Бу эса жаҳонда ишлаб чиқариш жараёнларига инфор-мацион технологияларни кенг жорий этишга асосланган навбатдаги



Download 2,55 Mb.
bet3/8
Sana11.04.2022
Hajmi2,55 Mb.
#542711
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Обзор - Индустрия 4 - 11.05.2021

7,8 фоиздан 13,5 фоизгача ўсади;
Саноат корхоналарида маълумот киритиш оператори, маъмурий ва масъул котиб, ҳисобчи, аудитор, йиғувчи ва ишчи каби лавозимлар қисқаради. Шунингдек, таҳлилчи, сунъий интеллект ва машиналар бўйича мутахассис, робототехника дастурчиси, илова ва дастурий таъминот дастурчиси, рақамли трансформациялаш бўйича мутахассис каби янги лавозимлар ташкил этилади.
И ш берувчиларнинг 84 фоизи иш жараёнларини жадал рақамлаштирилиши натижасида 44 фоизгача ходимларни масофадан ишлашга ўтказади;
АҚШ ва Швейцария каби аҳоли даромади юқори бўлган мамлакат-ларда технологияларнинг етарли даражада жорий этилмагани сабабли 60 фоиз ишчилар тўлиқ масофадан ишлаш имкониятига эга эмас. Бу кўрсаткич Миср ва Бангладеш каби давлатларда 80-90 фоизни ташкил қилади.
2020 йилда банд бўлган аҳолининг 88 фоизи шахсий ривожланишга қизиқиши ортиши натижасида интернет орқали таълим олишни хоҳловчилар сони 4 баробарга ва ходимларига “онлайн” усулда таълим олиш имконини берувчи иш берувчиларнинг сони 5 баробарга ошган.
Ходимларнинг таълим олиши асосан ички имкониятлар (39%), онлайн таълим платформалари (11%) ва ташқи консультантлар (11%) ёрдамида ташкил этилди.
Ишсизлар маълумотлар таҳлили, информатика ва информацион технологиялар каби билимларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ўқувчилар асосий кўникмаларни маҳсулот яратиш, маълумотлар ва сунъий интеллект соҳасида 3 ойда ҳамда “булутли технологиялар” ва инжинерлик иши соҳасида 5 ойда ўзлаштиришлари мумкин.
Технологияларнинг жорий этилиши натижасида кейинги
5 йилда ишлаб чиқаришда талаб этиладиган асосий кўникма-ларнинг 40 фоизи ўзгаради ва ходимларнинг 50 фоизи қайта тайёрланиши лозим бўлади.
Таҳлилларга кўра, технологиялар жорий этилиши натижасида жаҳонда 85 млн иш ўрни қисқаради ва 97 млн янги иш ўрни ташкил этилади.
Корхоналарнинг атиги 21 фоизи ходимларини қайта тайёрлашда давлат ёрдамидан фойдаланиш имкониятига эга.
Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида турдош компаниялар ўртасида ва бир тармоқ ичидаги ҳамкорлик мос равишда
12 фоизни ва 8 фоизни ташкил қилган.

Бу иш ўрни қисқариши мумкин бўлган ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида давлат ёрдамининг кенгайтирилишини тақозо этади.

  1. Марказий Осиё минтақасида “Индустрия 4.0” концепциясини татбиқ этиш жараёнлари.

Минтақа мамлакатларида иқтисодиётни рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган миллий стратегияларни амалга ошириш орқали “Индустрия 4.0” концепциясини татбиқ этиш жараёни бошлаган.
Хусусан, Қозоғистонда 2018 йилдан бошлаб “Рақамли Қозоғистон” давлат дастури амалга оширилмоқда. Дастур доирасида 2022 йилгача бюджетдан 141 млрд тенге (416,6 млн долл.) ажратилиши ҳамда
2025 йилгача базавий тармоқларни технологик қайта қуроллантирилиши ва асосий тармоқлар учун 10 минг мутахассис тайёрланиши режалаштирган.
Бундан ташқари, рақамли технологияларни оммалаштириш ва уларни жорий этиш самарадорлигини тарғиб қилиш мақсадида тоғ-кон,
озиқ-овқат, электротехника, фармацевтика, текстиль ва машинасозлик
йўналишлари бўйича жами 7 та намунавий “Рақамли фабрика” ташкил этилмоқда.
Мазкур корхоналар томонидан умумий қиймати 7,5 млрд тенге
(22,2 млн долл.) бўлган жами 14 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, ускуналар тўхтаб туришини ва ресурслар йўқотилишини камайтириш орқали иқтисодий самарага эришилмоқда.
Индустрия 4.0” концепциясини “Ақлли карьер” ва “Ақлли фабрика” йўналишлари бўйича жорий этиш орқали 2019 йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишини тўхтатишга ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга эришилган.
Мамлакатда 2022 йилгача 90 та корхонада (200 та лойиҳа) рақамли ечимларни жорий этиш режалаштирилган.
“Индустрия 4.0” концепциясини татбиқ этиш орқали ҳудудий даражада рақобатбардош бўлган камида 3-5 та технологик ривожланган тармоқларни (тоғ-кон, кимё, машинасозлик ва фармацевтика каби) шакллантириш, меҳнат унумдорлигини 1,7 баробарга ошириш, экспорт ҳажмида қайта ишланган маҳсулотлар улушини кескин ошириш, хомашё бўлмаган маҳсулотлар экспортини 2022 йилгача 1,5 баробарга ва 2025 йилгача
2 баробарга
ошириш чоралари кўрилмоқда.
Ўз навбатида, Қирғизистонда 2019 йилда 2019-2023 йиллар учун мўлжалланган “Рақамли Қирғизистон” концепцияси қабул қилинди.
Мазкур концепцияни амалга ошириш доирасида 2023 йилгача рақамли иқтисодиётни бошқариш учун “Йўл харита” ишлаб чиқилган бўлиб,
бошқа ижтимоий-иқтисодий йўналишлар қаторида солиқ, божхона, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, йўл-транспорт, енгил саноат, энергетика ва тоғ-кон соҳаларини рақамлаштириш бўйича вазифалар белгиланган.
Шунингдек, Туркманистонда 2019-2025 йилларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси тасдиқланган. Мазкур концепция 3 та босқичдан иборат бўлиб, ҳозирда 2023 йилгача рақамли алоқа тизимларини янада кенгроқ жорий этишни, "битта ойна" хизматини ривожлантиришни ва рақамли ҳисоботни жорий этишни назарда тутувчи

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish