Bog'liq Mexanizatsiyalashtirish, avtomatlashtirish va robototexnika Ma\'ruza
3. Йигишнинг ташкилий шакллари. Йигиш ишларининг ташкилий шаклларига кура йигиш иккита асосий турга булинади: стационар ва харакатдаги.
Стационар йигиш ишчилар гурухи (бригада) томонидан битта кузгалмас жойда амалга оширилади, бу жойга барча деталл ва узеллар олиб келинади.
Харакдаги йигишда махсулот бир ишчи жойидан кейинсига харакатланиб утади. Бу ишчи жойларида ишчи ёки ишчилар гурухи томонидан хар бир узгармас иш жойида битта такрорланувчи операция бажарилади, бунда хар бир иш жойида тегишли асбоб ва мосламалар мавжуд булиб, бу жойга ушбу операция учун зарур булган деталлар ва узеллар олиб келинади.
Стационар йигиш якка тартибда ва серияли ишлаб чикаришда, айрим йигма бирликлар учун оммавий ишлаб чикаришда кулланилади; харакатдаги эса серияли ва оммавий ишлаб чикаришда кулланилади. Умумий йигиш жараёнини бажаришнинг курсатиб утилган ташкилий шаклларида ишни турли усуллар билан бажариш мумкин. Биринчи усулнинг мохияти шундан иборатки, бунда машина тулалигича алохида деталлардан йигувчиларнинг битта бригадаси томонидан бошидан охиригача битта жойда йигилади. Бунда битта иш жойида йигиш операцияларини концентрациялаш тамойили амалга оширилади. Бу усул якка тартибда ишлаб чикариш турига хос булиб, шунинг учун индивидуал йигиш деб аталади. Машинанинг йигиш учун вакт сарфи катта, натижада бу усулникуллаш йигиш таннархини ошириб юборади. Бундай холат ушбу усулни такомиллашмаган деган хулосага олиб келади ва техник-иктисодий яхши унум берадиган юошка усулларни куллашга ундайди.
Иккинчи усулнинг мохияти шундан иборатки, бунда машинанинг алохида детал ва усуллари ишчиларнинг битта бригадаси томонидан умумий йигиш стендидан ташкарида йигиб олинади, бунда бу бригада умумий йигувчилар бригадаси таркибига кирмайди. Шундай килиб, бу ерда йигиш жараёнини кисман дифференциациялаш мумкин. Бу усул янада унумли булади, чунки деталлар йигма бирликка аввалдан йигиб олинади, бунинг натижасида машина умумий йигиш стендида бекор туриб колиш вакти кам булади. Бу усулни серияли ишлаб чикаришда стационар йигишда кулланади.
Учинчи усулнинг мохияти шундан иборатки, йигиш жараёни алохида операцияларга дифференцияланади, бунда хар бир операция маълум бир иш жойида (харакатдаги ёки стационар) маълум ишчи ёки ишчилар бригадаси томонидан бир хил (имкон борича) вакт оралигига йигиш тактига амал килган холда бажарилади, бу узлуксиз (оким буйича) йигиш жараёнини яратади. Бу усул оммавий ва серияли (купинча йирик серияли) ишлаб чикаришда оким буйича йигишда кулланилади.