Boshqaruv faoliyatida nizolar. Muloqot madaniyati. Karyera va uning bosqichlari. Boshqaruv kompetensiyalari. Режа - Бошқарув фаолиятида низолар.
- Низоларни бартараф этиш йўллари.
- Раҳбарлик мулоқоти ва унинг босқичлари
- Раҳбарлик мулоқоти босқичлари тавсифи.
- Раҳбар шахсининг индивидуал-психологик хусусиятлари.
- Раҳбар шахсини профессионал қобилиятлари.
Бошқарув фаолиятида низолар. - Низо табиати. Одатда, низо деб, қарама-қарши йўналган қарашларга, нохуш ҳиссий кечинмалар билан боғлиқ гуруҳлараро ёки шахслараро муносабатлар оркали ифодаланувчи тўқнашувларга айтилади.
- Психологик нуқтаи назардан қараганда, одамларга ҳалокатли таъсир этадиган холат низоларнинг ўзи эмас, балки уларнинг оқибатидир.
- Низо натижасидаги салбий холатлар шахснинг ҳиссиёти, ҳаттиҳаракатлари, тафаккур ва ҳатто характерида маълум ўзгаришлар содир этади.
Конструктив ва деструктив низолар. - Аниқланишича, меҳнат жамоаларида низодан сўнгги кайфиятнинг бузилиши ва тинчлангунча ўтадиган вақт шу низога тайёрланиш даврига нисбатан уч баравар кўпроқ муддатни эгаллар экан.
- Фикрлар қарама-қаршилиги намоён бўлаётганда зиддият манбаи яширинмаган бўлса, низо жамоа ҳаётида ижобий рол ўйнаши мумкин. Низонинг айнан шу хусусиятини олимлар «низонинг конструктивлиги» деб аташади.
- Деструктив низода эса томонлар иккинчи даражали масалаларни, масалан шахсий ғуруларини диққат марказига қўядилар ва низонинг асл сабаби четда қолиб кетади.
Низо турлари. - Шахсий;
- Шахслараро;
- Шахс билан гуруҳ ўртасидаги;
- Гуруҳлараро;
- Ижтимоий.
Шахсий низолар. Низонинг бу кўринишига шахснинг ички зиддиятлари сабаб булиб, бундай тафовутларни юзага келтирувчи омилларни асосан икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1) Инсоннинг эҳтиёжи, интилиши ва қадрияти унинг ўз бўйнига олаётган масъулияти билан қарама-қарши бўлиб қолади; 2) Шахснинг унга қўйилаётган талабларга бош кўтариши натижасидаги ички туғёнлари. - Шахсий низолар. Низонинг бу кўринишига шахснинг ички зиддиятлари сабаб булиб, бундай тафовутларни юзага келтирувчи омилларни асосан икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1) Инсоннинг эҳтиёжи, интилиши ва қадрияти унинг ўз бўйнига олаётган масъулияти билан қарама-қарши бўлиб қолади; 2) Шахснинг унга қўйилаётган талабларга бош кўтариши натижасидаги ички туғёнлари.
- Шахслараро низо. Меҳнат жамоаларида низонинг бу тури кўплаб учрайди. Масалан, ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш, уларга эгалик килиш, иш вақтига ва интизомга риоя этиш, ишчи кучига бўлган талабдан келиб чиқувчи муаммолар шулар жумласидан. Одатда, ҳар қандай ходим бундай ресурсларга бошқа кимса эмас, балки айнан ўзи муҳтож деб ҳисоблайди. Раҳбар билан ходим ўртасида низо юзага келаганда эса, ходим ўзига ажратилаётган иш хажмини адолатсиз деб ҳисоблаши, раҳбар эса ходим ишга совуққонлик билан қараяпти деган фикрда бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |