Тадбиркорлик қонунчилиги – бу тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндисидан иборат.
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми қарорлари ўзига хос ўринга эга. Улар тадбиркорлик ҳуқуқи учун манба бўлмаса-да, қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатларини хўжалик судлари томонидан тўғри қўллашда, хўжалик низоларини тез ва тўғри ҳал этишда судларга тушунтиришлар бериб, муҳим амалий аҳамият касб этади.
АДБИРКОРЛИК (БИЗНЕС) ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ ВА МАНБАЛАРИ. ТАДБИРКОРЛИК ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРИ
Пройдено
Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ субъектлар ўртасида вужудга келадиган, яъни тадбиркорлик субъектини ташкил этиш, уни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш, уни бошқариш, фаолият олиб бориши, шартномалар тузиш, уларни ижро этиш, мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик каби муносабатларни ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиш зарурати вужудга келади. Бундай ҳуқуқий муносабатлар тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади.
Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар – бу тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш билан боғлиқ бўлган ва тадбиркорлик хуқуқий нормалари асосида тартибга солинадиган муносабатлардир.
|
Тадбиркорлик фаолияти фақат товар ишлаб чиқаришга оид муносабат эмас, балки ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун ер участкаси олиш, бино олиш ёки қуриш, ёқилғи, хом ашё, асбоб-ускуналарга эга бўлиш билан боғлиқ муносабатларни ҳам қамраб олади. Улар тадбиркорлик ҳуқуқининг предметини ташкил этувчи муносабатлар бўлиб, бевосита даромад (фойда) олишга қаратилмаган бошқа мақсадлар билан ҳам боғлиқ бўлади. Жумладан, мулкни бошқариш, корхонани тузиш ва тугатиш бўйича ташкилий мулкий муносабатлар билан боғлиқ барча фаолиятлардир.
Бозор муносабатларини тобора ривожланиб бориши, янги-янги мулкдорлар гуруҳини, тадбиркорларни келтириб чиқарадиган бу гуруҳлар тадбиркорлик муносабатларининг мустақил субъекти ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб иштирок этади. Улар ўртасидаги мулкий муносабатларнинг аксарияти тадбиркорлик қонунчилиги билан тартибга солинади. Тадбиркорлик ҳуқуқий муносабатлар доираси, бозор иқтисодиётининг ривожланиб бориши билан бирга, борган сари кенгайиб боради. Хусусан товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида корхоналар, фермерлар, деҳқон хўжаликлари, банклар, биржалар ва шунга ўхшаш бошқа субъектлар ўзига хос махсус фаолият кўрсатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |