Жаҳонда “Индустрия 4.0” концепциясининг жорий этиш жараёни ва истиқболлари.
Ж аҳонда давом этаётган “COVID-19” пандемияси таъсирида 2020 йил якуни билан жаҳон иқтисодиёти 4,4 фоизга қисқарди.
Шу билан бирга, 2020 йилда жаҳонда масофавий таълим, электрон савдо ва ходимларнинг уйдан ишлашини ташкил этишга бўлган талаб кескин ошиши иқтисодиётни рақамлаштириш жараёни тезлашишига олиб келди.
Натижада, жаҳонда янги технологиялар учун харажатлар 16,3 фоизга
(+125,3 млрд долл.) ошди ва 891,8 млрд долларни ташкил қилди.
IDC Corporate маълумотларига кўра, 2021-2023 йилларда жаҳонда янги технологияларга харажатлар 32,2 фоизга ўсади ва 1 362,0 млрд долларга етади.
Мазкур ҳолатларни ўрганиш асосида Тафтс университети ҳузуридаги Флетчер мактаби ва “Mastercard” томонидан мамлакатлардаги рақамлаштиришнинг жорий ҳолати ҳамда унинг тезлигини баҳоловчи
Digital Evolution Scorecard рейтинги эълон қилинди.
Мазкур рейтинг 160 та индикатор ёрдамида жаҳондаги 90 та мамлакат иқтисодиётини таҳлил қилиш асосида тузилган. Рейтингда МДҲ давлатларидан Россия, Қозоғистон ва Азарбайжон давлатлари кўрсаткичлари келтирилган.
Рейтинг натижаларига кўра, мамлакатлар “Лидер”, “Истиқболли”, “Секинлашувчи” ва “Муаммоли” гуруҳларга ажратилган бўлиб, қуйидагилар аниқланган:
“Лидер” гуруҳида Сингапур, АҚШ, Гонгконг ва Жанубий Корея каби мамлакатлар етакчилик қилади. Мазкур мамлакатлар Эстония, Тайвань ва Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлар билан бир гуруҳда бўлса-да, лекин инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва уларга мослашиш бўйича устунликка эга.
Таҳлиллар мазкур гуруҳдаги етакчи мамлакатлар қуйидагиларга катта эътибор қаратганлигини кўрсатди:
истеъмол инструментлари (электрон тижорат, рақамли тўловлар ва бошқ.) жорий қилинишини кенгайтириш;
рақамли технологиялар соҳасида иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва ушлаб қолиш;
рақамли тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;
тезкор ва универсал кенгполосали интернет тармоғини таъминлаш;
рақамли маҳсулотлар ва хизматлар экспортига ихтисослашув;
инновацияларни таълим, бизнес ва ҳукумат ўртасида мувофиқлаштириш.
“Истиқболли” гуруҳида Индонезия, Вьетнам ва Ҳиндистон каби мамлакатлар ўрин олган бўлса-да, лекин рақамли эволюция даражаси сезиларли равишда юқори бўлган Хитой бу гуруҳда мутлоқ етакчилик қилмоқда.
Таҳлиллар мазкур гуруҳдаги етакчи мамлакатлар қуйидагиларга
катта эътибор қаратганлигини кўрсатди:
мобил интернетга уланишни яхшилаш ҳамда уни кенг жорий қилиш учун оммабоплик ва сифатни ошириш;
институционал муҳитни мустаҳкамлаш ва рақамли тартиботни ишлаб чиқиш;
рақамли корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш, рақамли илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларни молиялаштириш, рақамли технологиялар соҳасида иқтидорли мутахассисларни ўқитиш ҳамда
иш ўринларини яратишда рақамли иловалардан фойдаланиш;
рақамли инструментлардан фойдаланишдаги тенгсизликни қисқартириш бўйича чоралар кўриш.
“Секинлашувчи” гуруҳида, асосан, Финландия, Швейцария ва Голландия каби Европа мамлакатлари етакчилик қилмоқда ва
Осиё мамлакатларидан Япония давлати жой олган.
Мазкур гуруҳга киритилган мамлакатлар рақамлаштирил-ганлик даражаси нисбатан юқори эканлиги билан характерланади. Бу гуруҳдаги айрим мамлакатлар рақамлаш-тириш бўйича ўсиш суръат-ларини иқтисодиётнинг инклюзив ўсишини таъмин-лаш учун мақсадли секинлаштирган.
Инклюзив иқтисодий ўсиш - бу мамлакат аҳолисининг барча гуруҳлари учун ҳаёт сифатини яхшилаш ва имкониятлар тенглигини таъминлаш учун қулай муҳит яратилиши билан бирга давом этувчи иқтисодий ўсишдир.
Таҳлиллар мазкур гуруҳдаги мамлакатлар кўзланган мақсадларига зид бўлмаган ҳолда рақамлаштириш импульси тикланиши учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатди:
жорий инновацияларни қўллаб-қувватлаш учун ишончли институционал асослар, норматив-ҳуқуқий муҳит ва капитал бозорига инвестициялар киритишни давом эттириш ҳисобига рақамли платформалардан ҳимояланиш;
рақамли имкониятлардан инклюзив фойдаланишни таъминлаш ва конфеденциалликнинг бузилиши, кибер ва бошқа хуружлардан барча истеъмолчиларни ҳимоялаш учун сиёсат ва тартибот инструментларидан фойдаланишни давом эттириш;
иммиграцион сиёсатни ислоҳ қилиш орқали рақамли кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва сақлаб қолиш;
янги технологик бўшлиқларни аниқлаш ва бу соҳаларда инновациялар учун қулай муҳитни яратиш.
“ Муаммоли” гуруҳи Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Жанубий Европа мамлакатларидан таркиб топган бўлса-да, лекин гуруҳда Словакия, Италия, Венгрия ва Хорватия каби Европа мамлакатлари етакчилик қилмоқда.
Ушбу гуруҳдаги мамлакатлар иқтисодий барқарорликни таъминлашда рақамли ўсишдан фойдаланиш бўйича “Истиқболли” гуруҳидаги мамлакатлар амалиётидан намуна сифатида фойдаланишлари мумкин.
Таҳлиллар мазкур гуруҳдаги мунтазам ёки ўсувчи рақамли ўсишга эга бўлган мамлакатлар эҳтиёткорлик билан қуйидагиларга эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатди:
базавий инфраструктурадаги бўшлиқларни бартараф этиш учун узоқ муддатли инвестициялар;
истеъмолчилари томонидан рақамли маҳсулот ва хизматларни хавфсиз ва тўла қамровли қабул қилишларини қўллаб-қувватловчи, айниқса унумдорлик ва иш ўринлари яратилишини таъминловчи институционал муҳитни яратиш;
аҳолининг камбағал қатлами учун рақамли имкониятлар яратишга қаратилган инвестицион ташаббусларга ёрдам кўрсатиш
(айниқса давлат-хусусий шерикчилиги асосида);
рақамли инструментларни кенг жорий этилишида катализатор сифатида қатнашиши мумкин бўлган асосий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилувчи иловаларни тарғиб қилиш.
Бундан ташқари, жаҳонда “Индустрия 4.0” концепциясини жорий этиш орқали ишлаб чиқаришни рақамлаштириш иқтисодий ўсишнинг асосий факторига айланаётгани нуфузли экспертлар томонидан эътироф этилмоқда (McKinsey, IHS, Accenture ва бошқалар).
Хусусан, 2025 йилгача Хитойда интернет-технологиялар ҳисобига ЯИМнинг 22 фоизгача ва АҚШда рақамли технологиялар ёрдамида яратиладиган қийматнинг 1,6-2,2 трлн долларга ўсиши кутилмоқда.
Ишлаб чиқаришнинг рақамлаштирилиши натижасида кейинги 20 йилда жаҳонда 50% иш жараёнлар автоматлаштирилиши мумкин. Буни жаҳонда
17-19 асрларда юз берган 3-саноат инқилоби кўлами билан тенглаштириш мумкин.
Шунингдек, 2025 йилгача интернет тармоғига уланган қурилмалар сони 74,5 млрдга етади ва 2030 йилгача саноат интернети жаҳон иқтисодиётига 14,2 трлн доллар қўшади, деб баҳоланмоқда.
Мазкур иқтисодий ўсиш суръатларига ишлаб чиқаришни автоматлаштириш билан бир қаторда рақамли платформалар, рақамли иқтисодий тизимлар, катта ҳажмдаги маълумотларнинг чуқур таҳлили ва “Индустрия 4.0” концепциясининг 3D принтерлар, роботлар ва интернет жиҳозлар каби элементларини жорий этиш орқали эришилади.
Жаҳонда “Индустрия 4.0” концепцияси жорий этилишининг
иш ўринларига таъсири.
“Индустрия 4.0” концепцисини амалиётга жорий этилишининг
иш ўринларига кўрсатадиган таъсири юзасидан таҳлилий маълумотлар “Жаҳон иқтисодий форуми” томонидан ҳар йилги “The Future of Jobs” ҳисоботида бериб келинмоқда.
Хусусан, 2020 йилги “The Future of Jobs” ҳисоботида 26 давлатнинг
15 та саноат секторида ўтказилган сўровномалар асосида қуйидагилар маълум қилинган:
Яқин истиқболда технологияларни жорий этиш суръатлари ўзгармаган ҳолда, “Булутли ҳисоблашлар”, “Катта маълумотлар” ва “Электрон тижорат” йўналишлари етакчиликни сақлаб қолади ҳамда “Шифрлаш”, “Роботлар” ва “Сунъий интеллект” йўналишларига қизиқиш ортади;
“Сунъий интеллект” асосан алоқа, молиявий хизматлар, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларида, “Роботлар” асосан тоғ-кон ва металлургия саноатида ҳамда “Шифрлаш” асосан ҳукумат ва давлат секторларида жорий этилади.
Корхоналарнинг 43 фоизи технологиялар интеграциялашуви сабабли иш кучини қисқартиришни, 41 фоизи махсус ишларни бажариш учун аутсорсинг хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришни ва 34 фоизи ишчилар штатини кенгайтиришни режалаштирган;
Яқин истиқболда технологиялар асосан маълумотларни излаш, қайта ишлаш, маъмурий вазифалар ва айрим бошқарув функцияларини бажаришда фойдаланилса, ходимлар асосан бошқариш, консультациялаш, қарорлар қабул қилиш, мулоқот ва ҳамкорлик олиб бориш вазифаларини бажаради.
2025 йилга бориб умумий ходимлар сонида такрорланувчи касблар улуши 15,4 фоиздан 9 фоизгача камаяди ва янги касблар улуши
Do'stlaringiz bilan baham: |