VI. Бошланғич ташкилот фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш
31. Умумий ўрта таълим муассасаси томонидан бошланғич ташкилот алоҳида хона, иш столи ва стуллар, жавонлар, компьютер жамланмаси, принтер, рақамли фотоаппарат, флипчарт ҳамда зарурий девонхона моллари билан таъминланади.
Кам комплектли мактабларда бошланғич ташкилот хонаси мактаб имкониятидан келиб чиққан ҳолда жиҳозланади.
32. Бошланғич ташкилот фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар ва тарқатма материаллар Ёшлар иттифоқи томонидан тақдим этилади.
VII. Бошланғич ташкилот фаолиятини тўхтатиш
33. Бошланғич ташкилот фаолиятини тўхтатишга асосли сабаблар бўлганда, умумий йиғилиш қарори билан унинг фаолияти тугатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |