20-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни назорат қилиш Оммавий мулк объектларини тасарруф этувчилар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари устидан давлат назоратини, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида фойдаланиладиган пул маблағларининг келиб чиқиши устидан назоратни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.
21-модда. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари юзасидан баҳсларни ҳал этиш Давлат корхонасининг мол-мулки шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сотиб олинаётганида корхона балансида турган ижтимоий инфраструктура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг қиймати сотилаётган объект нархига қўшилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарори[1] давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибини белгиловчи асосий норматив ҳужжатлардан биридир.
Ушбу қарор билан мамлакатимизда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибини белгиловчи қуйидаги низомлар тасдиқланган:
1) давлат корхоналари ва давлат муассасаларини акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантириш тартиботлари бўйича Давлат корхоналари ва муассасаларини хўжалик жамиятларига айлантириш тартиби тўғрисидаги низом;
2) давлат мулкида бўлган акцияларни нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш бўйича Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисида низом;
3) масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга сотиш тартиби бўйича Масъулияти чекланган жамиятлар устав фондлари (устав капиталлари)даги давлат улушларини сотиш тартиби тўғрисида низом;
4) давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мулкий мажмуа (корхона), бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектларни нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартиби бўйича Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида низом;
5) давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нул” харид қиймати бўйича хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга сотиш тартиби бўйича Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан “нул” харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида низом;
6) Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорларига мувофиқ хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга инвестицияларни жалб этган ҳолда давлат мулкини сотиш бўйича танловларга тайёргарлик кўриш, уларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартлари ва тартиби бўйича Давлат мулкини Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисида низом.
[1] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарори. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 41-сон, 506-модда.