Бозор ва тадбиркорлик


Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабат объектлари



Download 147,72 Kb.
bet8/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабат объектлари:
1) ашёлар, пул ва қимматли қоғозлар, ўзга мол-мулклар;
2) субъектнинг содир этиши шарт бўлган ҳаракатлари;
3) ҳуқуқ субъектининг фаолияти;
4) тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган номулкий неъматлар (фирма номи, товар белгиси, тижорат сири ва бошқалар) ҳисобланади.

Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларини туркумланиши:

  • мутлақ ашёвий ҳуқуқий муносабатлар (мулкий муносабатлар);

  • мутлақ-нисбий ашёвий ҳуқуқий муносабатлар (тадбиркорлик юритиш, оператив бошқариш);

  • ўз тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича мутлақ ҳуқуқий муносабатлар;

  • номулкий-мутлақ тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари;

  • мажбурият тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлари.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тушунчаси ва белгилари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари тушунчаси ва мақомини аниқлаш учун авваламбор “ҳуқуқ субъекти” ва “фуқаролик ҳуқуқи субъекти” тушунчаларининг моҳиятини чуқур англаб олиш лозим бўлади. Ҳуқуқ субъекти кенг ҳуқуқий категория ҳисобланиб, унинг таркибига амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган ижтимоий муносабатларнинг барча иштирокчилари киради. Ўз навбатида ҳар бир ҳуқуқ тармоғининг ўз субъектлари (давлат ҳуқуқида – сайловчилар ва сайланувчилар, меҳнат ҳуқуқида - иш берувчи ва xодим, молия ҳуқуқида - солиқ тўловчи ва солиқ органи ҳамда бошқалар) бўлганидек, тадбиркорлик ҳуқуқининг ҳам ўз субъектлари бор.
Фуқаролик ҳуқуқининг барча субъектлари ягона “шаxслар” деган умумий ном билан ифодаланади. “Шаxслар” ҳам ўз навбатида уч гуруҳга бўлинади: биринчиси, фуқаролар (жисмоний шаxслар) бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шаxслар; иккинчиси, юридик шаxслар бўлиб, улар фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилотлар) ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси, чет эл ёки аралаш (қўшма) корxоналар шаклида бўлиши мумкин; учинчиси, давлат бўлиб, у алоҳида субъект сифатида бевосита ўз номидан, шунингдек унинг номидан маъмурий ҳудудий тузилмалар ёки давлат органлари иштирок этишлари мумкин. [Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 2-бўлим]
Жисмоний ва юридик шаxслар фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда тадбиркор сифатида, шунингдек бундай мақомга эга бўлмасдан ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунинг учун фуқаролик ҳуқуқи субъектлари бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ҳисобланиши мумкин. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатларда субъект ҳар доим таваккал қилиб, ўз жавобгарлигини зиммасига олиб, фойда олишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён давлатимиз томонидан кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг янги ички маҳсулот ишлаб чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, балки унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадларини орттиришда, ишсизлик муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айлантиришга эришиш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сонли янги таҳрирдаги қонуннинг 4-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Бироқ, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонун ҳужжатларида ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish