Бозор иќтисодиётининг Бозор иќтисодиёти товар-пул муносабатларига,
объектлари ва субъектлари алоќаларига асосланар экан, унинг объекти
Џамда субъектлари мавжуд.
Бозор иќтисодиётининг объектлари — бу муносабатлар, алоќалар нимага нисбатан юз беришини ифодаласа, субъектлари ана шу муносабатлар, алоќалар кимлар ўртасида бўлишини ифодалайди.
Бозор иќтисодиётининг объекти товар Џамда пулдир.
Бозор иќтисодиёти товар ишлаб чиќаришга асосланган иќтисодиётдир. Шунинг учун Џам бозор иќтисодиётининг марказий категорияси товар ва пул.
Ћозирги пайтда бозор иќтисодиётининг яна бир объекти сифатида пул массаси ёки агрегатлари тушунилади.
Бозор иќтисодиётининг субъектлари
Бозор иќтисодиётининг субъектлари тадбиркорлар, ишчилар, капитал, ќимматбаЏо ќоƒоз эгалари, тижоратчилар, истеъмолчилар ва Џоказолардан иборат.
Бу субъектлар тенг Џуќуќли бўлиб, бир-бири билан маќсади, Џамкорликка ундовчи манфаатлари, товар ва хизматлар Џаракатини ташкил этиш шакли ва характери жиЏатидан боƒланган.
Бозор иќтисодиётининг асосий субъектлари иќтисодий адабиётларда тўрт гуруЏга бўлинади: уй хўжалиги, фирма (корхона), молиявий институт ва давлат (Џукумат).
1. Уй хўжалиги. Унинг таркиби бир ёки бир неча кишидан иборат иќтисодий бирлик — оиладан иборат.
Уй хўжалиги:
а) ишлаб чиќаришни меЏнат ресурслари билан таъминлайди;
б) мустаќил ќарорлар ќабул ќилади;
в) ишлаб чиќариш омилларининг: капитал, ер, меЏнат, тадбиркорликнинг эгаси Џисобланади;
г) ўз хўжалиги эЏтиёжларини максимал даражада ќондиришга интилади.
2. Корхоналар (хўжалик, фирмалар) иќтисодий фаолият юритувчи хўжалик субъектлари бўлиб:
а) ишлаб чиќариш омилларидан бирон-бир маЏсулот ишлаб чиќариш ёки хизмат кўрсатиш маќсадида фойдаланадилар;
б) максимал даражада фойда олишга Џаракат ќиладилар;
в) мустаќил иш юритадилар.
3. Молиявий институтлар — бозорнинг, корхоналарнинг нормал фаолият юритишини таъминлаш учун пул массаси, молиявий ресурслар Џаракатини тартибга солувчи молия, кредит ташкилоти Џисобланади.
4. Давлат, аниќроƒи, давлатнинг барча идора, маЏкама, ташкилотлари. Улар умумий маќсадга эришиш учун Џуќуќий ва сиёсий Џокимият орќали хўжалик субъектлари ва бозорни зарур даражада назорат ќилади. Шу билан бирга ишлаб чиќариш ва истеъмол билан Џам шуƒулланади.
Бозор иќтисодиёти субъектлари ўзаро алоќага киришадилар. Иш кучи, ер, капитал ва бошќа восита эгалари уларни корхона, фирмаларга сотадилар. Улар ўз навбатида ишлаб чиќариш омилларини ишлатиб, товар яратадилар, хизмат кўрсатадилар.
Уларнинг ўзаро таъсири ќуйидагича:
Умуман олганда, бутун жамият аъзолари бир томондан, ишлаб чиќарувчи (хизмат кўрсатувчи), иккинчи томондан, истеъмолчи. Бозорда эса сотувчи Џамда харидор сифатида намоён бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |