2-расм. А.Аакернинг брендни ташкил этадиган тизимлари.
1.3. Бренднинг асосий тушунчаларининг моҳияти: бренд, савдо маркаси ва товар белгиси
Брендинг – товарни бозордаги фаолиятини ошириш учун қўлланилиб, товар белгиси, маркаси, қадоғи, рекламаси ва бошқалар билан биргаликда, маҳсулотни рақобатчи компаниялардан ажралиб туришига ва ўзига хос образ яратишига ёрдам беради.
Товар белгиси – бу юридик термин бўлиб, иш юритилиши хуқуқий нормалар ва регламентлар асосида чекланади. Товар белгиси истеъолчилар учун маҳсулотни идентификация қилиш учун ёрдам беради, ҳамда давлат тосонидан қайд этилиб унинг муҳофазасида бўлади.
Савдо маркаси – маркетинг тушанча бўлиб, Товарнинг кўринишини белгилаш учун ва маҳсулотни рақобатчи компанияларнинг маҳсулотидан фарқлаш учун қўлланилади. Савдо маркаси – тамға,ранг, шрифт, сўз бирлигини, персонаж ва бошқа идентификация учун ёрдам бериши ва бир яхлит образ яратилишини кўзлайди.
1.4. Ўзбекистонда брендингни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш. Миллий бренд сиёсати
Компаниялар моддий активлар қийматидан бир неча баробар ортиқ бўлган миқдорда харид қилиш кучайган ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб, брендинг концепцияси доимий равишда қизиқиш уйғотиб келмоқда. Брендлар товарларнинг ўрнига келиб, брендларни жойлаштириш нарх билан боғлиқ рақобат долзарблигини йўқотди, реклама эса тобора интеграцияланган бренд коммуникацияларига ўрин бўшатиб бера бошлади.
Ҳозирги пайтда брендлар кучли рақобат қуролига, истеъмолчилар содиқлигини ошириш ва ишбилармонлик нуфузини шакллантириш воситасига ҳамда уни миллийилик даражасига олиб чиқиш ва уни бошқариш стратегиясига айланмоқда. Улар компания миссияси ва стратегик мақсадларини амалга оширишга хизмат қилмоқда, компания салоҳияти ва муваффақиятларини ифодаланмоқда. Шу боисдан брендинг бошқарув технологияси сифатида барча турдаги корхоналар менежментига бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам жорий қилинмоқда.
Брендларни шакллантириш, ривожлантириш ва бошқаришга бўлган мисли кўрилмаган даражадаги илмий ва амалий қизиқиш мамлакатимизда шу билан асосланадики, улар компаниянинг бозор қийматини ошириш ва унинг капиталлашувини таъминлашга қодир бўлган энг муҳим номоддий активи ҳисобланади. Машҳур брендлар компаниянинг бозорда барқарор ҳолатга эга бўлишининг зарурий шартига, унинг рақобатбардошлик омилига айланади. Дунёнинг энг йирик компаниялари тажрибаси шундан далолат берадики, замонавий рақобат бозорида моҳиятан истеъмолчилар содиқлигини шакллантириш воситасида брендлар ўртасида истеъмолчилар учун кураш бормоқда.
Буларнинг барчаси бренд-менежмент, брендлар қийматини баҳолаш ва уларнинг активларини капиталлаштириш соҳасида тўпланган илмий билимлар ва амалий тажрибаларни назарий жиҳатдан тушуниб етишни, шунингдек, бренд капиталини бошқариш муаммоларини ҳал қилиш учун услубий воситалар ишлаб чиқишни бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда ва уни халқаро бозорга олиб чиқишида уни ўрганиш ва имплементация қилиш талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |