Химия саноати. Бу тармоқ Фарғона иқтисодий районида кейинги беш йилликлар даврида ривожланган бўлиб, Фарғона ва Наманган областларида жойлашган 7 заводни ўз ичига олади. 1965-1983 йиллар мобайнида тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш 4.2 баробар, ишчи-ходимлар сони эса 1.4 баробар ўсди. 550 минг тонна аммиакли селитра ва 10 минг тонна карбомид ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Фарғона азотли ўғитлар заводи тармоқдаги асосий корхоналардан бири хисобланади.
Енгил саноатнинг химиявий толаларга ўсиб бораётган талабини қондириш учун 1970 йилда Фарғона шаҳрида республикада биринчи химиявий толалар заводи қурилди. Замоднинг қуввати 14.5 минг тонна ацетат толаб ишлаб чиқаришга тенгдир. Фарғона Азот ишлаб чиқариш бирлашмасида замонавий тола ҳосил қилувчи дитриацетат целлюлоза полимерлари ишлаб чиқариш комплекси ишга туширилди. Диацетатлар Фарғона химиявий толалар заводида қайта ишланади, триацетатлар эса қардош республикаларга жўнатилади. Наманган химия заводи нефть ва газ қудуқларини бурғулашда зарур бўладиган карбоксил-метилцеллюлоза ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ягона корхонадир.
Химия саноатининг замонавий структураси халқ хўжалиги эхтиёжларини тўла қондира олади деб бўлмайди. Бу борада минерал ўғитлар, заҳарли химикатлар ва бошқа химиявий махсулотларда танқислик сезилади. Ушбу материаллар Фарғона иқтисодий районига четдан келтирилади.
Тобора ривожланаётган қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш эхтиёжлари Фарғона иқтисодий районида химия саноатини ривожлантиришни тақозо қилади. Районга химиявий махсулотлар, энг аввало, минерал ўғитларни четдан келтиришни қисқаририш иқтисодий жихатдан мақсадга мувофиқдир. Зотан, бугунги кунда бу иш кўплаб темир йўл вагонлари ва транспорт харажатларини талаб этмоқда. Шу боисдан зарур махаллий ресурсларни қидириб топиш, улардан фойдаланишни оқилона йўлга қўйиш лозим. Шуни таъкидлаш лозимки, Фарғона иқтисодий райони каттагина хом ашё запасига, пахта тозалаш саноати чиқитлари (жумладан, ғўзапоя)га эгаки, бу ресурслардан ҳозиргача кам фойдаланилмоқда.
Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати
Фарғона иқтисодий районида жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Бу соҳада фақат 1965-1983 йиллар ичида ялпи маҳсулот – 4.5, саноат ишлаб чиқариш ишчи ходимлари сони – 2.2, ишлаб чиқариш фондлари қиймати 5.8 баробар ўсди.
Ҳозирги пайтда тармоқда 552 корхона мавжуд бўлиб, улардан 504 таси металларни қайта ишлаш ва ремонт корхоналаридир. Тармоқдаги ялпи махсулот умумий хажмининг 25.6 проценти ана шу корхоналар хиссаисга тўғри келади. Район машинасозлиги эса 7 тармоқдан иборат бўлиб, ўз таркибига 48 корхонани бирлаштирган.
Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш тармоқларининг жадал ўсиши уларнинг тармоқ структурасини анча яхшилади ва қўшимча ресурслардан фойдаланиш имконини берди.
Айни вақтда тармоқ структураси баъзи камчиликларга ҳам эга. Унда машина ва ускуналар ремонтининг улуши анча юқори. Район меҳнат ресурсларининг ортиқчалигига қарамасдан юқори малакали ишчи кадрларнинг етишмаслиги машинасозлик саноатини ривожлантириш йўлидаги ғовлардан биридир. Устига устак район саноат маҳслуоти умумий хажмида ушбу тармоқ хиссаси жуда кам бўлиб, у атиги 9.5 процентни ташкил этади.
Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш корхоналари ўта номутаносиб жойлашган, улар ўртасида ишлаб чиқариш алоқалаи қониқарли даражада эмас. Қарийб хамма корхоналар Андижон, Қўқон, Фарғона шахарларида йиғилган. Районда машинасозликнинг приборсозлик, радиотехника ва шу каби тармоқлари ривожланмаган. Улар сермеҳнат тармоқ бўлсада, бироқ оз миқдорда металл талаб этади. Шу боисдан бу тармоқларни Фарғона иқтисодий райони шароитида ривожлантириш жуда қулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |