Бозор ва тадбиркорлик


Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар



Download 147,72 Kb.
bet16/74
Sana18.02.2022
Hajmi147,72 Kb.
#456226
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74
Bog'liq
Тадбиркорлик

Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар
Ҳозирги даврда мамлакатимизда кенг тарқалган тадбиркорлик субъектларидан бири масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклда юридик шахслардир.
Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. (Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонуннинг 3-моддаси).
Масъулияти чекланган жамият ҳозирда энг кўп тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Нима учун тадбиркорлар айнан ушбу юридик шахс шаклини танлашаяпти?
Авваламбор, масъулияти чекланган жамиятда:
- жамият муассисларнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас;
- жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. Мазкур қоидага кўра кредиторлар ўз ҳиссасини тўлиқ қўшмаган иштирокчилардан устав фондига қўйилмаган миқдордаги улушини талаб қилишга ҳақли;
- масъулияти чекланган жамиятнинг устав капитали унчалик катта суммани ташкил этмайди, яъни “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 2001 йил 6 декабрдаги 310–II-сонли қонунга асосан энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари минимал миқдор сифатида белгилаб қўйилган.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўзига хос томонлари яна қуйидаги омиллар бўйича белгиланади:
- устав капиталига иштирокчилари томонидан муайян қийматга эга бўлган мулк улуши сифатида қўшилганда, унинг қиймати жамият иштирокчиларининг умумий мажлиси томонидан аниқланади;
- жамиятни рўйxатга олиш вақтида ҳар бир иштирокчи таъсис ҳужжатида кўрсатилган ўз улушининг камида ўттиз фоизини тўлаб қўйган бўлиши керак. Жамият рўйxатга олингач, бир йил ичида иштирокчилар улушининг қолган қисмини тўлашлари лозим;
- агарда белгиланган бир йил муддат ичида устав капитали муассислар томонидан тўлиқ шакллантирилмаган бўлса, жамият ўз устав фондини камайтиришини эълон қилиши ёки ўзини тугатиши лозим;
- масъулияти чекланган жамиятни устав фондини ошириш учун унинг иштирокчилари ўз улушларини тўлиқ равишда қўшган бўлишлари лозим;
- жамият рўйxатга олингандан сўнг иккинчи ва ундан кейинги молия йилларда унинг асосий активларининг қиймати устав капитали миқдоридан камайиб кетса, жамият устав капиталининг камайтирилишини эълон қилиши ҳамда уни белгиланган тартибда рўйxатдан ўтказиши лозим;
- агарда жамиятнинг асосий активлари қиймати қонун билан белгилаб қўйилган устав фондининг минимал миқдоридан камайиб кетса, жамият тугатилиши лозим;
- жамият устав капиталини камайтириш учун дастлаб ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда огоҳлантириши лозим,бундан мақсад кредиторларнинг манфаатини ҳимоя қилишдир.
Маьсулияти чекланган жамият билан бир қаторда қўшимча масъулиятли жамият ҳам мавжуд. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг фаолияти асосан масъулияти чекланган жамиятга оид ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 63-моддасига мувофиқ, қўшимча масъулиятли жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек “қўшимча масъулиятли” деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
Иштирокчилардан бири ночор (банкрот) бўлиб қолганида, унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Жамият ўзининг уставида назарда тутилган, лекин ўз устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Жамиятнинг захира фонди унинг зарарларини қоплаш ва жамият томонидан жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олиш учун мўлжаллангандир.

Download 147,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish