Бошланғич ташкилотлари тўғрисида низом I. Умумий қоидалар


III. Бошланғич ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 291,36 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi291,36 Kb.
#162901
1   2   3   4   5
Bog'liq
Nizom

III. Бошланғич ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
11. Бошланғич ташкилотнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
- таълим муассасаси ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўқув, тарбия ва бошқа жараёнларда иштирок этиш, масъул ходимлар ва ўқитувчилардан зарур ахборот ва маълумотларни олиш;
- таълим муассасасидаги дарслар сифати, ўқитувчилар савияси ва ўқувчиларга муносабати, шунингдек, кутубхона, спорт объектлари ва бошқалар фаолияти юзасидан ўрганишлар, рейдлар, ижтимоий сўровлар ўтказиш;
- таълим муассасасидаги шароитлардан тўла фойдаланиш, ёшлар иштирокида тўгараклар, клублар ташкил этиш, иш режасидаги чора-тадбирларнинг таълим муассасаси томонидан молиялаштирилишини талаб этиш;
- таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, таклиф-ташаббуслари юзасидан таълим муассасаси раҳбари ва юқори ташкилотларга таклифлар киритиш;
- Низомда белгиланган тартибда таълим муассасасида ўзининг тузилмаларини ташкил этиш;
- ўз фаолиятига доир маълумотларни тарқатиш, тарғиб этиш.
Бошланғич ташкилот тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
12. Бошланғич ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ёшлар иттифоқи ҳамда таълим муассасаси томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар доирасида фаолият юритиш, уларда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш;
- юқори ташкилотлар, таълим муассасаси педагогик кенгаши ҳамда раҳбариятнинг тегишли топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш;
- Ёшлар иттифоқининг маҳаллий кенгаши ҳамда таълим муассасаси раҳбарига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботларни ўрнатилган тартибда тақдим этиб бориш;
- бошланғич ташкилот учун ажратилган хоналар, моддий-техник воситалар ва маблағлардан тўғри фойдаланиш;
- таълим муассасасининг ўқув, тарбия ва бошқа ишларига кўмаклашиш.


IV. Бошланғич ташкилотнинг ташкилий тузилиши
13. Бошланғич ташкилотнинг ташкилий таркибига қуйидагилар киради:
- ҳисобот-сайлов (умумий) йиғилиши;
- бошланғич ташкилот кенгаши (ёшлар етакчиси, сардорлар кенгаши);
- бошланғич ташкилот қошидаги ёшлар тузилмалари (тўгараклар, клублар ва бошқалар);
- синф сардорлар кенгаши.
14. Бошланғич ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши тартиби:
- ҳисобот-сайлов йиғилиши бошланғич ташкилотнинг раҳбар органи бўлиб, ҳар ўқув йилининг боши (сентябрь ойи)да ўтказилади;
- ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич ташкилотнинг ҳисоботи тингланади, унинг фаолиятига баҳо берилади, кенгаш таркиби шакллантирилади, ёшлар етакчиси таништирилади, сардорлар кенгаши аъзолари сайланади, келгусидаги асосий вазифалар ва ўқув йили иш режаси белгилаб олинади;
- таъсис йиғилишда ёшлар етакчиси таништирилади ҳамда сардорлар кенгаши аъзолари сайланади;
- умумий йиғилиш – ёшлар етакчиси ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ёшлар иттифоқи ҳамда ҳафтанинг ҳар жума куни “Камалак” болалар ташкилоти бўйича ўтказилиб, унда умумий ўрта таълим муассасаси психологи, умумий ўрта таълим муассасасининг сардорлар кенгаши аъзолари, синф Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” сардорлари ҳамда тегишли ўқувчи-ёшлар иштирок этади.
15. Бошланғич ташкилот кенгашининг фаолияти тартиби:
- бошланғич ташкилот кенгаши ижрочи орган бўлиб, бошланғич ташкилотнинг мақсад-вазифалари ва режаларининг тўлиқ бажарилишини таъминлайди;
- бошланғич ташкилот кенгаши ҳисобот-сайлов йиғилишида камида 18 нафар аъзодан иборат (ёшлар етакчисидан ташқари) таркибда очиқ овоз бериш йўли билан сайланади;
- бошланғич ташкилот кенгаши фаолиятига ёшлар етакчиси раҳбарлик қилади.
16. Сардорлар кенгашини шакллантириш тартиби:
- синф, мактаб, маҳаллий, ҳудудий ҳамда Республика Сардорлар Кенгашига Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти ва (ёки) уларнинг муайян лойиҳасини қўллаб-қувватлаш истагини билдирган, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 1 – 7-синф ўқувчилари ҳамда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган 8 – 11-синф ўқувчилари сайланади;
- сардорлар кенгаши синф, мактаб, маҳаллий, ҳудудий ва республика миқёсида сайланади ҳамда фаолият олиб боради;
- синфларда сайланган сардорлар умумий ўрта таълим мактаби, маҳаллий, ҳудудий ҳамда республика сардорлар кенгашида фақат битта йўналиш бўйича сардорлик қилиш ҳуқуқига эга.
- сардорлар кенгаши Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилотининг ўзини ўзи бошқариш органи ҳисобланади.
- сардорлар кенгаши аъзолари муассиснинг Ижроия қўмитаси қарори билан тасдиқланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
17. Бошланғич ташкилот фаолиятини синфлар миқёсида ташкил этиш учун синф сардорлар кенгаши фаолият юритади.
18. Ёшлар иттифоқи сардорининг фаолияти тартиби:
- Ёшлар иттифоқи сардори таълим муассасасининг 8 – 11-синф ўқувчилари орасидан сайланади;
- бесабаб дарс қолдирмай, намунали хулқ-атвори билан тенгдошларига ўрнак кўрсатади;
- табиий сардорлик, ташкилотчилик қобилиятига эга, тенгдошларини ўзи ортидан эргаштира олади ва жамоат ишларида фаол иштирок этади;
- Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти фаолияти, шунингдек, ўзи сардорлик қилаётган йўналишлар бўйича етарли маълумотга эга бўлиши талаб этилади;
- Ёшлар иттифоқи сардори 8 – 11-синфларда бошланғич ташкилот фаолиятининг самарали ташкил этилишини мувофиқлаштиради, 8 – 11-синфлар сардорлар кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қилади, тизимдаги барча сардорлар фаолиятига услубий кўмак кўрсатади, таклиф-ташаббусларини ёшлар етакчисига олиб чиқиш каби вазифаларни бажаради;
- ўз тизимидаги сардорлар фаолиятига раҳбарлик қилади.

19. “Камалак” сардорининг фаолияти тартиби:


- “Камалак” сардори таълим муассасасининг 1 – 7-синф ўқувчилари орасидан сайланади;
- бесабаб дарс қолдирмай, намунали хулқ-атвори билан тенгдошларига ўрнак кўрсатади;
- табиий сардорлик, ташкилотчилик қобилиятига эга, тенгдошларини ўз ортидан эргаштира олади ва жамоат ишларида фаол иштирок этади;
- Ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти фаолияти, шунингдек, ўзи сардорлик қилаётган йўналишлар бўйича етарли маълумотга эга бўлиши талаб этилади;
- “Камалак” сардори 1 – 7-синфларда бошланғич ташкилот фаолияти самарали ташкил этилишини мувофиқлаштиради, 1 – 7-синфлар сардорлар кенгашлари фаолиятига раҳбарлик қилади, ўз тизимидаги сардорлар фаолиятига услубий кўмак кўрсатади, таклиф-ташаббусларини ёшлар етакчисига олиб чиқиш каби вазифаларни бажаради;
- ўз тизимидаги сардорлар фаолиятига раҳбарлик қилади.
20. Сардорлар кенгаши аъзоларининг (Ёшлар иттифоқи бўйича) фаолияти тартиби:
- маънавий-маърифий ва ахлоқий ишлар йўналиши сардори – ўқувчилар ўртасида Ёшлар иттифоқининг мақсад-вазифаларини тарғиб этади, уларда миллий ғурур, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини шакллантириш, маънавий камолотини юксалтириш, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабининг ички тартиб-қоидаларига ўқувчиларнинг тўлиқ риоя этиши, тарбияси оғир (профилактик назоратда турган), ўзлаштириши паст ўқувчилар билан ишлаш чора-тадбирларини белгилайди, “Етакчи” клуби сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик йўналиши сардори – ўқувчи-ёшларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англаши, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, юристконсульт билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- истеъдодли ёшлар йўналиши сардори – ўқувчиларнинг мактаб ва синфдан ташқари бўш вақтини мазмунли ташкил этади ҳамда иқтидори, истеъдоди, ижтимоий фаоллиги, ташаббускорлигини ривожлантириш борасида чора-тадбирларни амалга оширади, ташкилий бўлим сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- ташаббус ва лойиҳалар йўналиши сардори – умумий ўрта таълим мактабларидаги ёшларнинг ҳар қандай мурожаат ва ташаббусларини қабул қилади, таклиф-ташаббусларини ўрганади ва муаммоларга амалий ечим топиш учун етакчи билан биргаликда мактаб директори ҳамда Ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгашига етказади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- спорт ва ҳарбий ватанпарварлик йўналиши сардори – ўқувчилар ўртасида оммавий спорт тадбирларини ташкил этади, ҳарбий спорт машғулотларига доир мусобақаларни ўтказади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- саломатлик ва экология йўналиши сардори – ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва экологик маданиятни тарғиб этади, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилишини назорат қилади, мактаб ва тураржойларда ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этади, меҳнат бўлими сардори ва “Экосан” клуби сардори билан “Энг озода синф” танловларини ўтказади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- ижтимоий ҳимоя йўналиши сардори – кам таъминланган оилалар фарзандлари, якка тартибда уйда таълим олувчи ўқувчилар билан ишлайди, уларнинг маънан соғлом шахс сифатида шаклланишида ёрдам беради, кекса ва нафақадаги фахрийлар ҳолидан хабар олиш ишларини ташкил этади, “Меҳр-шафқат” клуби сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- пресс клуб сардори – ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятига оид маълумотлар, ўтказилган тадбирларни мактаб деворий газеталари, оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди, 8 – 11-синфларда Ёшлар иттифоқи бурчакларини ташкил этади ҳамда мактаб радиоси фаолиятини ташкил этади, матбуот бўлими сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
21. Сардорлар кенгаши аъзоларининг (“Камалак” болалар ташкилоти бўйича) фаолияти тартиби:
- юристконсульт – сардорлар кенгашининг иш режасидаги тадбирларни мувофиқлаштиради, йиғилишларни ташкиллаштиради ва қарорларнинг бажарилишини назорат қилади, сардорлар кенгаши аъзолари юритаётган ҳужжатларни назорат қилади ва тартибга солади, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик йўналиши сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- ўқув бўлими сардори – ўқув рейдларини амалга оширади, “Камалак” сардори билан биргаликда турли хил байрам, кўрик-танлов, викторина, мусобақа ва шоулар сценарийларини тузади, ташкилий бўлим ва истеъдодли ёшлар йўналиши сардори билан биргаликда тадбирларни уюштиради, мониторинг ишларини олиб боради, мактаб ўқувчиларининг кундалигини назорат қилади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- матбуот бўлими сардори – “Камалак” болалар ташкилоти бурчаги ва уни мунтазам равишда бойитиб борилишига шахсан жавоб беради, сардорлар кенгаши томонидан олиб борилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини таъминлайди, доимий равишда турли расмлар кўргазмаси ва деворий газеталар танловларини уюштиради, ташкилот томонидан ўтказилаётган ҳар бир кўрик-танлов, байрам ва кечаларда тадбирлар залини жиҳозлайди, 1 – 7-синфларда “Камалак” бурчакларини ташкил этади, пресс-клуб сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- ташкилий бўлим сардори – “Камалак” сардори билан биргаликда турли байрам, кўрик-танлов, викторина, мусобақа ва шоулар ўтказади, ташкилотдаги барча тадбирларни юқори савияда ўтишини таъминлайди, истеъдодли ёшлар йўналиши сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- меҳнат бўлими сардори – “Экосан” клуби сардори билан ҳамкорликда турли хил тадбирларни амалга оширади, ҳафтанинг ҳар шанба куни ҳашарлар уюштиради, саломатлик ва экология йўналиши сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб бориладиган ишлар юзасидан ҳисобот бериб боради;
- “Етакчи” клуби сардори – ўқувчиларни “Камалак” болалар ташкилотига тайёрлайди, оталиққа олинган синфларда турли байрам ва тадбирларни уюштиради, проферентация ишларини олиб боради, маънавий-маърифий ва ахлоқий ишлар йўналиши сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- “Экосан” клуби сардори – меҳнат бўлими сардори билан ҳамкорликда мунтазам равишда ҳашарлар ўтказади, “Энг яхши кўкаламзорлаштирилган боғ” мавзуида танлов, экибаналар кўрик-танловини ўтказади, саломатлик ва экология йўналиши сардори билан доимий алоқани ўрнатади, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради;
- “Меҳр-шафқат” клуби сардори – хонадонларда истиқомат қилаётган қариялар рўйхатини тузади, ташкилий бўлим ва ижтимоий ҳимоя йўналиши сардорлари билан биргаликда қариялар учун турли хил байрам кечаларини ташкил этади, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли тадбирлар уюштиради, олиб борилаётган ишлар ҳақида мунтазам ҳисобот бериб боради.
22. Бошланғич ташкилот тизимида ёшларнинг қизиқиши ва таклиф-истакларидан келиб чиқиб, “Ёш китобхонлар”, “English conversation”, “Ёш ихтирочилар”, “Ўқувчи - ёшлар театри”, “Заковат”, “Мунозара”, “Ёш қаламкашлар”, “Ёш ҳунармандлар” тўгараклар ва бошқа тузилмалар ташкил этилиши мумкин.
23. Бошланғич ташкилот қошидаги тузилмалар (тўгарак, клуб ва бошқалар)га координаторлари бошланғич ташкилот кенгаши йиғилишида сайланади.
24. Бошланғич ташкилот қошидаги тузилмалар (тўгарак, клуб ва бошқалар) фаолиятини ташкил этишга таълим муассасасининг тегишли мутахассислик бўйича ўқитувчи-педагоглари жалб этилади ҳамда уларнинг фаолияти ёшлар етакчиси томонидан мувофиқлаштирилади.



Download 291,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish