати кўрсатиш хозирги даврнинг долзарб масалаларининг биридир. Мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий алоқаларнинг 75% дан кўпроғини темир йўл транспорти ёрдамида амалга оширилади. Бу вазифани амалга оширишда комплекс транспорт экспедиторлик химатининг аҳамияти каттадир.
Ташқи иқтисодий алоқаларни бошқаришда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида давлат томонидан божхона тарифлари, лицензиялаш ва хиссадорлик кенг ишлатилди. Қайд қилиш керакки, санаб ўтилган тадбирлар тариф тўсиқларини кетма-кет ва мақсадли равишда пасайти риш шароитларида иқтисодиётни алоҳида сегментларини танлаб ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилди.
Ташқи иқтисодий фаолиятга транспорт хизматини таъминлаш учун қўшма ташқисавдо, транспорт–экспедиторлик ташкилотларининг кенг тармоғини ташкил этиш зарур.

Расм 10.1. Транспорт воситачи, экспедитор-агенти бажарадиган ишлар мажмуи


Юк ташиш жараёнини тубдан яхшилаш масалаларини ечишда юк жўнатувчиларга ва юк қабул қилувчиларга транспорт экспедицион ҳизмат (ТЭХ) кўрсатиш катта аҳамиятга эга.
Транспорт-экспедицион операциялари деганда юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар номидан иш юритиш, ташиш учун ҳужжатларини расмийлаштириш назарда тутилади (расм 10.1). Юкларни жойлаш ва маркировка қилиш, юкни станцияга киритишга рухсат олиш, уларни станцияга етказиш, транспорт корхонасига топшириш, станцияда юк олиш ва олиб чиқиш, ҳужжатларни кредитлаш ва ташишлар бўйича ҳисоблашиш. Юкни транспортнинг бир турдан бошқа турига ўтказиш пунктларда тижорат операцияларини бажаришлар тушунилади Бу операцияларни юк эгалари томонидан бажарилиши уларга қимматга тушади, автотранспортни етарлича ишлатмасликка олиб келади, махсус экспедиторлик штатларини сақлаш талаб этади. Транспорт–экспедицион операцияларни махсус ташкилотлар томонидан бажарилиши улар таннархини анча камайтиради.
Транспорт жараёнида муҳим бўғин бўлган ТЭХнинг асосий мақсади–жўнатувчилар омборидаги юкни олувчилар омборларига етказишни ташкил қилишдир. Бу ҳолда юк жўнатувчилар кўплаб ҳаракат ва ташвишлардан озод этиладилар. Пороходлик пристанларида ва темир йўл станцияларида юк топшириш ва қабул қилиш билан боғлиқ бўлган вақт ва маблағларини иқтисод қиладилар.
Ташқи иқтисодий алоқаларнинг транспорт таъминоти, яъни транспорт экспедиция хизматларини амалга ошириш ўз навбатида бир қатор мураккаб иқтисодий, хуқуқий, техник ва технологик масалаларни ўз ичига олади. Буларга шу жумладан қуйидагиларни кириш мумкин: транспор хизматини ташкил қилиш, товар етказиб беришнинг базис шартлари, алоқалардаги хориж давлатлар қонунчилиги, транспорт турларининг техник-эксплуатацион кўрсаткичлари, юкларни ортиш ва тушириш манзилларининг иш фаолияти.
Темир йўл транспортида замонавий технологияларнинг ишлаб чиқишнинг асосий йўналишлари бўлиб турли давлатлар ўртасида ва малакат ичдаги регионлар иқтисодий ўзаро алоқаларни ишлаб чиқаришдаги ривожланишда етакчи ролини таъминлаш, юклар дахлсизлигини таъминлаш, мижоз талабларига чаққон жавоб бериш, юк ташишларга транспорт экспедицион ҳизмат кўрсатиш шароитларни яратишлар ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари товарлар захираларнинг камайишига олиб келди. Захиралар тайёр маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар омбориларидан бутловчи маҳсулотларни етказиб берувчиларга ўтди. Бу эса вақт бўйича юкларни етказиб бериш ишончлигини ва аниқлигини оширишни, мижозларга мослашувчан, турли, индивидуал йўналтирилган транспорт-экспедиторлик хизматига ўтишни талаб қилди.
Юклар ташишнинг энг самарали шакли–мультимодал аралаш юк ташишлар бўлиб, унда битта ташувчи юк ташишнинг тўлиқ жараёнини ташкил қилади ва транспорт занжирининг барча бўғинларида, юклаш-тушириш ишларини қўшиб, улар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Бу ўз навбатида мамлакат ташқи савдо юкларини аралаш юк ташиш логистик бошқаруви, барча уч томонни–транспортдан фойдаланувчиларни, транспорт ва экспедиторлик хизматларини етказиб берувчиларни ва давлат манфаатларини бирлаштириб, қўшимча синергик самарага эришиш имконини яратади.

Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish