10.8 Ҳалқаро юк ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш
Накладной
Накладной қуйидаги варақлардан иборат
1-накладнойнинг асл нусхаси;
2-йўл ведомости;
3-накладной дубликати;
4-юк бериш варағи;
5-юкнинг келгани ҳақида ахборотнома.
1- ва 2-Илова шакли, шунингдек, 3- ва 4-Иловалар шакли бўйича зарур миқдордаги қўшимча нусхалар қуйидагича миқдорда қилинади:
-жўнатиш йўли учун икки нусха;
-транзит темир йўлда ташишдаги иштирокчиларнинг ҳар бири учун бир нусха.
Ҳар бир жўнатма учун ташишга юк тақдим этиш билан бир вақтда жўнатувчи жўнатиш бекатига тўғри тўлдирилган ва имзоланган накладнойни ҳам тақдим этади. Накладной ХАЮБ накладни тўлдириш бўйича Изоҳларга асосан тўлдирилиши зарур (5-Илова).
Жўнатиш темир йўлларда амал қилувчи ички қоидаларга кўра жўнатиш бекати томонидан зарурат туғилганда талаб қилинган миқдорда қўшимча йўл ведомостлари тузиш, шунингдек жўнатиш темир йўли учун талаб қилинган миқдорда қўшимча йўл ведомостлари тузилиши мумкин.
Накладнойнинг 1,2,4 ва 5 варақлари юкни манзил бекатгача кузатиб боради. Накладнойнинг 3 варағи (накладнойнинг дубликати) ташиш шартномаси тузилгандан сўнг жўнатувчига қайтарилади. Бу варақ асл нусханинг кучига эга эмас (накладнойнинг 1-варағи).
Накладной бланкалари жўнативчи мамлакат тилида, шунингдек, ТЙХТда қўлланилувчи икки тил ёки улардан биттасида расмийлаштироилади (хитой, рус тиллари).
Накладной жўнативчи мамлакат тилида ТЙХТ тилларидан бирига таржима қилинган ҳолда расмийлаштирилади:
-Озарбайжон Республикаси, Беларусия Республикаси, Болгария Республикаси, Грузия, Эрон Ислом Республикаси, Қозоқистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Латвия Республикаси, Литва Республикаси, Молдавия Республикаси, Польша Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси, Эстония Республикасига юк ташишда–рус тилида;
-Вьетнам Социалистик Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Корея Халқ-Демократик Республикаси-хитой ёки рус тилларида;
-Монголия орқали ташиш ёки транзитда-рус тилида.
Ташишда қатнашучи темир йўллар накладнойга киритилган маълумотларни таржима қилишнинг бошқа йўллари ҳақида ўзаро келишиб олишлари мумкин.
Накладной бланклари қуйидагича расмийлаштирилади:
кичик тезликда юк ташиш учун- оқ қоғозда майда қора шрифт билан;
катта тезликда юк ташиш учун-қоғознинг олд ва орқа томонида юқори ва паст четларида 1 см қалинликдаги қизил полоса чизган ҳолда оқ қоғозда қора шрифт билан.
Жўнатувчи темир йўлда амал қилувчи ички қоидаларга кўра накладнойнинг дубликати (накладнойнинг 3 варағи) бошқа рангдаги қоғозда ҳам ёзилиши мумкин.
Жўнатувчи томонидан оқ рангли бланк ёки қизил чизиқли накладной бланки йўл давомида юк кичик ёки катта тезликда етказилиши заруратига қараб танланади.
Манфаатдор темир йўллар билан келишилган ҳолда йўловчи поездлар ва вагонли жўнатмаларда, юкни тушириб қайта юклашсиз ташишда–ХАЮБ Битими иштирокчилари–бир ёки бир нечта темир йўллар бўйича йирик тоннажли контейнерли жўнатмаларда юк ташишга қабул қилиниши мумкин. Жўнатувчи бундай жўнатма ҳақида жўнатиш темир йўлига юк ташишга тақдим этилишидан 8 кундан кам бўлмаган муддат ичида хабар бериши лозим.
Йўловчи поездлар билан бирга юк ташишга розилик олингандан сўнг жўнатувчи накладнойнинг «Жўнатувчининг алоҳида хабарлари» графасида «,,,,,,,темир йўллар бўйича (темир йўлларнинг қисқартирилган номлари) юк йўловчи поездларда ташилади». Бундай ташишлар катта тезликда ташиш накладнойи бланкларида расмийлаштирилади.
Накладнойга киритилаётган маълумотлар тушунарли қилиб сиёх, шарикли ручка (агар жўнатиш темир йўлининг ички қоидаларига зид бўлмаса), ёзув машинкаси, компьютер, типография усули ёки штемпель билан ёзилиши керак.қизил рангда маълумотлар фақат ХАЮБ Битимида назарда тутилган ҳоллардагина ёзилади. Барча маълумотлар накладнойга жўнатувчи ёки темир йўл омонидан ўз махсус графаларига ёзиб, расмийлаштирилади.
Накладной расмийлаштирида қисқартма сўзларга (қабул қилинган қисқартмалардан ташқари) йўл қўйилмайди (5-Илова). Накладнойга қўйилаётган штемпеллар аниқ бўлиши зарур. Жўнатувчи томонидан киритилган маълумотлартўғриланмаслиги (ўчирилмасдан, матн қоғоз елимланмасдан) зарур.
Истисно ҳолларда жўнатувчи накладнойнинг битта ёки икки графасида тўғирлашлар ўзаро боғлиқ бўлса, тўғирланиши мумкин. Бунда тўғирланган ўзгаришлар накладнойнинг «Жўнатувчининг алоҳида хабарлари» графасида кўрсатиб ўтилиши ва имзо ёки штемпел билан тасдиқланган бўлиши зарур.
Темир йўл томонидан накладнойга киритилган ўзгариш ва тўлдиришлар темир йўл ходими томонидан имзоланиб, бекат штемпели билан тасдиқланади.
Жўнатувчи накладнойда юк ўтувчи жўнатиш ва транзит мамлакатларнинг чегара бекатлари кўрсатилади. Агар юкни чиқиш чегара бекатдан қўшни мамлкатларнинг кириш чегара бекатлари орқали олиб ўтиш имкони бўлса, накладнойда юк ташиб ўтиладиган кириш чегара бекат кўрсатилиши зарур.
Жўнатувчи имконият даражасида жўнатиш бекатидн манзил бекатгача бўлган ташиш масофалари қисқа бўлган чегара бекатларни кўрсатади. Транзит йўллар учун жўнатувчи қўлланилаётган транзит тарифда ҳалқаро ташиш учун қўлланиладиган чегара бекатларни кўрсатиши зарур.
Корея Халқ-Демократик Республикасига юк ташишда жўнатувчи накладнойнинг «Манзил темир йўл ва бекат» графасида ва Корея Халқ Демократик Республикасдан юк ташишда накладнойнинг «Жўнатиш бекати» графасида бекат номидан ташқари шу темир йўл ёки бекатнинг шартли рақамини кўрсатиши зарур.
Юк жўнатувчи ёки қабул қилувчи бир жисмоний ёки юридик шахс бўлиши мумкин. Қабул қилувчи номи ва почта манзили накладнойнинг «Қабул қилувчи ва унинг почта манзили» графасида кўрсатилмаган бўлса, берилган ҳалқаро алоқадан манфаатдор темир йўл томонидан амалдаги транзит низомга кўра бошқа шахс кўрсатилмган бўлса бошқа ахборот киритиш мумкин эмас.
Вьетнам Социалистик Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Корея Халқ Демократик Республикасига ва шу мамлакатлардан юк ташишда накладнойнинг «Жўнатувчи ва унинг почта манзили» ёки «Қабул қилувчи ва унинг почта манзили» графасида шу мамлакатларда ўрнатилган жўнатувчи ёки қабул қилувчи ва унинг почта манзилининг шартли белгиланиши киритилиши мумкин.
Ташишга ўтин ва ёғоч материллари тақдим этилганда накладнойнинг «Юкнинг номи» графасида штабеллар сони ва уларнинг баландлиги сантиметрда ёки ҳажми кубометрда ва ҳ.к. кўрсатилади.
Вагонли жўнатма учун юк ортишда «АВС» трафарет ёзуви туширилган вагон қўлланилган бўлса, накладнойнинг «Кўтариш кучи,т» графасига «С» ҳарфи ёзилади ва максимал массаси кўрсатилади.
Юк массаси, шунингдек уни аниқлаш усули накладнойнинг керакли графаларида жўнатиш темир йвлида амал қилувчи қоидалар асосида кўрсатилади.
Накладнойнинг 9-13 графаларида юк ҳақидаги ва 18, 19 графаларда контейнер ва ташиш мосламалари ҳақидаги маълумотларга жой етмаганда накладнойнинг 1-5 варақлари вав йўл ведомостининг ҳар бир қўшимча нусхаига накладной ҳажмидаги қўшимча варақ бириктирилади. Қўшимча варақларга зарур графалар бўйича маълумотлар киритилади. Накладнойнинг 9-11 ёки 18 ва 19 графаларида «Қўшимча варақдаги маълумотларга қаранг» деган ёзув киритилади. Накладнойнинг 12 ва 13 графаларида юк умумий массаси ва жойлари миқдори кўрсатилади.
Накладнойнинг 27-30 графаларидаги вагонлар ҳақидаги маълумотга жой қолмаган бўлса, қўшимча варақга критилади. Накладнойнинг 1-5 варақлари ва йўл ведомостининг қўшимча нусхасига бундай қўшимча варақ илова қилинади. 27-30 графаларнинг охирги қаторида «Давомни кейинги варақда қаранг» деб ёзиб қўйилади.
Жўнатувчи накладнойнинг «Жўнатувчининг алоҳида аризалари» ва «Жўнатувчи томонидан илова қилинган ҳужжатлар» графаларига ҳам бундай қўшимча варақларни қўшиб илова қилиши мумкин.
Жўнатувчи барча қўшимча варақлари ва накладнойнинг «Жўнатувчи томонидан илова қилинган ҳужжатлар» графасида кўрсатилган илова қилинган қўшимча варақлар миқдорини имзоси билан тасдиқлаши зарур.
Жўнатиш бекатида амал қилувчи ички қоидалар асосида йўл ведомостининг қўшимча нусхаи жўнатиш бекати томонидан тўлдирилса, жўнатувчи жўнатиш бекатининг биринчи талаби билан йўл ведомостининг қўшимча ведомостиларига илова қилиш мақсадида талаб қилинган миқдордаги қўшимча варақлар тақдим этади.
Накладнойнинг «Темир йўлга алоқаси бўлмаган маълумотлар» графасида юк жўнатувчи жўнатма учун зарур бўлган, лекин темир йўл зиммасига ҳеч қандай масъулиятлар юкламайдиган маълумотлар киритилади.
Жўнатувчининг ёзма аризасига кўра ва ташишда қатнашувчи барча темир йўллар розилиги билан бир хил юкни (руда, кўмир ва ҳ.к.) бир қибул қилувчи номига, бир манзил бекатга вагонли ташишни амалгаа оширишга рухсат берилади. Бу ҳолда жўнатувчи 6 Иловада келтирилган намунадагидек «Бир ведомост маршрути бўйича ташилаётган вагонлар ведомости»га маълумотларни киритади ва 6 Иловага асосан накладной билан бирга талаб қилинган миқдорда ведомост нусхаларини тақдим этиши зарур. Ведомост бир накладной маршрути бўйича ташилаётган вагонлар ведомостини тўлдириш қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда расмийлаштирилади (6 Илова). Ведомостнинг бир нусхаси накладной дубликати билан бирга жўнатувчига қайтарилади (накладнойнинг 3 варағи). Накладнойнинг «Вагон», «Кўтариш кучи (т)», «Ўқлар», «Тара вазни» графаларида «Иловадаги ведомостга қаранг» деб кўрсатади.
Жўнатувчи томонидан имзоланмаган ёки чала тўлдирилган накладной охиригача тўғри расмийлаштириш учун қайтарилади.
Йўл ведомостларининг қўшимча нусхаларидан биринчи нусхаси жўнатиш бекатида қолади, бир нусхаси жўнатиш темир йўлининг чиқиш чегара бекатида қолдирилади ва биттадан нусхаси транзит темир йўлда қатнашувчи темир йўлларнинг ҳар бир чиқиш чегара бекатида қолдирилади.
Агар жўнатувчи йўл ведомостининг қўшимча нусхасини тўлдирса, жўнатиш бекати жўнатувчи бу нусхалардан зарур миқдорда накладнойги илова қилинганини ва ундаги маълумотлар накладнойнинг 1-5 варақларида келтирилган маълумотлар билан мос эканлигини текширади. Йўл ведомостининг қўшимча нусхалари етарли миқдорда бўлмаса, жўнатиш бекати жўнатувчидан етишмаётган нусхаларни талаб қилиши зарур.
Жўнатиш темир йўлларида амал қилувчи қоида йўл ведомостининг қўшимча нусхасини тузишини назарда тутса, бу нусхага киритиладиган барча маълумотлар накладнойнинг 1-5 варақларидаги маълумотларга мос келиши зарур.
Жўнатиш бекати темир йўлга тааллуқли бўлган барча маълумотларни накладнойнинг графаларига киритиши зарур.
Манзил темир йўл ёки тразит темир йўл чегара бекатига зарур бўлган ҳолларда накладнойдаги маълумотлар зарур мамлакат тиилига таржима қилинади.
Темир йўл накладнойнинг «Юкнинг номи» графасига ҳалқаро ташиш транзит тарифида қўлланиладиган юк номенклатураси позициясининг тартиб рақами ёки гурух ва пункт тартиб рақамидан ташқари ёзувлар киритиши ёки маълумотларни ўзгартириши мумкин эмас. Ўзгартиришлар киритилганда бошланғич маълумотлар ўқиб бўладиган қилиб ўчирилади.
Агар жўнатувчи накладнойга қўшимча варақлар илова қилиши зарур бўлса, жўнатиш бекати накладнойни ташкил қиладиган 5 варақнинг ҳар бирига ва ҳар бир қўшимча йўл ведомостга илова қилганлигини, шунингдек, накладнойга зарур белгилар киритганлигини назорат қилиши керак.
Агар жўнатувчи ҳамма маълумотларни накладнойнинг графаларига киритганлиги сабабли накладнойга қўшимча варақларни илова қилмаган бўлса, лекин йўл ведомостининг қўшимча нусхасини тўлдиришда қўшимча варақлар зарур бўлса, жўнатиш темир йўлида амал қилувчи ички қоидаларга кўра у йўл ведомостларининг қўшимча нусхаларини расмийлаштириш хуқуқига эга бўлган тақдирда, жўнатиш бекати томонидан тўлдирилади ва накладнойга бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Қўшимча варақларда жўнатиш бекати календар штемпел қўйиб, жўнатманинг тартиб рақамини келтиради.
Жўнатувчи темир йўлда вагон варақалари қўлланилса, жўнатувчи бекат шу темир йўлда амал қилувчи ички қоидаларга асосан қар бир ортилган вагонга вагон варақаси тўлдириши керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |