Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat

диагностика ва диагностикадан ўтказиш
мазмуни ва вазифаларида батафсил тўхталиб 
ўтишни зарур деб ҳисобладик. 
Диагностикани билишнинг алоҳида кўриниши сифатида тушуниш қабул қилинган (грек 
тилидан таржимасида - diagnosis - таниш)
9

Педагогик диагностика кўпфункционал. Унинг таҳлилий функцияси ўқув-тарбия 
жараёнида сабаб-оқибатли алоқаларни аниқлашга йўналтирилган. 
Бевосита-диагностик 
функция 
ўқувчининг 
саводлилиги, 
тарбиялилиги 
ва 
ривожланганлигини ва ўқитувчининг касбий компетентлиги даражасини ўрганишни кўзда 
тутади. 
Баҳолаш
функцияси маъмурият, алоҳида ўқитувчи ва алоҳида ўқувчи фаолиятига 
сифатли ва миқдорий баҳо беради. 
Коррекцион 
функция ўқув-тарбия жараёнининг дидактик 
коррекцияни таъминлайди ва ўқитувчининг шахсий фаоллигини ўз-ўзини ривожлантириш 
томонга йўналтиради.
Йўналтирувчи
функциянинг мақсади педагогик жамоани бутун 
жамоанинг ва алоҳида ўқитувчиларнинг ҳаётида мавжуд бўлган дидактик муаммоларни 
ечишга мувофиқлаштириш ҳисобланади. Педагогик диагностиканинг натижалари 
тўғрисидаги доимий хабардорликни ахборот функцияси таъминлайди. 
Бунда 
диагностика 
ва 
диагностикадан ўтказиш 
тушунчалари мазмунига биз қандай 
маъно киритишимизни аниқлаштиришни истаймиз. 
Агар диагностиканинг содда кўринишда “ташхис белгилаш”
10
сифатида қаралса, унда 
диагностикадан ўтказиш жараённинг ўзи ёки аниқроқ, мазкур ташхисни белгилаш 
методларининг мажмуи ҳисобланади. Шунинг учун педагогик фаолиятни ўрганишда унинг 
хусусиятларига кўра диагностикадан ўказиш атамасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Педагогик диагностикадан ўтказиш 
остида биз педагогик тизимнинг (шунингдек, унинг 
алоҳида ташкил этувчиларини) тадқиқ этишни тушунамиз ва улардан фойдаланишнинг 
самарадорлиги муайян ташкилий-педагогик шароитлар билан боғлиқ). 
9
Краткий психологический словарь /Ред.-сост. Л.А. Карпенко; Под общ. ред. А.В. Петровского, М.Г. 
Ярошевского. — Ростов-на-Дону, 1998 - с 286 
10
Ожегов СИ.. Словарь русского ячыка /Под ред. Н.Ю. Шведовой. - М., 1990.-с.167. 


66 
Педагогик диагностикадан ўтказишнинг яхлитлиги
11
унинг кўпфункционаллигидан 
иборат бўлиб, у ўқитувчи педагогик фаолиятининг нафақат диагностик жиҳатини, балки 
аниқланган сабаб-оқибатли алоқалар асосида ҳар бир ўқитувчининг педагогик 
қийинчиликларини ҳал этишнинг оптимал йўллари ва воситаларини топишга, ўқитувчининг 
педагогик маҳоратининг ривожланиш истиқболини белгилаш имконини беришни, унинг 
динамикасини кузатиш ҳамда бунинг учун танланган иш шаклларининг самарадорлигини 
баҳолашга имкон берувчи конструктив-прогностик жиҳатини ҳам таъминлайди. 
Е.И. Рогов таъкидлашича, мактабларда кўпгина вақтдан буён педагогик фаолиятнинг 
батафсил 
ишлаб 
чиқилган 
профессиограммаларига 
асосланган 
ўқитувчиларни 
диагностикадан ўтказишдан фойдаланилади (К.К.Платонов, В.А.Сластёнин), аммо олимнинг 
фикрига кўра (биз ҳам унинг нуқтаи назарини қабул қилимиз), улар вақт талабларига мос 
равишда педагогнинг шахсий ўзгаришларининг динамикасини акс эттирмайди. 
Педагогик фаолиятни ўрганишнинг мантиқи, педагогик диагностиканинг турли 
методларини бирлаштириш зарурати Н.В.Кузьмина ишларида кенг ёритилган. Бундай 
сўровнома, кузатиш, баҳолаш (рейтинг - 
Н.К.), 
ўз-ўзини баҳолаш методи, жуфтликда 
таққослаш, социометрия ва эксперимент каби тадқиқот методларини кўриб чиқиб, у айнан 
“ўз-ўзини англашнинг ифодасидан бири сифатида ўз-ўзини баҳолаш шахс, унинг хулқи, 
характери, фаолияти суръатларининг барча ифодаланишларига таъсир кўрсатади” деб 
таъкидлайди.

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish