Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat

 
НУТҚ
 
УСТИРИШ-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИНГ ЎЗАК МАСАЛАСИ
 
Ёриев Б. – ф.ф.н., Термиз филиали доценти, ТДПУ. 
“Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган ҳикматли бир сўз бор. 
Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди. Шу сабабли таълим 
,соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни таълим 
боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозим.»[1] Ана шу нуқтаи назардан олиб 
қаралганда, бола нутқини шакллантириш масалалари тарбиячи, услубиятчи, мудира ва 
ўқитувчининг доимий диққат марказида туради. Чунки бола нутқини ўстириш ва 
шакллантириш педагогик тарбиянинг асосий ва ажралмас, таркибий қисмидир. Умуман 
олганда, она тили таълими услубияти педагогика ва она тили фанларининг маълум тармоғи 
ҳисобланади. У икки қисмга бўлинади:
1.Мактабгача таълим муассасасида нутқ ўстириш услубияти.
2.Бошланғич 
синфлар ва ўрта мактабда она тили ўқитиш услубияти.
Уларнинг ҳар бири ўз мақсади, вазифалари ва мундарижасига эга. 


40 
Нутқ ўстириш услубияти мактабгача таълим муассасасида болалар нутқини 
шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият қонуниятларини ўрганувчи фандир.
Услубиятнинг асосий вазифаси илмий-педагогик асосда нутқ ўстиришнииг анча самарали 
воситалари, услуб ва усулларини ишлаб чиқиш, улар билан мактабгача таълим 
муассасалари тарбиячиларини қуроллантиришдир. Бу усуллар билан қуролланган тарбиячи, 
табиийки, болаларда зарур нутқий кўникма ва қобилиятни юксак муваффақият билан 
ривожлантириш имкониятига эга бўлади. 
Аммо, шуни айтиш керакки, ўзбек тилшунослиги ва педагогикасида мактабгача 
таълимда нутқ ўстириш масалаларини ўрганиш ва унинг услубиятини ишлаб чиқишда ҳали 
кўпгина камчиликлар мавжуд. Бу соҳада дарслик ва қўлланмалар етишмайди. 
Шундай қилиб, мактабгача тарбия тизимида нутқ ўстириш долзарб масалалардан 
бири бўлиб, бугунги кунда ўзига хос муаммоларига эгадир. Шунинг учун ҳам биз қуйида 
илғор тарбиячиларнинг тажрибаларига таянган ҳолда мактабгача тарбияда нутқ ўстириш 
ишларининг хусусиятлари ва уни яхшилаш юзасидан айрим мулоҳазалар билдирмоқчимиз.
Аввало, шуни айтиш керакки, нутқ ўстириш услубияти, бошқа хусусий услубиятлар 
каби, қуйидаги асосий саволларга жавоб беради: 
1.
Нимани ўргатиш? Болаларда қандай кўникмаларни тарбиялаш? 
2.
Қандай ўргатиш? Болалар нутқини шакллантириш пайтида қайси метод ва 
усуллардан фойдаланиш ҳамда уларни қандай шароитларда қўллаш керак? 
3.
Нега айнан шундай ўргатиш керак? Таклиф қилинаётган нутқ ўстириш усуллари 
қандай назарий ва амалий далиллар билан асосланади? 
Услубиятшунослик томонидан нутқ ўстиришнинг у ёки бу вазифасини ҳал этишда бир 
қатор меъёрлар белгиланган. Булар ҳикоя қилишга ўргатишдаги махсус усуллар, шеър 
ёдлатиш машғулотларинииг таркибини аниқлаш, адабий эрталикда болалар нутқий 
фаолиятининг хилма-хиллиги ва бошқалардир. Бундай меъёрларнинг етарли 
асосланганлиги, унинг ҳар бир педагог томонидаи яхши англаб етилгани муҳимдир. 
Услубий назария услубий амалиёт билан биргаликда ривожланади. Айрим услубий 
қоидаларнинг тўғрилиги, ҳаётийлиги амалиётда синаб кўрилади, амалиётнинг ўзи ҳам фан 
олдига муҳим, ҳал қилиниши зарур бўлган масалаларни қўяди. Масалан, амалиёт ўз вақтида 
мактабгача ёшдаги болаларни саводхонлик таълимига тайёрлаш дастурини аниқлаштириш 
лозимлигини кўрсатган эди. Шу бўйича анча ишлар қилинди. Мактабгача таълим 
муассасаларида она тили ўргатиш, тайёрлов гуруҳларида болаларни мактабга тайёрлаш 
ишлари яхшиланди. 
Бугунги кунда мактабларни миллийлаштиришни яхшилаш вазифалари муносабати 
билан мактабгача тарбия дастурини ҳам янгилаш, янги қўлланмалар яратиш заруриятини 
ҳаёт тақоза этмоқда. Боғчада нутқ ўстириш бўйича машғулотлар тақвим режаларига янада 
аниқроқ тавсияномалар эҳтиёжи сезилмокда. Турли нутқий ривожланиш даражасидаги 
болалар нутқини фаоллаштириш усулларини ишлаб чиқиш талаби сезилиб турибди. 
Мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан бу соҳага эътибор кучайди. Мактабгача 
таълим узлуксиз таълим тизимига киритилди, бу соҳада алоҳида вазирлик ташкил этилиб, 
фаолият юритилмоқда. 
Услубий назарияни билмаган мураббия болаларни кўр-кўрона тарбиялайди. У 
назарий билимлардан бехабар бўлганлиги учун бу борада фақат ўз тахминларига таянади 
ёки ўзгалар тажрибасига тақлид қилади. Шунинг учун ҳам у тарбияда кўпгина хатоларга 
йўл қўяди. Чунки энг илғop педагоглар авлоди томонидан ишлаб чиқилган ва 
услубиятшуносликда умумлаштирилган нутқ ўстириш усуллари, услубиятининг барча 
бойликларини мўлжал ололмайди. 
Нутқ ўстириш услубияти эса педагогика, психология (руҳшунослик) ва бошқа фанлар, 
энг аввало, тилшунослик фани билан алоқадордир. Услубият бу фанларнинг 
маълумотларига таянади. Ҳозирги пайтда тилшунослик ва психология чегарасида янги 
тармоқ илмий психолингвистика ривожланмоқда. Психолингвистика тилшунослик 


41 
тўплаган катта тажриба асосида психологиянинг тушунча ва услублари тизимини ўзида 
бирлаштиради. 
Ҳар бир халқ педагогикасида бола нутқини ўстириш бўйича маълум услубий 
назариялар, карашлар мавжуд. Халқаро алоқалар давомида эса улар бу соҳадаги 
ютуклардан баҳраманд бўладилар. Нутқ ўстириш бола тарбиясининг асосий таркибий 
қисми ҳисобланади. Бу соҳада ҳар бир халқ педагогикасида ном қозонган, фидокорлик 
кўрсатган услубиятчи олимлар номини тилга олиш мумкин. 
Масалан, рус педагог олими К.Д.Ушинский мактабгача тарбия педагогикасига 
қимматли ҳисса қўшган. У болаларга мактабга боргунга қадар тайёрлов таълими бериш 
зарурлигини таъкидлаган эди. Олим таълимнинг икки хил кўринишини ажратган: 
1.
Системали (тизимли) ёки услубий таълим. Бу етти ёшдан бошланади. 
2.
Тайёрлов. Бу мактабгача ёшдаги боланинг оилада, мактабгача таълим муассасида, 
“кичик ёшлилар” мактабида ўқишини қамраб олади. Олимнипг фикрича, тайёрлов таълими, 
жумладан, нутқ ўстириш баҳоли қудрат, яъни кунига ярим соатгача содда, қизиқарли, ранг-
баранг бўлиши керак. К.Д.Ушинский болаларга она тилидан дастлабки таълим беришда 
учта мақсадни ўртага кўяди: 
Биринчи мақсад. Сўзлаш, яъни ўз фикрини ифодалаш қобилиятини ривожлантириш. 
Бунинг учун таълимнинг кўргазмалилик, бола идрок этадиган аниқ тимсолларга (табиат 
ҳодисалари, суратларга) таяниш керак. 
Иккинчи мақсад. Болани ўз фикрларини энг яхши шаклда ифода этишга ўргатиш. 
Бадиий асарлар бунинг юксак намунаси бўлиб хизмат қилади. Улар хоҳ халқ оғзаки ижоди, 
хоҳ ёзма адабиёт намунаси бўлсин, болалар учун катта маънавий таъсир кувватига эгадир. 
Уларда нутқ кўркамлиги ифода топади. 
Учинчи мақсад. Грамматикани амалий ўрганиш. Бу мақсад уни кейинча фан сифатида 
ўрганишга бошлайди. Хилма-хил машқлар бу мақсадга хизмат қилиши мумкин. Масалан, 
топширилган сўзни қўшиб гап тузишни ўйлаш, керакли шаклдаги сўзни танлаш ва 
бошқалар шундай машқлардир. 
Бу уч мақсад бир вақтда амалга оширилиши керак. 
Шундай килиб, К.Д.Ушинский она тилининг болалар тарбиясидаги етакчи ролини 
асослади. Бу эса педагогикада нутқ ўстиришни алоҳида ва махсус бўлим сифатида 
ажратишга олиб келди. Улуғ олимнинг назарий қоидалари болалар нутқини ўстириш 
услубиятининг алоҳида, мустақил, маҳсус фан сифатида юзага келишига асос бўлиб хизмат 
қилди. 
Ўрта Осиё халқлари педагогикасида ҳам бола нутқини ўстиришга эътибор алоҳида ўрин 
тутади. Халк эртаклари, аллалар, эрмаклар, тез айтишлар, сўз ўйинлари бу соҳада катта 
қимматга эгадир. 
Бола тарбияси, бошқа барча халқларда бўлгани каби, Ўрта Осиё халқлари, жумладан, 
ўзбек халқи педагогикасида асосий ўринни эгаллаб келади. Ўтмишда яратилган 
пандномалар, мумтоз адабиётимиз асарлари, халк китобларидан бу борада кўплаб далиллар 
келтириш мумкин. 
Мактабгача таълим муассаси халқ таълими тизимида дастлабки босқич ҳисобланади. 
Халқ таълимининг вазифаси эса онгли, юксак маданиятли ва билимли, саводхон, ақлий ва 
жисмоний меҳнатга қобилиятли, мамлакат халқ хўжалиги ва маданий ҳаётида фаол кишини 
тарбиялашдан иборатдир. 
Юксак саводхон бўлиш учун эса киши она тилининг барча бойликларини эгаллаган 
бўлиши керак. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим муассасасининг бош вазифаларидан 
бири болаларда ўз халқининг адабий тилини эгаллаш асосида оғзаки нутқни 
шакллантиришдир. 
Нутқ ўстиришни бола тафаккурини ривожлантириш билан мустаҳкам боғлаб олиб 
бориш зарур. Тилни ва унинг грамматик қурилишини ўзлаштириш болаларга эркин 
фикрлаш, сўраш, хулоса чиқариш, турли-туман нарсалар ва ҳодисалар ўртасидаги 
алоқаларни ифодалаш имконини беради. 


42 
Мактабгача таълим муассаси нутқий вазифаларни ҳал этиш учун у ерда турли шарт-
шароит яратиш муҳим замин ҳисобланади. Бундай шароит болаларда гапириш, 
атрофдагиларни номлаш, нуткий муомалага киришиш истагини туғдириши керак. 
Бола нутқини тўғри шакллантиришнинг умумий вазифаларини аниқлаштирар эканмиз, 
унинг таркибий қисмларига тўхталишга тўғри келади. Ўзаро алоқадорликдаги бундай 
вазифаларни шартли равишда еттитага ажратиш мумкин. Улар тил ва нутқнинг асосий 
компонентларига мувофиқ келади. 
1.Луғатни ўстириш. Мактабгача ёшдаги болалар тилнинг асосий луғ aт фондидан сўз 
ўзлаштиради. Уларни танлаш атрофдагиларнинг луғати, боланинг атроф ҳаётни мўлжал 
олиши ва бошқалар билан боғлиқ бўлади. 
Мактабгача таълим муассасида луғат устида ишлаш дастури мавжуд. У тарбиячига 
болаларни сўз танлашга ўргатиш учун мўлжал олишга ёрдам беради. Тарбиячи, аввало, 
боланинг атрофдагилар билан нормал муомалада бўлиши учун мувофиқ сўзларни 
танлайди. Бундай сўзларни боланинг ўз ҳолича танлаши қийин. Тўғри, бола уларни 
ўзлаштиради, аммо катталарнинг ёрдами бўлмаса, тартибсиз равишда, секинлик билан, 
қийинчилик ва хатолар билан ўзлаштиради. Тарбиячи махсус усулларда йўналиш беради. 
Натижада у бола зарур сўзларнинг маъносини билиб ва тушунибгина қолмасдан, балки 
уларни ўз нутқида фаол қўллай олишига, болаларда сўзга қизиқиш ва эътибор ошишига ҳам 
эришади. “Нега шундай дейилади?”, “Шундай дейиш мумкинми?”, “Шундай қилиб 
яхшироқ, аниқроқ айтиш керак?” каби усуллар шулар жумласидандир. 
Оғзаки нутқ маданиятига ўргатиб, тарбиялай бориб, болаларни қўпол иборалар ва 
оддий сўзлашувдаги сўзлардан қочиш, уларни адабий тилдаги муқобиллари билан 
алмаштиришга ўргатади. Луғат иши болаларни атроф-муҳит билан таништиришга боғлиқ 
равишда амалга оширилади. Қайси бир нарса ва ҳодисани билдирувчи сўзлар тўғрисидаги 
хабар ўша объектлар билан таништирувчи умумий ўкув-тарбиявий жараёнда берилади. 
2. Нуткнинг грамматик томонини шакллантириш. Луғат тил учун қурилиш 
материали ҳисобланади. Грамматика сўзларнинг ўзгариши ва уларнинг гапда кўшилиш 
йўлларининг меъёрларини ўргатади. Бyндан ташқари, тилнинг конструктив моделларини 
(сўз ясаш, сўз ўзгартириш) белгилайди. 
Бола атрофдагилардан грамматик шаклланган нутқ эшитади. Эшитганларини фикр 
қилиб, грамматик қурилишни ўзлаштиради, тил моделини англайди. Тарбиячи болалар 
билан хилма-хил нутқий амалиётлар ташкил этади. Тил ўргатиш тизимига турли машқлар 
киритади. Бу машқлар болалар эътиборини анча мураккаб, шу билан бирга, улар учун зарур 
жумла ёки бирикма, ибора тузилишларига тортади. Шунингдек, бу машқлар улар нутқида 
она тилининг морфологияси ва синтаксисига оид маълум қоидаларни мустаҳкамлайди. 
(“Биз орзуга эришсак ... ”-нутқда истак майлини қўллаш машқи. “Карим Аҳмаднинг 
китобини сўради ” - бош ва қаратқич келишикларидаги отларни қўллаш машқи. “Мен 
бошлайман, сен эса тугалла”- содда ёйиқ гапларни, боғловчисиз қўшма гапларни қўллаш 
машқи ва бошқалар.) Тарбиячи болаларни улар учун янги бўлган грамматик шакллар билан 
таништиради, анча қийин шаклларни тўғри қўллаш кўникмаларини мустаҳкамлайди, охир 
оқибатда, грамматик жиҳатдан тўғри гапиришга одатлантиради. 
3.Нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш. Бола, энг аввало, тилнинг товуш 
қурилишини, товушни тўғри талаффуз қилиш кўникмасини эгаллаши керак. Нутқнинг 
товуш томони устидаги иш ўзбек тили фонетикаси ва орфоэпияси маълумотларига 
асосланади. Бола тақлид қилиб ва одатлана бориб, катталарнинг таъсирида сўзларда ypғy 
тизимини, она тилининг интонацион (оҳанг) қурилиши, сўзларнинг талаффузини мўлжалли 
равишда ўзлаштириб олади. Боланинг нутқий муомала чоғида феъл-атвор маданиятига 
ўргатиш ҳам муҳимдир. У сўзлаганда, самимий оҳанг, сўзловчига диққат билан қараш, янги 
жамоада ўзини тута билиш ва бошқаларга одатланиши керак. 
Нутқнинг энг муҳим хусусияти унинг ифодалилигидир. Болаларда бу фазилатни 
тарбиялаш уларнинг эртанги куни учун зарурдир. Чунки бундай болалар улғайиб, кўпчилик 
олдида сўзлашда чечан бўладилар, нотиқликда ўзини кўрсата оладилар. Шунинг учун 


43 
болаларда табиий ифодали нутқни тарбиялаш лозим. Уларнинг нутқи ифодаларга бой, 
сўзлашганда кўзлари чарақлаб, юзларида ва ҳаракатларида фикри ва ҳис-ҳаяжонлари акс 
этиб турсин. 
Мактабгача ёш ана шундай одат ва кўникмаларни ҳосил қилишга энг қулай даврдир. 
4. Сўзлашув (диалогик) нутқни шакллантириш. Болаларда ўзларига қаратилган 
нутқни тинглаш ва тушуниш, суҳбатни қўллаб-қувватлаш, саволга жавоб бериш ва сўраш 
кўникмаларини ҳосил қилиш лозим. Боғланишли сўзлашув нуткининг даражаси боланинг 
луғат бойлиги ва тилнинг грамматик курилишини қай даражада эгаллаганлиги билан 
боғлиқдир. Сўзлашув нутқи суҳбатдош билан муомала сифатида суҳбат чоғида ўзни тута 
билиш, одобли бўлиш, маданият сақлаш кабиларни ҳам тақазо этади. Тарбиячи болалар 
суҳбатининг мазмундор бўлишига таъсир кўрсатади, бир-бирларидан янгиликларни билиб 
олиш хоҳишларини рағбатлантиради. Шунингдек, тарбиячи болаларга, агар улар 
катталардан меҳнатлари, дам олишлари ва бошкаларни сўрасалар, кўп нарсаларни билиб 
олишлари мумкинлигини ҳам айтиб қўйиши керак. 
5. Ҳикоя қилишга (монологик нутққа) ўргатиш. Монологик нутқни эгаллаш 
болаларни мактабга тайёрлаш учун муҳимдир. Мактабда эса бу фазилат мустаҳкамланади. 
Боғланишли нутқ тафаккурнинг, унинг турли хусусиятларининг шаклланишига ёрдам 
беради. Бундан ташқари, ҳикоя боланинг сўз бойлигини ҳосил килишига, жумла туза 
олишига, мазмунни композицияга сола олишига ёрдам беради. Бунда болада кўргазмали 
бўлмаган ҳар қандай оғзаки ҳикояни тинглай олиш, уларни тушуниш, сўнг эса 
тинглаганларига тақлид қилиш, яъни ўзига ҳам қайта ҳикоя қилиш кўникмалари ҳосил 
бўлади. 
Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларга ўзлари ҳам оддий ҳикоялар тузиш 
ўргатилади. Уларнинг мазмунида ҳам, шаклида ҳам боланинг мустақиллиги ва ижодий 
фаоллиги ифода топиши керак. 
Мактабгача таълим муассасида шошилмасдан, ўз фикрини ўйлаб, тингловчиларга 
мурожаат қилиб ҳикоя қилиш кўникмалари тарбияланади. Шунингдек, нотаниш даврада, 
масалан, байрамларда, катталар иштирокида, бошқа гуруҳларда сўзлашга ҳам 
одатлантирилади. Бу эса нуткнинг такомиллашувига ёрдам беради, топқирликни, жамоада 
ўзини тута билиш кўникмаларини ривожлантиради. 
6.Бадиий адабиёт билан таништириш. Мактабгача таълим муассасасидаги 
тарбияланувчилар болалар адабиётининг энг яхши асарлари билан таништирилади. 
Тарбиячи болаларда айрим оддий кўникмаларни тарбиялайди. Булар бадиий асарни 
тинглаш ва тушуниш, унинг қаҳрамонлари тўғрисида мулоҳаза билдириш кабилардан 
иборатдир. Болалар айрим мазмунан содда ва осон шеърларни эслаб колишлари, ифодали 
ўқишлари, ёд айтишлари лозим. Бу вазифаларнинг барчаси болада ахлоқий қиёфа ва эстетик 
туйғуларни тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқ. Тарбиячи ҳар бир болада суратларни 
томоша қилиш ва ўқишга қизиқиш уйғотиши, китоб билан тўғри муомала қилишга, ўз 
билимларини ўртоқлари билан баҳам кўришга ўргатиши керак. Шунга эришиш керакки, 
боғчада бадиий сўз болаларнинг доимий ҳамроҳига айлансин. У кундалик сўзлашув нутқида 
янграб турсин, тантанали, байрамона кайфият бахш этсин, инсценировкалар, 
драмалаштирилган ўйинлар, кинофильмлар орқали жонланиб, болалар бўш вақтини 
тўлдириб турсин. 
7.Болаларни саводхонлик таълимига тайёрлаш. Мактабгача таълим муассасида 
болалар нутқини ўстириш бўйича бутун педагогик иш уларни мактабда ўқишга тайёрлашга 
хизмат қилади. Мактабда эса боланинг тўғри оғзаки нутқи, бошқаларни тинглаш, уларнинг 
суҳбатига аралашиб, фикр ва муносабат билдириш, зарур бўлганда, ўртоғининг жавобини 
тўлғазиш ёки тузатиш кўникмалари даркордир. Нутқ болаларга таҳлил предмет бўлиб 
қолади. Бу эса уларга катта қийинчилик бўлиб туюлади. Мактабда муваффақиятли ўқиш 
учун қуйидаги сифатлар муҳим аҳамият касб этади: педагог томонидаи айтилганларни 
тинглай олиш, ўз фикрини ёйиқ содда гапларда, унча катта бўлмаган боғланишли 
ҳикояларда, аниқ, очиқ-ойдин, грамматик жиҳатдан турли ифодалай олиш. 


44 
Бу кўникмалар болаларда, асосан, юқори ва тайёрлов гуруҳларида мақсадли-мўлжалли 
йўналишда ҳосил қилинади. Шу билан бирга, олти ёшли болаларга савод ўргатиш ишлари 
ҳам олиб борилади. Болалар нутқнинг товуш таҳлили билан шуғулланадилар, уч сўздан гап 
тузадилар ва бошқалар. 
Шундай қилиб, биз болалар нутқини ўстиришнинг еттита асосий вазифасини 
ажратамиз. Бу вазифаларнинг кўпчилиги мактабгача таълим муассасининг барча ёш 
гуруҳларида ҳал этилади. Фақат уларнинг аниқ мазмуни ҳap хил бўлади. Чунки у 
болаларнинг ёш имкониятларига боғлиқдир. Кўрсатилган вазифаларнинг ҳар бири ҳам 
таълимий, ҳам тарбиявий жиҳатга эга. Нутқ ўстириш жараёнида шахснинг ақлий сифатлари 
шаклланади, ахлоқий, эстетик тарбиянинг муҳим вазифалари ҳал этилади. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish