Бу китоб ғоялар, рамзлар тўҒрисида эмас, бу китоб одамлар тўҒрисида



Download 7,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/43
Sana23.02.2022
Hajmi7,36 Mb.
#128282
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43
Bog'liq
Qora musiqa

ЭМИЛИ УЧУН АТИРГУЛЛАР
Иброҳим Ғафуров
23
таржимаси
I
Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун 
бутун ш аҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга 
эъзоз-икром ю засидан, хотинлар эса к ам и д а ўн йил 
инсон қад ам и етм аган хонадонни ўз кўзлари билан 
кўргани ичлари ош иқиб келдилар, ч и н дан ҳам бу 
эш и к ка ҳам боғбон, ҳам ош паз бўлган қ ар и хизм ат­
кордан бош қа ҳеч ким я қ и н йўламасди.
Синчкор қилиб қурилган ҳайҳотдай чорси уйнинг 
сувоқлари к ў ч ган и га не зам он лар бўлган, етми- 
ш инчи йилларнинг ҳавойи алф озида гумбазчалар, 
найзадор қуббалар, ж и м ж и м адор балконлар билан 
безатилган бу им орат ш аҳрим изнинг бир маҳаллар 
оқсуяклар маҳалласи деб саналган кўчаси да жой- 
лаш ган эди. Зам онаси келиб гараж лар в а п ахта йи- 
гирувчи заводлар бу ердан энг кибор хонадонларни 
ҳам қисиб чиқарди в а ф а қ а т Грирсонларнинг кўҳна 
тарзли им оратигина худди беллашсанг, беллашаман 
деган дай п ахта ортилган фургонлар ҳ ам д а бензин 
қуядиган станциялар узра кибр в а қийиқлик ила
23 
Иброҳим Ғафуров - таниқли тарж им он в а мунаққид. 
«Гўзалликнинг олмос қирралари», 
«Жозиба», 
«Прозанинг 
шоири» каби қатор адабий-танқидий м аж муалар муаллифи. 
«Телба», «Жиноят в а жазо», «Қиморбоз» (Федор Достоевский), 
«Алвидо, қурол!», «Чол в а денгиз» (Эрнест Хемингуэй), «Азизим» 
(Ги де Мопассан) «Улисс» (Жеймс Жойс), «Зардушт таваллоси» 
(Нитше) каби ж аҳон адабиётининг нодир намуналарини узбек 
тилига ўтирган.
111


кеккайиб турарди. М ана энди қазо соати етиб, мисс 
Эмили ҳам қ а р а ға й буталари ўсиб ётган ш аҳар мо- 
зоридаги ўз ж о й и га раво н а бўлди, бу мозорликда 
ҳамон Ж еф ерсон яқи н и д аги ж а н гд а ҳалок бўлган 
ф едерал кўш инлар в а кон ф едерат солдатларининг 
(улар и чи да номсиз ҳам кўп) сўнгги оромгоҳлари 
сақланиб келар эди.
Мисс Эмили ҳаёт экан, шаҳар ўз устига олган қадим 
анъана, қарздорлик в а ўзига хос м аънавий бурчнинг 
мужассам тимсоли эди, бу нарса Ж еферсоннинг мэри 
полковник Сарторис 1894 йилда (бу - негр аёлларга 
ш аҳар кўчаларида этаксиз юришни ман қилган ўш а 
Сарторис эди) қизнинг отаси ўлгандан сўнг дарҳол 
уни солиқ тўлашдан бир умрга озод қилгандан бери 
давом этиб келарди. Бу мисс Эмилига хайр-эҳсон 
бўлиб туюлмади. Полковник Сарторис қизнинг отаси 
бир замонлар хЬаҳарга пул қарз бериб турган эди, 
деган чигал бир баҳонани ўйлаб топди, ўш а қарзни 
ш ундай йўл билан осонроқ қўчар экан. Бундай нар­
сани полковник Сарторис авлодига мансуб одамгина 
тўқиб чиқариш и мумкин эди.
Б и р о қ ш а ҳ а р м у н и ц и п а л и т е т и га б о ш қ а бир 
д а в р д а тарб и ялан ган , зам он авийроқ ғоялар эгаси 
бўлмиш ян ги одамлар насллари келиш ганда, ушбу 
аҳдном а маълум бир норозиликларга сабабчи бўла 
бошлади. Янги йилнинг биринчи куни мисс Эмили­
га солиқ тўлаш ҳ ақ и д а баёнот жўнатилди. Февраль 
кирди, лекин ж авоб йўқ эди. Унга ўзингизга қулай 
бўлган в а қ т д а ш ери ф н и н г идорасига келиб учра- 
ш инг деган расмий хат ёзилди. Яна бир ҳ аф та ўтгач, 
м эрнингўзи унга хат ёзиб, ё мен ҳузурингизга борай 
в а ё сизга автомобиль юборай, ўзингиз келинг, деб 
хабар қилди в а қади м и й қоғоз вар ағи га ранги ўчиб 
кетган сиёҳ билан бениҳоя н аф и с ҳуснихатда ёзил- 
ган ж авоб олди. Х атда маълум қилиниш ича, мисс
112


Эмили узок; вақтлард ан бери э ш и к к а чиқм ас экан; 
хатга ҳеч қ ан д ай изоҳсиз солиқ ҳақи даги баёнот 
ҳам қўш иб ж ўнатилган эди.
М униципалитет махсус м аж лис чақи рд и в а мисс 
Эмили ҳузурига делегация ж ўнатилди. Д елегация 
саккиз-ўн йиллардан бери таш қари д ан келувчилар- 
га тим -тирс беркилган эш икни тақиллатди. Эш ик 
ч иннига гул солиш дарслари тугагандан бери очил- 
м аган эди. Қари негр уларни қоронғи пастки залга 
олиб кирди, бу ердан я н а ҳам қоронғироқ бўлган 
ю қорига пиллапоя билан кўтарилар эди. Уврин-тўда 
в а чан г ҳиди анқирди, ҳаво ч и р и к в а дим эди. Негр 
уларни вазм и н чарм мебеллар кўйилган меҳмонхо- 
н ага олиб кирди. У деразалардан бирининг тўсиғи- 
ни очган эди, чарм ларнинг ёрилиб кетгани кўзга 
чалинди, хонага кириб келган қуёш нинг бир толим 
нури ўриндиқлар узр а кўтарилган тўзон издиҳом- 
ларни ёритди. Камин олдидаги у н и ққан тилла суви 
кнуртирилган мольбертда мисс Эмили отасининг 
иастелда и ш ланган сурати турарди.
Улар бош дан-оёқ қ о р а кийинган, тилла занж ир 
осган, зан ж и ри белигача туш иб, сўнг кен г белбоғ 
и ч р а ғойиб бўлган, п аст бўйли, тўлачагина хотин 
қ о р а оғочдан и ш ланган, д а с т а с и х и р а олтиндан 
қуббаланган асога таяни б кириб келганда, ўринла- 
ридан турдилар. У бўйчан, суяги нозик эди, ш унинг 
учун ҳам бош қа п ай тд а тўлалик бўлиб кўринадиган 
ҳол ҳозир хом сем излик каби туюлар эди. Унинг 
вужуди худди узоқ в а қ т ботқоқлик таги д а ётгандай 
ш алвайган в а ш и ш ган га ўхш арди. М урданикидай 
туссиз бетининг семиз ўрм алари да хам ир бўлаги- 
га тиқиб кўйилган и к к и бўлак кўм ирдай кўзлари 
биқинган эди. М ушрифлар нега келганликларини 
баён қи ли ш аркан , бу кўзлар уларни бирм а-бир су- 
зиб чикди.
И З


Уларга ўтиринглар ҳам дем ади. У эш и к д а туриб 
ж и м ги н а қулоқ солди, гап ираётган ки ш и тутилиб 
ж им бўлиб қолди. Ш унда ҳам м алари олтин занж ир- 
нинг учида беркинган соатнинг чиқиллаб юраётган- 
лигини баралла эш итдилар.
У совуқ в а қуруқ оҳангда деди: «Мен Ж еф ф ер- 
сонда солиқ тўлам айм ан. Менга буни полковник 
Сарторис туш унтирган. И чингиздан истаган киш и 
агар қизиқса, ш аҳар қоғозларига қараб кўрсин».
- Биз ш ундай қилдик, мисс. Биз ш аҳар идораси- 
данм из. Наҳот сиз ш ери ф имзо ч ек кан хатим изни 
олмаган бўлсангиз?
- Ҳа, бир н и м а келгандай бўлувди, - деди мисс 
Эмили. - Д ем ак, у ўзини ш ери ф деб ҳисоблар экан- 
д а... Лекин мен Ж еф ф ерсон да солиқ тўламайман.
- Ш аҳар қоғозларида ҳеч қ аер д а бундай эслатма 
йўқ. Биз аф ти д ан ...
- Полковник Сарторисга учраш инглар. Менинг 
Ж еф ф ерсондан ҳеч қ ан д ай қарзи м йўқ.
- Лекин мисс Эмили...
- Сарторис билан гаплаш иб кўринглар (Полков­
н и к Сарториснинг ўлганига чам аси ўн йилча бўлиб 
қолган эди). М енинг Ж еф ф ер со н д ан ҳеч қ ан д ай
қ ар зи м йўқ. Тоб! - Э ш и кда негр пайдо бўлди. -
Ж ентльменларни кузатиб қўй.
II
Хуллас калом, у ғалаба қилди, уларнинг пиёдала- 
ри в а отлиқларини буткул тору мор этди. Ўттиз йил 
бурун ҳид хусусида ra n ч и қ қан д а уларнинг оталари 
устидан у худди м ан а ш ундай ғалаба қозонганди. 
Бу отаси в аф о т этгач, и кки йилдан сўнг рўй бер- 
ганди, ў ш ан д а биз ҳам м ам из энди тўй бўлади деб 
турганимизда, қаллиғи бирдан таш лаб кетиб қолган
114


эди . Отасининг ўлимидан сўнг у эш и кка камдан-кам 
чиқар, қаллиғи қочиб кетгач, у сира қорасини кўр- 
сатмай кўйди. Ш аҳар хонимлари бир неча маротаба 
мисс Эмилини кўрмоқчи бўлиб уриндилар, лекин 
уларни қабул қилмади. Хонадонда ҳали ҳаёт нишона- 
лари сўнмаганлигини негр - у пайтлар ёш йигит эди
- онда-сонда кўлида сават билан майда-чуйда харид 
қилгани эш и кка чиққанидангина билса бўларди.
- Н и м а д е г а н и н г и зд а ҳам э р к а к - э р к а к -д а , 
товоқ-қош иқни эплай олмайди, - дей и ш арди хо- 
нимлар, ш унинг учун ҳам ҳид тар қал ган д а ҳеч ким 
бундан аж аб лан м ад и . У шу дағал в а ж ўн киш илар 
дунёси билан улар узра баланд қ а д кўтарган улуғвор 
Грирсонларни боғлаб турган мисоли бир ҳалқа эди.
Бирок; мисс Эмилининг кўш ниси ш аҳар мэри, 
саксон я ш а р судья С тивенсга ш и коят қилди.
- М ендан н и м а истайсиз, хоним? - деб ўсмоқчи- 
лади судья.
- Унга айтинг, бир чорасини кўрсин.
- Хўш, бунга ҳеч қандай зарурат йўқ, - деди судья 
С тивенс. - Негр х и зм а тк о р и ҳ о в л и д а илонми ё 
каламуш ми ўлдирган бўлса керак-да. Мен у билан 
гаплаш иб кўрам ан.
Э ртасига я н а и кки к и ш и д ан ш и коят туш ди -
уларнинг бири э р к а к эди, у қўш нисидан бутунлай 
ф ар қ л и ўлароқ ғо ятд а эҳти ёткорли к в а н азо к ат 
билан сўйлади.
- Б и р н ар са қи лм аса си ра бўлмайди, судья. Мен 
ўлсам ҳам мисс Эмилининг тинчин и бузиш ни ис- 
там асдим , лекин ним адир қилиш керак.
Кечқурун ш аҳар кенгаш и чақирилди: учта оппоқ 
соқолли м ўй саф и д в а я н а ёш роқ бирови - к елаж ак 
насллар даракчи си .
- Б ош қоти ри б ў ти р ад и ган ж ой и йўқ, - деди 
у. - Унга хат ёзиб юбориш к ер ак, уйини тарти бга
115


келтириб қўйсин. Б ир озгина ф урсат берайлик, агар 
ш унда ҳам н а ф и тегм аса...
-
Э, йўк,, бўлмайди, сэр, - унинг сўзини кесди 
судья. - Ким ледининг ю зига қар аб туриб, сасиб 
кетяпти дейди.
Ш ундай қилиб, эртаси куни кечқурун тўрт эр ка к
мисс Э милининг кўк бута девори н и ош иб ўтди- 
лар-да, худди қ ар о қ ч и л ар д ай пусиб б и қи н ган ча 
ҳовлини чарх уриб айланиб, барча теш ик-ёриқлар- 
ни искаб кўриш ди, орқадаги бириси эса елкасига 
осган қопдан ним анидир олиб дон сочгандай сочди. 
Уйнинг ертўласига, ҳовли ю засидаги барча иморат- 
ларнинг атроф ига улар хлорли оҳак сепиб чикдилар. 
Сўнг бута девордан ошиб кетаётган чоғларида шу 
п ай тгач а қорайиб турган д ер аза ойнасига бирдан 
ёруғ тушиб, у н д а ш ам қотган м аъбуд каби мисс 
Эмилининг қораси кўринди. Улар бу ерд ан аста 
пусиб ўтиб, кўча ёқал ар и д а ўсган дарахтлар қора- 
си да кўздан йўқолдилар. Б и р-и кки ҳ а ф т а ўтиб, ҳид 
бутунлай билинмай кетди.
Ана ў ш ан д ан бошлаб, одам лар м исс Эмилига 
ю раклари ачиб қар ай д и ган бўлиб қолдилар. Унинг 
холаси У айет к а м п и р охири бориб м и яс и н и еб 
қўйганлигини эслаш ган одамлар, ниҳоят, бу Грир- 
сонларнинг ўзлари доим такабб}ф бўлганлар, деган 
хулосага келдилар. Ҳар қалай, қариндош -уруғлари- 
нинг н азар и д а мисс Эмилига мое келадиган йигит 
бизнинг ш аҳ ар д а топилмас эди, Мисс Эмили би­
лан унинг отаси эш и к олдига қ ан д ай қилиб чиқиб 
турган лари ҳали ҳ о зи р гач а ҳам кўз ў н ги м и здан
кетм айди. О таси олдинда оёқларини керган ча, қў- 
лида қам чисини м аҳкам қисиб туради, унинг пича 
орқаси да - ланг очиқ эш икнинг ў ртаси да оппоқ ки- 
йинган мисс Эмилининг нозиккина қомати. Шунинг 
учун ҳам қизнинг ёш и ўттизга ч и қ қ ан д а в а у ҳамон
116


турмуш курмаганда, бутун ш аҳар заҳарханда қилди 
десак бўлмас-қу, лекин ҳар ҳолда, ундан ўчини олиб 
аламидан ч и қ қан д а й бўлди. Агар, ким бўлмасин, 
биров унга талабгор бўлганда эди, ҳатто телба хо- 
ласидан ҳам ҳайиқиб ўтирм ай, д ар р о в қўниб қўя 
қоларди-да, деб ўйлар эди к биз.
О таси ўлган дан кей и н у н га уй д ан б ош қа ҳеч 
н ар са мерос қолдирмагани маълум бўлди, яш ириб 
н и м а қилдик, бундан кўплар қувониш ди. Ана энди 
у ҳ а қ д а ғамхўрлик қилиш мумкин деган қарорга 
келдик биз. Мисс Эмили ҳам муҳтожлик в а кимса- 
сизликда яш аб кўрса, доим учини учига етказолмай 
ф иғони к ў к к а чиқиб, мудом қўрқи нч и ч и д а кун 
кечириш н и м а эканлигини билади.
Ота ўлимининг эртасига эрталаб ш аҳарнин г бар- 
ч а хонимлари мисс Эмилига ҳам дардлик билдириш, 
м ад ад бериш учун одатга биноан ж ам бўлдилар. 
Уларни одатдагидек кийинган ҳолда эш и кда қарш и 
олди. Кўзларида бир қ а тр а ёш йўқ эди. Отам ўлгани 
йўқ, дер эди у як каш , руҳонийлар в а докторларнинг 
м урдани олиш га ш унча уриниш ларига қ арам ай , уч 
кунгача у ш у ганни такрорлаш дан қолмади. Қонун- 
д а қўрсатилгани бўйича чора қў р м асак бўлмайди 
деб турганларида, у ниҳоят, рози бўлди в а мурдани 
тезлик билан д а ф н қилдилар.
Ў ш анда биз уни ҳали телба деб ҳисобламасдик. 
Мисс Эмили бекорга ш ундай қилаётгани йўқ, деб 
мулоҳаза қилар эд и к биз, ахир унинг отаси қан- 
ч а д а н -қ а н ч а й и ги тл ар н и эш и ги д ан н а р и қувиб 
юборди, одам келм айдиган қилиб қўйди, энди эса 
қиз охирги бор нарсаси н и қўлдан чи қарм асли кка 
уринарди, одамлар одатан ш ундай қиладилар-ку.
117


Ill
Кейин у узок; бетоб бўлиб ётди. Уни я н а кўр- 
ганим изда, сочи калта қирқтирилган в а ш ундан 
ёш қи зчаларга в а тағи н ж и н д ак к и н а черковларга 
кўйиладиган маъюс в а ўйчан ф ар и ш тал ар га ўхшаб 
кетарди.
Худди а н а ш у пайтларга келиб, ш аҳар ҳукума- 
ти кўчаларга йўлка ётқизиш га қарор қилди, иш га 
одамлар ёлланди в а ёз кунларида (бу п ай тга келиб 
унинг отаси ўлган эди) ишлар қизиб кетди. Ш аҳарга 
Гомер Бэррон деган сочлари қора, қадди-қом ати 
й и ри к, иш д еган н и ч ай н аб таш лай д и ган , овози 
ўткир в а ўктам , юзи оф тобда корайган, кўзлари 
ш и ш адай ти н и қ ҳ ақи қи й я н к и бош чилигида негр- 
лари, улов ҳ ам д а асбоб-ускуналари билан қурувчи- 
лар бригадаси келди. Болалар Б эрроннинг кетидан 
тўдалаш иб чопиб ю ри ш ар в а ун и н г негрларин и 
қ о р а терга туш ириб иш латиш и, уларнинг қўш иқ 
айтиб чўкичларни бир м аромда кўтариб таш лаш ла- 
рини завқланиб томош а килиш арди. Т езда Гомер 
Бэррон бутун ш аҳар билан ап оқ-чап оқ бўлиб кет­
ди. Кўчанинг бирон ери д а одамлар тўпланиш иб, 
хахолаб кулиш аётган бўлса, билаверингки, дем ак, 
Б эррон ҳам ш у ерда эди. Кўп ўтм ай уни в а мисс 
Эмилини як ш а н б а кунлари ғилдираклари сариқ, 
ёллаб олинган бир ж у ф т тўриқ от кўш илган усти 
очиқ икки ўринли коляскада биргаликда сайр қилиб 
ю риш ганини уч р ата бошладилар.
Б о ш и д а биз ҳам м ам и з қ ан д ай бўлмасин мисс 
Грирсон я н а ҳаётга қизиқиб қ ар ай бош лаганидан 
қ у во н д и к, бунинг у сти га ш аҳ ар хоти н лари : «Э, 
кўйинглар, ахир шу Грирсонлар ш имолдан келган 
в а бунинг устига ёлланиб иш лайдиган одам ни на- 
зар-п и сан д қилиш армиди?» деганлари деган эди.
118


Л екин ёш лари улуғроқлар б о ш қ ач а ўй лаш арди : 
ч и н акам леди ҳатто бош ига кулф ат туш ганда ҳам 
ор-номус тузукларидан чиқмаслиги к ер ак, деб ҳи- 
соблаш арди улар, лекин бу сўзларни оғиз очиб ай- 
тиш масди. Улар оддийгина қилиб: «Шўрлик Эмили. 
Қариндош -уруғлари ун га қ а р а ш с а бўларди», деб 
қўйиш арди. Қизнинг рости билан ҳам Алабамада 
қариндош -уруғлари бор бўлиб, бироқ отаси улар 
билан ақлдан озган Уайет кам п и рн и н г мулкини та- 
лашиб, ш ундан хонадонлар юз кўрмас бўлиб кетган 
эдилар. Чолни кўмиш м аросим ига Алабамадан ҳеч 
ким келгани ҳам йўқ.
«Шўрлик Эмили» деган сўзлар ким ни нгдир оғ- 
зи дан чи қи ш и биланоқ дарҳол турли м иш -м иш - 
л ар ў р м ал аб қолди. «У е р д а бир н и м а бор деб 
ўйлайсизми?», деб сўрардик биз бир-биримиздан. 
«Албатта-да, б о ш қач а бўлиши мумкинми?» Шун­
д ай қилиб, унинг орқасидан, як ш ан б ан и н г кўзни 
қам аш тй рад и ган оф тобидан тўсиб ёиилган д ер аза 
т а в а қ а л а р и о р қ аси д ан , к ў ч а д ан ўтиб бораётган
қурувчилар билан изм а-из и ви р-ш и ви р қўзғалди: 
«Шўрлик Эмили».
Гарчи ҳ ам м а мисс Эмили ўзини тийиб ю ра ол- 
мади, деб ҳисобласа-да, қизнинг ўзи ҳамон бошини 
мағрур кўтариб ю рар, худди одам ларнинг койиш , 
гап-сўзлари унга ўзининг ҳақлиги в а ягоналигига 
иш онч-эътимодини орттираётгандай, Грирсонлар 
наслининг сўнгги ваки ли ш ан у ш укуҳини ҳимоя 
қилиб, ҳар қачонгидан кўра ҳам кибриё эди. У дори- 
хонадан каламуш дори, маргимуш сотиб олаётганда 
ҳам ўзини а н а ш ундай тутди. «Шўрлик Эмили» д е ­
ган сўзлар биринчи м аротаба айтилганига ҳам бир 
йилдан ошиб, ниҳоят унинг ҳолидан хабар олгани 
икки холаваччаси келиш ди.
- Менга заҳар керак, - деди у.
119


- Хўп бўлади, мисс Эмили, лекин қ ан ақаси д ан
бўлсин? Каламушга бўлса керак-да? Мен си згатавс...
- Менга энг яхш иси к е р ак - н и м а деб аталиш и 
билан иш им йўк;.
Аптекачи бир н еч а хил заҳарларни санаб чикди.
- Улар филни ҳам қулатади. Лекин ч ам аси , сизга 
яхш иси...
- Маргимуш, - деди мисс Эмили, - яхш и заҳарми?
- М аргимуш? Ҳа, мэм. Лекин сизга...
- Менга м аргим уш керак.
Аптекачи унга бошини кўтариб қаради, у заррача 
ўзгаргани йўқ; унинг ш ам дай қотган чеҳраси полк 
туғидай таҳдид соларди.
- Майли бўлмасам, - деди ап текачи . - Агар сизга 
худди ш у заҳ ар к е р а к бўлса. Лекин қонун бўйича, 
сиз уни н и м ага иш латмоқчи эканлигингизни ай- 
тиш ингиз керак.
Мисс Эмили бош ини п и ч а о р қ ага таш лаган ч а 
унинг қўзларига ти к қар аб турар, в а ниҳоят, ап те­
качи дош беролмай ю зини ўгирди-да хонадан чиқиб 
кетди. У бош қа қайтиб келмади, маргимуш солинган 
қоғозни ю гурдак негр боладан бериб юборди. Мисс 
Эмили уйга кириб қоғозни очди, калла суягининг 
расм и солинган қутичанинг тагида: «Каламушларга 
қарши» деган сўзларни ўқиди.
IV
«У ўзини ўзи ўлдиради», д ер д и к биз эртаси га, 
ш ундай қилса ўзига ях ш и бўлади, деган хулосага 
келди ҳам ма. Улар Гомер Б еррон билан энди-энди 
учраш иб ю рганларида, унга турмуш га чи қи ш и га 
ҳ ам м ан и н г иш ончи комил эди. Буғулар Клубида 
ёш лар билан чақчақлаш иб туриш ни ёқтирадиган 
Гомер атроф даги ларга ўзининг бўйдоқ я ш а ш та-
120


раф дори эканлиги ҳақи да оғиз кўпиртирганлигини 
эшитиб, «қиз уни эгиб олади», дердик биз кейинроқ. 
Кейин д е р а за т а в а қ а л а р и туш ирилгач, я к ш а н б а
кунлари оф тобда ярақлаб турган к оляскад а ёнла- 
рим издан ўтиб бориш аркан, биз: «Шўрлик Эмили!», 
деганим из деган эди. Коляскада мисс Эмилининг 
боши ти к кўтарилган, Гомер Бэррон эса ш ляпасини 
бош ига боплаб кўнқайтириб, оғзидан си гар а туш - 
м ай, сарик, кўлқоп кийган кўлларида ж илов ҳ ам д а 
қам чинни м аҳкам ушлаб борарди.
Шунда баъзи бир ш аҳар хонимлари улар ёш ларга 
ёмон ў р н ак кўрсати ш япти в а ш аҳрим изнинг об- 
рўсини ерга уриш япти, деб гап-сўз қи л а бош лаш - 
ди. Э р какл ар бу и ш га ар ал аш м асл и кн и м аъкул 
кўрдилар, лекин уларнинг хотинлари баптистлар 
руҳонийсини мисс Эмилини бориб кўри ш га кўн- 
дирдилар, мисс Эмили барча қавм у қариндош лари 
каби епископ ч еркови га мансуб эди. Руҳоний бу 
учраш ув қ ан д ай ўтганлиги тўғрисида ҳеч к и м сага 
ҳеч н ар са дем ади, лекин я н а бир м а р та бориш дан 
қ атьи й бош тортди. Келаси як ш ан б а куни улар я н а
коляскада сай рга чиқдилар, я н а бир кун ўтгандан 
сўнг руҳонийнинг хотини мисс Эмилининг Алаба- 
м адаги қариндош ларига х ат ж ўнатди.
Ниҳоят, унинг уйига одамлар келиш ди в а биз 
буёғи н и м а бўларкин деб кута бош ладик. А ввалига 
ҳам м аси илгаригидай давом этаверди. Кейин биз 
улар барибир турмуш курсалар кер ак, деб ю рдик. 
Мисс Эмили заргар қош ига борганмиш , ун га эр- 
к а к л а р н и н г к у м у ш д ан и ш л ан ган ан ж о м л а р и н и
буюрганмиш, анж ом ларнинг ҳар бирига Г. Б. деган 
ҳарф лар ўйилиб ёзилармиш деган гаплар тарқалди. 
И кки кун ўтгач, у эркакларнинг кийим -кечаклари- 
ни, ҳатто ички кўй лаккача кўш иб х ар и д қилган- 
лигини эш итди к. Ҳ ам мам из енгил н а ф а с олдик:
121


«Улар уйланишибдилар». Чиндан ҳаммамиз юрак-ю- 
р ак д ан хурсанд эдик. Б из я н а ш унга ҳам хурсанд 
эдикки, Эмилининг ҳар и ккала холаваччаси унинг 
ўзидан ҳам ўтиб туш ган Грирсонлардан экан.
Шундай қилиб, ш аҳар кўчаларидаги иш лар ниҳо- 
яси га етгач, бир оз в ақт ўтиб Гомер Бэрроннинг йўқ 
бўлиб қолганлигидан ҳеч ким аж абланиб ўтирмади. 
Тўй ҳ ақи д а ҳам м ага эш иттириб эълон қилинмагани 
бир оз ш аш тим и зни туш ирди, лекин Гомер мисс 
Эмилининг келиш ига ҳам м асини ҳозирлаб қўйиш
учун кетган бўлса к е р а к ёки бўлмаса, қ и зга хола- 
ваччалари дан қутилиш га имкон туғдиргандир (хо- 
лаваччаларга қ ар ш и бутун бошли ф и т н а тузилган, 
ҳам м ам из мисс Эмили томонида эдик), деган ф и- 
к р д а эдик. Ростдан ҳам я н а бир ҳ а ф т а ўтиб, унинг 
қариндош лари ж ўнаб кетиш ди. Ҳ ам ма кутгандек, 
уч к у н д ан сўнг Гомер Б эр р о н я н а ш аҳ р и м и зд а 
пайдо бўлиб қолди: ш ом қоронғиси туш ганда, негр 
хизматкор орқа эш икни очиб уни и чкари га қўйган- 
лигини мисс Эмилининг аёл қўш ниси кўрган экан.
Ўшандан бери Гомер Бэрронни бош қа ҳеч ким 
кўрмади. Мисс Эмили ҳам, ҳар қалай, бир оз вақт 
ўтгунча бутунлай қўринмай қолди. Негр хизматкор 
майда-чуйда олгани сават қўтариб чиқиб қолар, сўнг 
я н а қайтиб кириб кетар, лекин катта эш ик доим тим- 
тирс берк эди. Б аъзан деразадан мисс Эмилининг 
қораси кўзга чалинар (кечаси унинг ҳовлисига оҳак 
сепиб чиқиш ганда ш ундай бўлган эди), лекин ярим 
йилгача у кўчага қадам босмади. Биз буни ҳам ту- 
ш унса бўлади деб ҳисоблардик - чунки унинг аёллик 
қисматининг очилиб кетиш ига шунчалар қарш илик 
қилган отасининг руҳи, афтидан, ҳаддан таш қари 
кудратли в а яш овчан бўлса керак эди.
Мисс Эмили, я н а қайти б кўрганим изда, бироз 
тўлиш ган, сочларига эс а оқ оралаган эди. Йиллар
122


ўтган сай и н оқлари кўпайиб, ниҳоят, улар мурч 
билан туз аралаш ган тусга кирди. Ғайратли, иш га 
ч ан қоқ эркакларн и н г сочлари одатда ш ундай оқа- 
ради. Мисс Эмили етмиш тўртга кириб дунёдан кўз 
юмгунча унинг сочлари ш ундайлигича қолди.
Шу в а қ т и чи да хонадоннинг к а т т а эш иги бир 
м а р т а ҳам очилм ади. Мисс Эмили ч и н н и га гул 
солиш дан болаларга д а р е берган олти-етти йил 
(ўшанда у қи рқларга бориб қолганди) бу ҳисобга 
кирм айди. У п астки қаватд аги хоналардан бири- 
ни дарехон ага айлантирди, полковник С арторис 
қурдош ларининг қизчалари в а набиралари унинг 
олдига қ атн а й бошладилар, қ атн а ган д а ҳам худди 
я к ш ан б а кунлари йигирм а беш цент тан га хайр-эҳ- 
сон учун олиб черковга келгандай бир к а й ф и я т в а
м унтазам лик билан қатнардилар.
Лекин м ан а ш аҳарн и н г қалби в а вуж удига ай- 
ланган ян ги наел ю зага чикди. Мисс Эмилининг 
ш огирдлари к а т т а бўлиб во яга етиш ди в а унинг 
қош и га болаларини ю бормай қўйиш ди, бўёқлар, 
чўткалар, ж урналлардан қирқиб олинган суратлар 
ш у қ ад ар ж онларига тегиб кетган эди. К атта эш ик 
сўнгги ш огирд ортидан гурсиллаб ёпилдию бош қа 
ҳеч қачон очилмади. Ш аҳар д а текин почта хизмати 
йўлга қўйилганда ёлғиз мисс Эмили уйига тунука 
тах тач а в а почта қутиси қоқиб қўйиш ни м ан қил­
ди. Уни кўндирмоқчи бўлиб уриндилар, лекин у ҳеч 
ким ни нг гап ини эш итиш ни истам ади.
Кун кетидан кун, ой кетидан ой, йил кетидан йил 
ўтар, биз эрталаблари ози қ-овқат х ар и д қилгани 
ч и ққан да негрнинг сочлари тобора оқариб, беллари 
тобора букилиб бораётганлигини қўрардик. Ҳар де­
кабрь ойи келганда мисс Эмили солиқ тўлаш ҳақида 
баёнот олар в а ҳар саф ар бир ҳ аф та ўтгач, уни оч- 
м асдан орқасига қайтариб ж ўнатар эди. Онда-сонда
123


уни пастки қаватдаги хоналардан бирининг дераза- 
сида кўриб қолардилар - чамаси юқори қ ава т хона- 
лари ҳамон берк эди - у қотиб турар, мисоли тош дан 
йўниб ишланган маъбудга ўхшарди. У бизлардан би- 
ронтамизни кўрармиди-йўқми, аниқ билиб бўлмасди. 
Насллардан наслларга худди м ан а ш у алфозда ўтиб 
борар эди бу ҳаммамизга яқи н в а ажойиб, безабон, 
ўқ ўтмас, сув тешмас, қайтм ас в а тонмас аёл.
Ш ундай қилиб, у олам дан ўтди. Қ ариб-чуриб 
путурдан кетган негр хизм аткордан бош қа қар ай - 
диган одами бўлмай, чанг-ғубор в а қоронғилик қо- 
илаган уйда касалланиб ётиб қодди. Ҳатто ш аҳ ар д а 
ҳеч ки м са унинг к асал ётганлигини билмас, биз 
қ ар и хи зм аткордан сўраб-нетиб туриш ликни ал- 
лақачонлар йиғиш тириб қўйгандик. Х изматкор ҳеч 
ким в а ҳатто бекаси билан гаплаш м ас, худди узоқ 
замонлар иш латилмай ётганидан занглагандай то- 
вуш и хирқираб чи қад и ган бўлиб қолганди.
У пастки қ ава тн и н г хоналаридан бирида ёнғоқ- 
д а н иш ланган, атроф и п а р д а билан тўсилган кат- 
такон к ар аво тд а ж он берди. Унинг оппоқ оқарган 
бош и қуёш нурларини си р а кўрм аган, вақтн и н г 
забти га дош беролмай сарғайган в а моғор босган 
болишга сокин чўккан эди.
V
Б иринчи бўлиб келган хотинларни негр эш и к д а 
кутиб олди в а и ч к а р и га олиб ки рди . Б ўғи қ ш и- 
ви р-ш ивир ш илдиради, нигоҳлар олазарак чопди- 
лар. Негр эс а ш у д ам д аёқ ғойиб бўлди. У уйнинг 
барча хоналаридан ўтиб бориб, орқа зинадан пастга 
туш ди-да, ш унинг билан бош қа ҳеч ким ҳеч қачон 
уни кўрмади. Кўп маҳтал қилмай т езд а унинг икки 
қариндош и ҳам етиб келиш ди в а эр таси га бутун
124


ш аҳар мисс Эмилини кўмиш м аросимига йиғилди. 
У тулларга кўмилиб ётар, бош томоиида отасининг 
иастелда ишланган теран ўйга ботган сурати осиғлиқ 
турар, атроф да эса ш аҳар хонимлари ғамбода бир 
қи ёф ада ғуж бўлиб, пичир-пичир қилиш арди. Эшик 
олдида в а ҳовлида мўйсаф ид кариялар ўтириш ар, 
уларнинг айрим лари конф едерат кўш инларининг 
ар ти б -то за л а н га н либосларини к и й и б олиш ган, 
уларнинг хотираларида мисс Эмили худди уларга 
тен гқ у р д ай гав д а л а н а р , н а за р л а р и д а улар мисс 
Эмили билан неча-неча бор р ақсга туш гандай в а
ҳаттоки неча-неча мароталаб унинг кўлини сўраган- 
д ай бўлардилар. Б ар ч а кексайган одамлар каби улар 
воқеалар ҳам да саналарни чалкаш тириб айтиш ар, 
ўгмиш улар н азар и д а олис-олисларда йўқолиб ке- 
тадиган а р а в а изимас, кенг, абадий ям-яш ил ўтлоқ 
эди, бу ўтлок, бизнинг кунларимиздан ф а қ а т сўнгги 
ўн йил ичида тор ж арлик билангина аж ралган эди.
Уйнинг т еп а қ а в а ти д а қ и р қ йилдан бери инсон 
қад ам и тегмаган, эш иги кулфлаб таш ланган хона 
борлиги ҳозир маълум бўлган эди. Мисс Эмилининг 
ж асади аппон-саппон ўз қабрига қўйилгандан сўнг- 
ги н а бу хонани бузиб очдилар.
Худди янги келин-куёвлар турадигандай қилиб 
ясати лган в а ж иҳозланган хонанинг узоқ йиллар 
ў ти р и б қо л ган ч а н г и қ а т т и қ ҳ а р а к а т ту ф а й л и
бирдан тўзиб кетди. Уй ичи ачи м си қ гўр ҳидига 
тўлганди. Ранги ўчиб кетган пуш ти кимхоб чойш аб 
қатлари, чироқларни нг пуш ти соябонлари, биллур 
ш и ш а ч а л а р в а к у м у ш д ан и ш л ан га н , соч-соқол 
анж ом лари сочилган м ўьж аз столчалар - ҳам м аёқ 
гардга қопланганди. Кумуш буюмлар ш унчалар ҳам 
хиралаш иб кетгандики, энди уларга ўйиб ёзилган 
бош ҳарф ларн и кўриб бўлмасди. Шу ернинг ўзида 
худ ди ҳозиргина ечилгандай ёқ а в а галстук ётарди,
125


уларни ердан кўтариб кўрганларида ч ан г п ардаси
и ч р а яри м гарди ш аник; из қолди. Стулнинг суян- 
чиғида текислаб таш лаб кўйилган костю м осилиб 
турарди. Полда ботинкалар, уларнинг ён и да пай- 
поқлар ётарди.
Эр киш ининг ўзи эса к ар ав о тд а эди.
Ж ағи и рш ай и б очилиб қолган кўрқи нчли бош 
суяк чаноғига қ ар аган ч а ан ч аги н а ж и м туриб к,ол- 
дик. Мурда худди ким нидир кучоқлагандай бўлиб 
ётарди , лекин м уҳаббатдан боҳийрок, узун уйку 
в а қ т ўти ш и билан у н и н г б а р ч а аъ ж у б ал и клар и
в а найрангларини текислаб, ундан м аьш уқаси н и
тортиб олгандай эди. Унинг суяклари у зр а тунги 
кўйлакнинг чурик парчалари лахталаниб ётарди. 
Ўлик худди кар ав о тга сингиб кетган дай эди. Лош 
ҳам, унинг ёнидаги болиш ҳам бир теки с хоки ту- 
робга ботганди.
В а ф а қ а т ш у ондагина биз и кки н чи ёсти кда ен- 
гилгина бош изи қолганлигини кўрдик. И чимиздан 
ким дир кўли билан изни пайпаслади в а олдинга эн- 
кайиб, кўзга таш ланм ас тўзоннинг куруқ в а аччи қ 
ҳидини д и м о ққ а тортди, ш унда биз бўз ранг, пўлат 
ту ели узундан узун соч толасига кўзимиз туш ди.
126



Download 7,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish